Huquqiy axborot
373K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
14K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

⚡️ Қонунчиликка кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотига даромад солиғи солинмайди.

Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматидан даромад солиғи олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:

🔹фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;

🔹айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;

🔹давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

⚡️ Фуқароларнинг Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасалари контракти учун тўлаган пулидан даромад солиғи ундирилмайди.

Ушбу имтиёздан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;
ота-оналар фарзандлари контрактини тўлаганида;
эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

⚠️ Шунингдек, ушбу солиқ имтиёзидан таълим кредити учун тўланган пул учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

✳️ Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга, қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилиши белгиланган:

🔹ушбу қурилмалар бўйича — юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича — юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича — фойда солиғини;

🔹уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини.

⚠️ Агар қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса, юқоридаги солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 10 йил муддатга қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

Солиқ кодексига
мувофиқ, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.

📝 Шунингдек, белгиланган шаклда тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органлари портали орқали (ijara.soliq.uz) ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.

❗️ Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot