#Биласизми
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Ҳуқуқингизни_билинг
❗️10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувлар (радиоэшиттиришлар)га умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувлар (радиоэшиттиришлар)га эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бир қатор ОТМларда зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади
“Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
📝 Қарорга кўра, субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.
🔰 Махсус комиссия томонидан қуйидагиларга қўшимча чегирмалар тақдим этилади:
➖ авиақатновларга чипталар 40 фоизгача;
➖ туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз;
➖ меҳмонхона хизматларига 10 фоиз.
💰 Маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади.
🗓 Туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан амалга оширилади.
🛫 Авиаташувларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
💰 Қарорга кўра, Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади.
🎓 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади.
👨🏻🎓 Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш” ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида “археология” мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.) билан Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
📌 Регламентга кўра, тадбиркорларга мазкур хизматлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
📝 Бунинг учун сўровнома тўлдирилади.
⏳ Шу асосда ваколатли орган 5 иш кунида лойиҳаларнинг тегишли талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
🖱 Лойиҳаларни келишиш ваколатли органнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
📲 Келишилган лойиҳалар 1 кун муддатда ариза берувчиларга электрон шаклда юборилади.
💰 Давлат хизматлари кўрсатилиши учун БҲМнинг 30 фоизи (73 500 сўм) миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ушбу сумманинг 90 фоизи (66 150 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
❗️Ваколатли орган белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиш юзасидан хулоса тақдим қилмаган тақдирда, лойиҳа Давлат хизматлари марказлари (ЯИДХП) томонидан автоматик равишда келишилган деб ҳисобланади.

Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

⏳ Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан 3 ой ичида судга берилиши мумкин.
➡️ Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан 10 кун ичида судга берилиши мумкин.
❕Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.

#Адлия_хабари
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

👨👩👦👦 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.
📌 Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
❗️Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

#Тўғри_Нотўғри
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмайди.
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмайди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Электротехника саноатида 136 та лойиҳа амалга оширилади
“Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5011-сон, 02.03.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарорга мувофиқ, 2021–2022 йиллар учун электротехника тармоғи самарадорлигининг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
📌 Жумладан, тармоқдаги иш ўринлари сонини 2021 йилда 27 мингтага, 2022 йилда 34 мингтага етказиш назарда тутилган.
📝 Қарор билан 2021–2022 йилларда электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури тасдиқланди.
💼 Дастурга кўра, соҳада жами 136 та лойиҳанинг амалга оширилиши, бу орқали эса 9 657 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.
☑️ 2021 йил 1 мартдан электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника тармоғи корхоналарига Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган кредитларнинг 20 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда уч йилгача компенсация қилинади.
💰 2024 йил 1 январгача электротехника ва электромаиший маҳсулотларни барча мамлакатларга экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 15 фоизидан, темир йўл транспортида 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга субсидиялар тақдим этилади.
🗓 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январгача электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади.
☑️ Қарорга кўра, Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.
⏺ 2022 йил мартдан ҳар йили Электротехника ва электроника халқаро савдо кўргазмаси (“Uzbek International Electrotechnics & Electronics Fair”) ташкил қилинади.

Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалар билан бепул таъминланиши лозим
🔰 Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
👉 сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
👉 даволаш-профилактика озиқ-овқати;
👉 газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
👉 махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.
⚠️ Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (115-сон, 02.03.2021 й.) билан Қурбон Ибрагимович Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Каналга уланиш 👇👇👇

Халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспортларга утилизация йиғими тўланмайди
❌ Қуйидаги транспортларга утилизация йиғими тўланмайди:
➖ дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек, бундай ваколатхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспортларга;
➖ ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчилар ва юкларни тижорат мақсадида ташиш учун мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспортларга;
➖ давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспортларга;
➖ Ўзбекистонга олиб кирилиб, “вақтинчалик олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган транспортларга.

ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати қисқартирилади
“Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5012-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан:
💰 нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилади;
✂️ нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади;
🚫 ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;
❕нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.
➡️ Маҳаллий ННТларни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратилади.
🏢 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жами 15 та коворкинг-марказлари ташкил этилади.
✅ Қарорга кўра, фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланиб, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
📌 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини сақлаш харажатларига ҳамда уларнинг асосий фаолият йўналишларини амалга ошириши учун 1,1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади.

Давлат бошқаруви органларида монополияга қарши курашиш комплаенс тизими жорий этилади
Ҳукумат қарори (114-сон, 02.03.2021 й.) билан Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши курашиш комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📌 Низом билан монополияга қарши курашиш комплаенс тизимининг асосий вазифалари белгилаб берилди.
☑️ Низомга кўра давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда ваколатли шахс (бўлинма) тайинланади.
🔎 Ваколатли шахс (бўлинма) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолиятини мониторинг қилишни амалга оширади.
🔰 Шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш:
● давлат бошқаруви органларида – раҳбар;
● маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида – ҳоким;
● хўжалик юритувчи субъектларда – ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
🔰 Мазкур низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:
● 2021 йил 1 январдан – тажриба тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Президентнинг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар;
● 2022 йил 1 январдан – табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги 3 йилда товар сотишдан олинган жами тушумнинг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади
“Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5017-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.
✅ 2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
🗓 Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.
💰 2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.
💼 Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.
🔰 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:
● чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш;
● паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

Деҳқон бозорларида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотиш учун савдо дўконларини қуришга жой ажратилади
🧾 Қарорга кўра, республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.
➡️ Бунда, паррандалар бош сонини суғурталаш бўйича суғурта товонининг 50 фоизигача бўлган қисми Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.
✅ Шунингдек, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига:
👉 ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);
👉 ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилади.
🏛 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилади.
👨🏻🎓 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрлари шакллантирилади.
🐄 Қарорга кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплекслари ташкил этилади.

⚠️ Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

✅ Умумтаълим муассасалари синфларидаги ўқувчилар сони:
▪️шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 – 35 нафаргача;
▪️қишлоқ ҳудудларида 20 – 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно) бўлиши лозим.
Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5010, 27.02.2021 й.) қабул қилинди
🔄 Қарор билан тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган шахслар тоифаси ва тартиби янгиланди.
🔰 Шунга кўра, тиббий кўрикдан ўтказиш учун:
➖ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари (МИББ) ҳузурида ҳудудий комиссиялар;
➖ МИББ ҳузурида ҳамда тенглаштирилган хизмат ўташ кўзда тутилган вазирликлар ва идораларда – тиббий комиссиялар;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар;
➖ Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ИИВда ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.
🔘 Қуйидагиларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи комиссиялар таркиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бирлашмалари (органлари) раҳбарларининг тақдимномасига кўра қабул қилинган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари билан тасдиқланади:
👉 чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар;
👉 ҳарбий таълим муассасаларига кираётган фуқаролар;
👉 Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларига юборилаётган фуқаролар;
👉 олий таълим муассасалари ҳузуридаги ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларига (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) танлаб олинаётган (таҳсил олаётган) фуқаролар;
👉 ҳарбий йиғинларга чақирилаётган фуқаролар;
👉 ҳарбий йиғинларни ўтаган фуқаролар;
👉 Қуролли Кучлар резерви ва захирасидаги фуқаролар.