Huquqiy axborot
373K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама — ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган рекламадир.

✔️Бундан ташқари, нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек белгиланган Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама номақбул реклама ҳисобланади.

🚫 Номақбул рекламага йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

⚡️ Қонунчиликка кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

⚠️Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

Қонунчиликка кўра, ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:

🔹айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;

🔹харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;

🔹харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;

🔹товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;

🔹товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.

📌 Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

⚠️ Қонунчиликка кўра, кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 календарь кунда ҳар қандай алоқа боғланиш усулидан фойдаланиб қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб етказилган зиён ва маънавий зарарни белгиланган тартибга мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot