Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

❗️Шунингдек, пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмас.

Бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно.

⚠️ Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмас.

📁 Бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📁 Қонунчиликка кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.

Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📜 Қонунчиликка кўра, давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🌿 Қонунчиликка кўра, кесиш, буташ ва кўчириб ўтказиш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг (шох-шабба, барглар ва бошқа кесиш ишлари қолдиқлари) олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, бузилган ерларнинг қайта тикланиши ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бир сутка давомида таъминланиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади.

Бунда йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб дарахтлар ва буталарни экиш мумкин.

🚫 Туманлар (шаҳарлар) марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида ёши 5 йилдан кам бўлган кўчатларни ҳамда суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга кўчатларни экиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot