#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади
Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:
👉 белгиланган туманларда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;
🔘 олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги тегишли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:
● ҳар бир тарбияланувчи бола учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
● “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
● давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсациялар тўланади;
● 2018–2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Биласизми
❗️Абитуриентлар учун ОТМларда сиртқи таълим шаклида қандай ўзгаришлар бўлади?
🔘 2021/2022 ўқув йилида:
🔸 Умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.
🔸 Педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМда “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.
🔸 Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида махсус сиртқи таълим ташкил этилади.
🔸 Республика ОТМнинг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.

Тошкент давлат юридик университетига суҳбат натижасида кирганлар грант асосида ҳам ўқиши мумкин
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига тегишли қўшимча киритилган.
➡️ Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) грантлар ажратилиши мумкин (илгари фақат тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти мавжуд эди).
⚠️ Мазкур грантлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

Адлия вазирлигига ичкаридан назар
Адлия вазирлигининг бугунги ҳаёти ва қизғин фаолияти билан содда, халқона, эркин ифода орқали яқиндан танишинг.
Батафсил видеороликда: https://youtu.be/YAHD2-I4Uhk
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлигининг бугунги ҳаёти ва қизғин фаолияти билан содда, халқона, эркин ифода орқали яқиндан танишинг.
Батафсил видеороликда: https://youtu.be/YAHD2-I4Uhk
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
YouTube
Adliya vazirligi: ichkaridan nigoh
#Биласизми
🔰 Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:
➖ меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда - камида 2 ой олдин;
➖ меҳнат шартномаси ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда бекор қилинганда - камида 2 ой олдин;
➖ меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда - камида 2 ҳафта олдин.

#Совринли_викторина
🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.
⏳Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 14 июнь куни соат 12:00 да бошланиб, 12:30 га қадар давом этади.
🖥 Иштирокчилар бу сафар фермерлик ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.
🤩 Танлов шартларига бироз ўзгартириш киритилганини маълум қиламиз.
Эндиликда белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
● 1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
● 2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.
⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!
💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Ҳукумат қарори (366-сон, 12.06.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
📌 Низомга кўра, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
✅ Агентликнинг асосий вазифаларидан бири, жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.
💼 Агентликка Президент билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
☑️ Шунингдек, Агентлик таркибида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият юритади.
➡️ Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2021 йил 25 мартдаги ПФ–6195-сон Фармон билан ташкил этилган.

“Совринли викторина” бошланди
Қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:
👉 t.me/QuizBot?start=doQEppGK
⏳ Викторина 12:30 га қадар давом этади!
Эслатиб ўтамиз, эндиликда ғолиблар белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
▫️Викторина шартлари бу ерда.

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1000 га яқин иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 38 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.
Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 18:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.
Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинган.
🔘 Унга мувофиқ:
● фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;
● субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
● субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади;
● уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

#Фермерга_мадад | #Биласизми
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин
Батафсил инфографикада
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин
Батафсил инфографикада
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Бу йил қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?
🔘 2021/2022 ўқув йилида:
🔸 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.
🔸 Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.
🔸 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.
🔸 Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади.
🔸 “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
🔸 Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди.
🔸Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади.

Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-696, 14.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
ℹ️ Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.
🇺🇿 Ўзгартиришга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
☑️ Шунингдек, ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
➡️ Қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин.
❗️Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилиниши белгиланди.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинган.
“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари компенсация қилинади.

Психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади
🔘 2021/2022 ўқув йилида:
🔸 Олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
🔸 Республика ОТМ биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸 Психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.
🔸 Кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

#Ҳуқуқингизни_билинг
2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (368-сон, 14.06.2021 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга мувофиқ, Жиззах ва Навоий вилоятларининг туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.
📂 Шунга кўра, мазкур рекреацион кўллар ҳудудида 2021–2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
❕Рекреацион кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш Туризм ва спорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
➡️ Рекреацион кўллар ҳудудига кириш нуқтасида ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилади.
✅ Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рекреацион кўллар ҳудудида қутқатув бригадаси фаолияти йўлга қўйилади.
🔰 Қарор билан тасдиқланган концепцияни амалга ошириш орқали ҳар бири 5 йиллик даврни ўз ичига олган 3 босқичли қуйидаги натижаларга эришилади:
➖ Биринчи босқичда, жами 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси, шунингдек, ҳудудда экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади;
➖ Иккинчи босқичда, Айдаркўл атрофидаги 33 минг гектар ҳудудда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;
➖ Учинчи босқичда, 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1 200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди қурилади.
Рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўллар таъмирланиб, қурилиш ишлари амалга оширилади.

Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади
“Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5146-сон, 14.06.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланди.
🔰 2025 йил 1 январга қадар:
➖ омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун ажратиладиган 10 миллиард сўмгача кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми;
➖ паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган 10 миллиард сўмгача кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;
➖ кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни ишга туширган тадбиркорларга лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.
💰 Қарорга кўра, паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилади.
🗓 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
🚚 2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлар (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
💼 Қарорга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (372-сон, 15.06.2021 й.) билан Бахтиёр Шухратович Махкамов Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Қонунчиликка кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади