Huquqiy axborot
368K subscribers
6.27K photos
391 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

👉 ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

👉 Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (16 – 21 декабрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️ “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисида низом. Батафсил.

▫️Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (1023-сон, 20.12.2019 й.) Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.

Ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими томонидан тайёрланади.

“Давергеодезкадастр” органлари ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва улар бўйича хулосалар бериш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкаси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.

Ер участкасини танлаш материаллари бўйича келишиш ва хулосалар бериш фақат “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилади.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси органлари томонидан бўш ер участкалари “YERELEKTRON” ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштирилади.

Жисмоний ва юридик шахслар “YERELEKTRON” ААТда ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари ҳар ойда камида бир марта янгиланади.

Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун ҳар йили 10 июнь ва 10 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланади:
👉 ер солиғининг йиллик миқдори;
👉 ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар;
👉 ер участкасининг жойлашган жойи;
👉 муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги.

Ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ариза ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

Аукционда фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этишга ҳақли.

Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тест синовлари: 2020/2021 ўқув йилидан қандай ўзгаришлар кутилаяпти?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди.

Шу жумладан:
👉 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 43 нафар;
👉 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 35 нафар;
👉 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар;
👉 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар;
👉 Ўзбекистон Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раиси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов ўтказилиш тартиби қандай?

Такрорий овоз бериш қайси ҳолларда ўтказилади?

Сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олмаган бўлса, такрорий овоз бериш ўтказилади.

Қачон номзод сайланган ҳисобланади (асосий сайловда)?

Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Такрорий овоз беришда барча номзодлар қайтадан иштирок этадими?

Йўқ, дастлабки сайловда энг кўп овоз олган икки нафар номзод такрорий овоз беришда иштирок этади.

Такрорий овоз бериш қачон ўтказилади?

Такрорий овоз бериш асосий сайловдан кейин икки ҳафта муддат ичида ўтказилади.

Такрорий овоз беришда ҳам сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланадими?

Йўқ, такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинадими?

Йўқ, такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.

Такрорий сайлов қайси ҳолларда ўтказилади?

Такрорий сайлов, агар:
👉 сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
👉 такрорий овоз беришда сайланган депутатни аниқлашнинг имкони бўлмаса;
👉 сайлов округи бўйича кўпи билан икки номзод қўйилган бўлса ва улардан ҳеч бири сайланмаган бўлса.

Қандай ҳолда сайлов ўтмаган деб топилади?

Сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан кам қисми иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Қандай ҳолларда сайлов ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин?

Сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Қайси орган сайловни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин?

Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссиялари томонидан қабул қилинади.

Такрорий сайловни ўтказиш учун янгидан сайлов участкалари ташкил қилиниб, сайловчиларнинг рўйхати янгидан шакллантириладими?

Йўқ, такрорий сайлов асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг олдинги рўйхатлари бўйича ўтказилади.

Такрорий сайлов қанча муддатда ўтказилиши керак?

Такрорий сайлов асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

“Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1027-сон, 23.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.

2023 йил 1 январга қадар:

👉 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хомашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан;

👉 агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар - жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди.

Қарор билан, шунингдек, “Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда:

👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда:

👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди

“БМТнинг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режимни белгилаш ва виза режимини енгиллаштириш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5896-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг биометрик ҳужжатига (қизил рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Шунингдек, Фармонга кўра:

👉 БМТнинг биометрик ҳужжатига (мовий рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визалари Ўзбекистондаги таклиф қилувчи томоннинг хати асосида 2 иш куни ичида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади;

👉 БМТнинг биометрик ҳужжатларига (қизил ёки мовий рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган чет эл фуқароларида бир вақтнинг ўзида амал қилиш муддати мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан 20 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, тоғ-металлургия тармоғи корхоналари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, портловчи моддаларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланадиган корхоналар Президент қарори билан давлат тасарруфидан чиқарилади ва хусусийлаштирилади.

Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодекс янги норма билан тўлдирилди. Унга кўра мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш чоғида суднинг ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш бўйича қарор ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида чиқарилиши ва ижро этиш учун юборилиши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарнинг нуқсонлари оқибатида етказилган зарар товарнинг белгиланган яроқлилик муддатлари мобайнида етказилган бўлса ўша давр мобайнида қопланиши лозим, мабодо яроқлилик муддати белгиланмаган бўлса, товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ўн йил мобайнида қопланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори (1030-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига:

👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;

👉 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

Қўшимча ҳақ тегишли мезонларни бажарилишини баҳолаш натижалари бўйича ҳамда таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномаси ва ташкилот коллегиал органи қарори асосида ҳар бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Қарор билан шунингдек, илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра, қўшимча ҳақ бир марталик ёки ойлик шаклда белгиланиши мумкин. Қўшимча ойлик тўловини белгилашнинг энг кўп муддати бир йилдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган – ногирон шахслар;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 байналмилалчи жангчилар;
👉 чин етимлар;
👉 ёлғиз пенсионерлар;
👉 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
👉 чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;
👉 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
👉 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.

Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2019” ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТАНЛОВ ТУГАШИГА ОЗ МУДДАТ ҚОЛДИ.
ЭНГ ЯХШИ ТИЗИМЛАР САРАЛАНМОҚДА.

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!

➡️ 2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВАЗИРЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги пайтларда оилавий ажралишларга оид статистика рақамлари ташвишли тус олмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида фақат ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган ажралишлар сони 23 000 дан зиёдни ташкил этди.

Адлия вазирлиги жамият эътиборини мазкур муаммога қаратиш мақсадида Ўзбекистон миллий кинокомиссияси билан ҳамкорликда ушбу роликни тайёрлади.

Канала уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида» Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 22 та сайлов округида биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаган ҳамда 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилган.

Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилади.

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ, такрорий овоз бериш:
• сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади;
• асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Яна 700 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади

Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (1031-сон, 24.12.2019 й.).

Қарорга кўра, Орол денгизининг суви қуриган тубида “яшил қопламалар” барпо этиш давом эттирилади.

Шунга кўра, 700 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади.

“Яшил қопламалар” барпо этиш учун, жумладан:
👉 ўрмон хўжаликларидан қўшимча 1000 нафар ходим жалб этилади;
👉 ишчилар озиқ-овқат ва махсус кийим-кечаклар билан таъминланади;
👉 чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб берилади;
👉 авиация, алоқа ва бошқа хизматлар жалб этилади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган “Йўл хатираси”га кўра, 3 минг гектар майдонда маҳсулдор яйловзорлар барпо этилади.

Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун мос бўлган дарахт кўчатларини етиштириш мақсадида Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигида 20 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot