Huquqiy axborot
295K subscribers
6.13K photos
334 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Мустақиллик_солномаси

🇺🇿 Мустақилликка эришиш арафасида республика манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳужжат

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ 1,2,3-даражали сержант ҳарбий унвонлари жорий этилди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди (ЎРҚ–634, 25.08.2020 й.).

🔰 Қонун билан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, Қуролли Кучларда сержант ҳарбий унвони ўрнига қуйидагилар жорий этилди:

👉 III даражали сержант;
👉 II даражали сержант;
👉 I даражали сержант.

❗️Қонун билан сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкинлиги белгиланди.

⚠️ Шу билан бирга, ҳарбий кийимда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланиши кўзда тутилди. (илгари Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлган)

📝 Шунингдек, Қонун билан ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонлари аниқ белгилаб берилди.

◽️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (507-сон, 24.08.2020 й.) билан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар (МҲХС ҳужжатлари) матнини тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

🔸 Молия вазирлиги томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари фонди билан МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш ва бошқа тилларда фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузилади;

🔸 Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади;

🔸 Молия вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинади.

📌 Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матни тан олиниши лозим.

📝 Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатларининг республика ҳудудида амал қилишини тугатиш молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жамғариб бориладиган пенсияни мерос тариқасида олиш мумкинми?

Қонунчиликка кўра, фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини давлат пенсиясига бўлган ҳуқуқ юзага келган тақдирда олишлари мумкин.

⚠️ Фуқаро вафот этган тақдирда,
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

📌 Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (505-сон, 24.08.2020 й.) билан Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низом билан суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби белгиланди.

🗓 Низомга мувофиқ, туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 5 майга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилади.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.

Ҳар йили 20 майга қадар туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилади.

🖥 Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда контурлар кесимида жойлаштирилган экин турлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотлар электрон базаси яратилади ва “электрон харита”га туширилади.

📝 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўйича таклифларини умумлаштирган ҳолда, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

👉
моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

👉 ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

➡️ Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан 28 нафар ёшлар “Мард ўғлон”давлат мукофоти билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, “Мард ўғлон” давлат мукофоти тўғрисидаги низомга кўра, ушбу мукофот ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

🇺🇿 Мустақилликнинг дастлабки кунларида қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Юриспруденция” бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз қабул қилинади

“Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (513-сон, 26.08.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

👉 Ўзбекистон фуқаролари Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) магистратурасига Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади;

👉 масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қабул қилинади;

👉 базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва марказий бошқарув органларида юридик йўналиш бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни ТДЮУ магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;

👉 “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади;

👉 базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.

➡️ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

🗓 ТДЮУ магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 15 сентябрга қадар узайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Aндижонда янги институт ташкил этилди

“Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (516-сон, 26.08.2020 й).

🏫 Қарор билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди.

📌 Институтнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади.

Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

➡️ 2020/2021 ўқув йили учун институтга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

📍Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 15а-уйда жойлашган Андижон хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми бино ва иншоотлари Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилди.

🏢 Шунингдек, қарорда келгусида Институтда талабалар сони ошишини инобатга олиб, 2022 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларига 1200 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш лойиҳаларини киритиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати:

👉 Аудиторлик фаолияти;

👉 Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти;

👉 Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти;

👉 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти;

👉 Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.

👉 Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти;

👉 Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти;

👉 Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

👉 Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш

👉 Баҳолаш фаолияти;

👉 Риэлторлик фаолияти;

👉 Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият;

👉 Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти;

👉 Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):
▪️тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;
▪️тиббий буюмлари тайёрлаш;
▪️тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;
▪️доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

👉 Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти;

👉 Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
▪️юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим тоифа фуқароларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 113 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларини ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОТМ ходимларини моддий рағбатлантиришнинг мезонлари белгиланди

Ҳукумат қарори (517-сон, 26.08.2020 й.) билан Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга мувофиқ, пул мукофотлари, устамалар ва қўшимча ҳақлар миқдори ҳар бир ходимнинг ОТМ фаолияти самарадорлигига қўшган шахсий ҳиссасига қараб белгиланади.

💰 ОТМ ҳар йили профессор-ўқитувчи ва ходимлар томонидан бажарилган ишларининг самарадорлиги ва сифатига қараб моддий рағбатлантириш тартиби ва ҳажмларини белгилаши шарт.

➡️ Моддий рағбатлантириш нафақат бир ходим учун, балки жамоатчилик ишларини бажарган бутун бир жамоа, кафедра, факультет, илмий лаборатория ва бошқа бўлинмалар ходимларига ҳам берилиши мумкин.

🏢 Низомга кўра, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағнинг 30 фоиздан кўп бўлмаган қисми таълим муассасаси ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланиши мумкин.

📌 Низом билан ОТМ профессор-ўқитувчи ва бошқа тоифадаги ходимларини рағбатлантиришнинг асосий мезонлари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармонига кўра адлия вазирининг маслаҳатчиси Сагатова Шаҳноза Мирзараҳимовна (ижтимоий тармоқлардаги “Bloger Shahnoza” саҳифаси бош муҳаррири) “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш.Сагатовани ушбу юксак унвон билан муборакбод этади ва келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 28 август (1998 йил)

“Эл-юрт ҳурмати”
ордени таъсис этилган.

Орден билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегишли журнал юритилади;

🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳисобга олинган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади

“Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🏢 Фармонга мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади.

📌 Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида, Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси (Дирекция) директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

💼 Шунингдек, туман ҳокими тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, туман прокуратураси, ички ишлар ва солиқ бўлинмаларининг раҳбарлари эса мақоми, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича тегишлича ушбу давлат органларининг республика даражасидаги раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилади.

Фармон билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилди.

💰 Жамғармага 10 миллиард сўмгача бўлган маблағлар ажратилади.

🔰 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

👉 туманда лицензия ва рухсатнома беришдан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан республика ва вилоят маҳаллий бюджетига тушадиган маблағлар ва божлар тўлиқлигича туман маҳаллий бюджетига;

👉 туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари), шунингдек, ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Жамғармага йўналтирилади.

◽️ Шунингдек, туманда амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг таркибида Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси ташкил қилинади.

☑️ Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.

❗️Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️2021 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олиш тартиби бекор қилинади.

⚠️ Эндиликда, юқоридаги фаолият турларини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилиш кифоя.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot