Huquqiy axborot
308K subscribers
6.18K photos
336 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Аравани бошқараётган, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни, подани ҳайдаб кетаётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

● йўлларда ҳайвонларни назоратсиз қолдириш;
● подани темир йўлдан ва йўлда махсус ажратилмаган жойлардан, шунингдек рухсат этилган жойларда эса қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида ҳайдаб ўтиш;
● бошқа йўллар бўлганда ҳайвонларни мукаммал қопламали йўлларда ҳайдаб бориш;
● кўкаламзорлаштирилган жойларда (йўл, йўл ёқаси, ажратувчи бўлак ва ҳ.к.) ҳайвонларни боқиш ва боғлаб қўйиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бу ҳаракат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса БҲМнинг 25 бараваригача (5 575 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизими такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (31-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилди.

🏢 Филиал таркибида “Лазги” ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилди.

📌 Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

📝 Шунингдек, “Лазги” ижро йўли намуналари “Олтин фонди”ни яратиш “Лазги” бўлимининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

🔰 Қарорга кўра, Филиал ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

👉 “Лазги”нинг яратилиш тарихи ва ривожланиш даврини қамраб олган доимий экспозиция;
👉 “Лазги” ижро йўлида яратилган ижод намуналарининг фонотекаси;
👉 “Лазги”га оид либослар намуналари галереяси, кўргазмалар зали ҳамда артистик кафеси;
👉 “Лазги” болалар ҳаваскорлик театр-студияси.

☑️ Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

➡️ Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичлари ҳар йили ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонун қабул қилинади

Ҳукумат қарори (23-сон, 18.01.2021 й.) билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
● ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
● муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
● аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
● муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

☑️ Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

🔰 Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

➡️ мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

🎸 маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

🤾‍♀️ ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

🏫 республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

🖥 барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

🔁 волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

🗓 Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 23 январь (1992 йил)

Ҳукумат қарори билан давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади

Батафсил инфографика орқали танишинг ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (32-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.

🔎 Мазкур соҳада мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (ҳудудий инспекциялар) томонидан мунтазам юритилади.

📝 Ҳудудий инспекциялар ҳар чоракда мониторинг натижалари асосида Инспекция томонидан тасдиқланадиган чораклик режалар тузади.

🔍 Шунга кўра, ўсимликлар карантини давлат инспектори Ўзбекистон учун ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни дала назоратида аниқлайди.

📔 Фитосанитар дала назорати амалга оширилгандан кейин бир кун ичида натижалар бўйича далолатнома тузилади ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар белгиланади.

☑️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон ҳудудига қайтариб олиб кирилган (реимпорт) карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария сертификати асосида карантин текширувидан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Органик маҳсулотлар етиштириладиган ер майдонларида алоҳида белгилар ўрнатилади

“Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (33-сон, 22.01.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🗓 Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар:

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларининг манзилли рўйхати шакллантирилади ҳамда ана шундай хўжаликлар ер майдонларининг охирги уч йил учун статистик таҳлил натижалари ва топонимик жойлашувини ўрганиш, тупроқ, сизот ва оқова сувлар сифати ҳамда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш чоралари кўрилади.

☑️ Мунтазам равишда органик маҳсулотлар етиштирувчи ва ёввойи ўсимликлар ҳосилини йиғиб олувчиларга ўз ҳудудини анъанавий усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонларидан ажратиб турувчи белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш, шунингдек экспортбоп ва сердаромад органик маҳсулотлар етиштириш вазифалари топширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 24 январь — Халқаро таълим куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Ер юзида бугунги мактаб ёшидаги 617 миллион нафар болалар ва ўсмирлар таълим олиш имконига эга эмас. Уларнинг асосий қисми Африканинг марказий қисмида, шунингдек, қуролли тўқнашувлар давом этаётган ҳудудларда истиқомат қилади.

Инсон ҳуқуқлари Бутунжаҳон декларациясининг 26-моддасида ҳар бир инсон билим олишга ҳақли эканлиги, энг камида бошланғич ва ўрта умумий таълим бепул бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этилади.

2018 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 24 январни бутун дунёда Халқаро таълим куни сифатида нишонлаш белгиланган. Бундан кўзланган мақсад сайёрамизда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда таълимнинг ўрни қанчалик юқори эканлигига эътибор қаратишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ПИХИНИ ЁРГАН ЖИНОЯТЧИ

80 йилларнинг ўрталари. Тайван. Оқшом нуфузли тадбиркор Хо Сингнинг иш телефони жиринглади.

– Рафиқангиз қўнғироқ қиляпти, – деди гўшакни кўтарган котиба.

Хо Синг гўшакни олиши билан хотинининг ваҳимали товушини эшитди:

– Ўғлимиз йўқ! Ўғирлаб кетишибди!

Хо Синг уйига етиб борганида аёли йиғлайверганидан кўзлари шишиб кетганди.

– Эшик тагидан манави хатни топдим.

Тадбиркор шоша-пиша қоғозга кўз ташлади. Хат чап қўлда, қинғир-қийшиқ ҳарфлар билан ёзилган: “Жаноб Хо Синг! Ўғлингиз сиз учун қадрли бўлса, таклифимизга розилик берасиз. Сизда 20 каратли мовий олмос борлигини биламиз. Эртага кечқурун олмосни шаҳар марказий хиёбони ичида жойлашган телефон будкасига олиб келасиз. Қолган гапни ўша ерда гаплашамиз. Бизнинг талабимиз бажарилгач, ўғлингиз кечки пайт уйингизда бўлади”.

Хо Синг саросимага тушиб қолганди. Ўйлай-ўйлай полицияга мурожаат қилди. Эртаси куни хиёбоннинг пана жойларига қуролланган полициячиларни жойлаштириб чиқишди. Хо Синг ҳалиги олмос билан хиёбонга кириб келди.

Полиция қандай бўлмасин жиноятчи ёки унга алоқадор бирортасини ушлаб, шу орқали бу жиноятни фош этишга қаттиқ ишонганди. Аммо улар ўйлагандек бўлиб чиқмади.

Хо Синг будкага кириб, жиноятчининг тегишли кўрсатмасини бажарди. Жиноятчи ҳам ваъда қилганидек, унинг ўғлини қайтарди. Боланинг кўзларини боғлаб олиб кетишган, қайтариб опкелиш вақтида ҳам шу йўлни тутишган, бола фақат юзига ниқоб таққан одамларни кўрган, уларнинг ҳатто овозини ҳам эшитмаган.

Хуллас, полиция ҳар қанча уринмасин – на жиноятчи, на унинг шеригини топа олди.

Савол: Нима деб ўйлайсиз, жиноятчи будкадан олмосни қандай қўлга киритган бўлиши мумкин?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин

📋 Қонун (ЎРҚ–669-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

💰“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.

Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

➡️ Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

☑️ Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

🔎 Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

🔰 Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:

▫️лойиҳа тарафларининг номи;
▫️лойиҳанинг фаолият йўналиши;
▫️лойиҳанинг жойлашган ери;
▫️лойиҳани амалга ошириш муддати;
▫️истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
▫️лойиҳанинг умумий қиймати;
▫️давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Будка ичида қафасга солинган кабутар бўлган. Хо Синг жавоҳирни кабутарнинг бўйнидаги халтачага солиб учириб юборади. Шу тариқа полиция жиноятчини ҳам, унинг шерикларини ҳам тополмайди. Кабутар эса ўз эгасининг уйига етиб боради.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🌱 Ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🚫 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

❗️Маст ҳолдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий ишлар бўйича апелляция муддати узайтирилган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори (35-сон, 23.01.2021 й.) билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

♻️ Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

📌 Чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

☑️ Кўмаклашувчи отряд Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.

📝 Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ва ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

🏢 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилиб, гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

➡️ Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами 30 иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.

🔰 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига қуйидаги миқдорда ойлик тўловлари белгиланади:

сардорларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваригача;
аъзоларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваригача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (36-сон, 23.01.2021 й.) билан Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ҳамда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тузилди.

🔰 Жамғармалар маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;

25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – аҳолига ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.

📋 Қарор билан мазкур жамғармалар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади

“Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:
халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;
касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;

узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

🖥 Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

➡️ Давлат бюджетидан маблағлар фақат Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot