Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
398 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Эълон
Диққат, янгилик!

Кўп сонли фойдаланувчиларнинг сўровига мувофиқ Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида маълумот берувчи @huquqiyaxborot каналининг рус тилидаги шакли (@pravoinf) ҳам ишга туширилганлигини маълум қиламиз.

Каналда “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг рус тилидаги таржималари бериб борилади.

Ўз навбатида ушбу канални бошқа телеграм фойдаланувчиларига тавсия этишингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/pravoinf

#Объявление
Внимание, новость!

По многочисленным просьбам подписчиков канала @huquqiyaxborot, оперативно освещающего изменения в законодательстве, объявляем о запуске его русскоязычной версии - @pravoinf.

В канале будет предоставляться русская версия материалов, публикуемых на канале “Huquqiy axborot”.

В свою очередь, в целях доведения до широкой аудитории полезной информации, публикуемой на канале, просим вас подписаться на него и рекомендовать другим пользователям социальной сети Телеграм.

С уважением, коллектив Министерства юстиции

Подписаться на канал можно, пройдя по ссылке 👇👇👇
https://t.me/pravoinf
#Эълон
Тошкент давлат юридик университети томонидан ижтимоий тармоқларда махсус саҳифалар яратилган бўлиб, улар орқали Юридик коллежларнинг фаолиятига оид маълумотлар билан танишиб бориш мумкин:
Facebook – www.fb.com/yuridikkollejlar;
Instagram – www.instagram.com/yuridikkollejlar;
Twitter – twitter.com/yuridikkollej;
Telegram – t.me/yuridikkollejlar.
Бундан ташқари, сизда юридик коллежлар фаолияти юзасидан ариза, шикоят ва таклифлар бўлса уларни телеграмдаги @yuridikkollejlar_bot боти орқали аноним тарзда юбориш имконияти ҳам яратилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Адлия вазирлигининг маъмурий биноси ва унинг ҳудудида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли телефон тармоқларида носозликлар пайдо бўлмоқда. Шу сабабли фуқаролар вазирликка қўнғироқ қилганларида, шу жумладан 1008 қисқа рақамли “Ишонч телефони” орқали мурожаат этиш даврида турли узилиш ва қийинчиликларга дуч келмоқда.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди ва фуқароларнинг тушунишларига умид билдиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
4-5 март кунлари вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 4-5 март кунлари вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади.

Танлов жараёни соат 10-00 дан бошлаб Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилиниб бошланади.

Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказилади:

http://www.minjust.uz/uz/press-center/announcement/93793/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#ЭЪЛОН
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 10 апрел куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифалари орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан2019 йилнинг 17 май куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифалари орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 10 июнь куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади.

Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифалари орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 17 июль куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

МАДАД” ННТ вакант лавозимларга ишга таклиф этади

“МАДАД” нодавлат нотижорат муассасаси қуйидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бош мутахассиси (босқичма-босқич шакллантирилади).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 ихтисослиги бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиш;
👉 давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа тилларни яхши билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни бажара олиш, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳуқуқий ечимини топиш малакасига ва тажрибасига эга бўлиш;
👉 аҳолининг, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз она (ота)лар ва бошқаларга уларнинг муаммолари бўйича бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш.

Ойлик иш ҳақи – 3,0-3,5 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қисқа муддатларда ўз шахсий варақасини madad.advice.uz@gmail.com электрон почтаси манзилига юборишлари лозим.

Юборилаётган маълумотномада номзодларнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи ҳамда етакчи маслаҳатчи лавозимларига танлов эълон қилади

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик соҳада 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;
👉 норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига бевосита эга бўлиш, қонунчилик техникасини яхши билиш;
👉 илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
👉 қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
👉 компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
👉 давлат тилини ва инглиз тилини мукаммал билиш (рус тилини ҳам билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
👉 ташаббускорлик, жонбозлик ҳислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:
👉 ойлик иш ҳақи – 4-7 млн. сўм.
👉 байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;
👉 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;
👉 адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;
👉 чет элларга хизмат сафарлари ва амалиётга бориш имконияти;
👉 меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Мурожаат учун:

Хоҳловчилар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (ўқиган ОТМлари, меҳнат тажрибаси, фотосурати, яшаш манзили ва телефон рақамларини кўрсатган ҳолда) tadqiqotinstituti@adliya.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.

Маълумот учун телефон: 71 268 28 45, 97 157 99 68.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
“МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:

• Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Андижон вилояти Марҳамат туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Бухоро вилояти Қоровулбозор ва Қоракўл туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Жиззах вилояти Дўстлик туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Қашқадарё вилояти Косон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Навоий вилояти Нурота туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Самарқанд вилояти Қўшработ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Сурхондарё вилояти Қизириқ ва Олтинсой туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Сирдарё вилояти Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ва Бувайда туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Хоразм вилояти Урганч туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик соҳада икки йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажи;
👉 давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа тилларни яхши билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни мустақил бажара олиш, шунингдек фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳуқуқий ечимини топиш малакаси ва тажрибасига эга бўлиш;
👉 аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз она (ота)лар ва бошқаларга бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали малакали юридик ёрдам кўрсатиш.
👉 ойлик иш ҳақи – 3,0 млн сўм.

Бундан ташқари:
👉 илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади;
👉 танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (объективка) madad.advice.uz@gmail.com электрон почта манзилига юборишлари мумкин;
👉 юборилаётган маълумотномада номзодларнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Эълон

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови 1-босқичи якунланди!

Диққат! 2-босқичга ўтган иштирокчилар ушбу хабарни эътибордан қочирманг!

Танловнинг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди ва 531 нафар ғолиб 2-босқичга йўл олиб, “Spark” учун курашни давом эттириш имконини қўлга киритди!

2-босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати билан қуйида танишинг:

💾 Натижалар

Улардан сўнгги ўринлардаги 54 нафари бир хил натижа қайд этгани учун кейинги босқичга ўтказилди.

2-босқич қуйидаги тартибда ўтказилади:
👉 иштирокчилар 5 та гуруҳга бўлиниб, 5 – 10 декабрь кунлари онлайн тест топширадилар;
👉 бунинг учун иштирокчилар ўзларига тегишли паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг электрон шаклини 3 декабрга қадар @tanlov_adliya манзилига юборишлари керак;
👉 шундан кейин иштирокчиларга шахсий хабар орқали махсус логин ва пароль юборилади;
👉 ушбу логин ва пароль орқали улар 2-босқичда иштирок этадилар.

Тест саволлари 2019 йил давомида @huquqiyaxborot каналида берилган контентлар асосида тузилади.

2-босқич якунлари 13 декабрь куни эълон қилинади.

Энг юқори натижа кўрсатган 10 нафар иштирокчи 3-босқичга ўтиб, “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек, Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг 2-босқичи якунланди!

Ушбу босқич ғолибларини қутлаймиз!

Бош соврин – “SPARK” автомобили учун сиз жуда яқин турибсиз: охирги ва муҳим қадам қолди!!!

Танловнинг 2-босқичига ўтган 531 нафар иштирокчидан, танлов низоми шартларига кўра саралашдан сўнг, 414 иштирокчи баҳсни давом эттирди.

Иккинчи босқичда иштирокчилар онлайн тест топширдилар. Жараён тўлиқ автоматлаштирилган тарзда, инсон омили иштирокисиз бўлиб ўтди.

Онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл жамлаган 10 нафар иштирокчи эса учинчи – финал босқичига йўл олди!

3-босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати билан қуйида танишинг:

1. Боходирова Азиза Исроиловна – 100 балл;
2. Мансурова Зарнигорхон Мехроч қизи – 100 балл;
3. Эсонбоев Ахрор Абдусалом ўғли – 100 балл;
4. Отабоев Аброр Хамдамович – 97.5 балл;
5. Мирсултанова Ҳамида Алишер қизи – 95 балл;
6. Хожиев Элшод Ёқуб ўғли – 95 балл;
7. Муродуллаев Нуржаҳон Юнус ўғли – 92.5 балл;
8. Мамадиминов Хотамжон Рустамжон ўғли – 90 балл;
9. Мадаминов Бобурбек Тўлқинбек ўғли – 87.5 балл;
10. Тўхтаматов Шохсултон Назириддин ўғли – 87.5 балл.

Финал босқичи бевосита интеллектуал шоу тарзида ўтказилади ва телевидение орқали намойиш этилади.

Ғолибга “SPARK” автомобили соврин сифатида топширилади. Шунингдек, Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Иштирокчиларни чин дилдан табриклаган ҳолда, танловнинг 3-босқичи ҳақида алоҳида маълумот берилишини маълум қиламиз. “Ҳуқуқий ахборот” каналини кузатиб боринг.

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️#Эълон

❗️ Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

⚡️Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг 2-босқичи якунланди!

Иккинчи босқичда иштирокчилар онлайн тест топшириб, жараён тўлиқ автоматлаштирилган тарзда, инсон омили иштирокисиз бўлиб ўтди.

Онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл жамлаган 11 нафар иштирокчи (10-ўринни эгаллаган иштирокчи билан бир хил натижани қайд этган иштирокчи ҳам) учинчи – финал босқичига йўл олди.

3-босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати билан қуйида танишинг:

1. Отабоев Аброр Хамдамович – 92,5 балл;
2. Бабаев Шухратжон Мустафо ўғли – 92,5 балл;
3. Наркулов Ахмет Давренович – 92,5 балл;
4. Аббазов Умиджон Анваржон ўғли – 90 балл;
5. Рашидова Гулрух Пирмамат қизи – 87,5 балл;
6. Жуманазарова Дилрабо Ҳақназаровна – 85 балл;
7. Умид Собиров Бахтиёрович – 85 балл;
8. Тўхтаматов Шохсултон Назириддин ўғли – 82,5 балл;
9. Жуманазаров Кахрамон Аскарович – 82,5 балл;
10. Қўшоқов Ғуломжон Пўлат ўғли – 82,5 балл;
11. Шарипов Шерзод Шавкатович – 82,5 балл.

Финал босқичи Адлия вазирлиги ходимлари, нуфузли ҳуқуқшунослар, давлат ва жамоат арбоблари, олимлар ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топган комиссия томонидан “Zoom” онлайн платформасида суҳбат тарзида ташкил этилади.

Ғолибга iPhone 12 соврин сифатида топширилади. Шунингдек, ноутбук, электр самокат каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Танловнинг 3-босқичи ҳақидаги тўлиқ маълумот “Huquqiy axborot” каналида эълон қилинади.

Ҳуқуқни билиш фойдали!

Ўз билимингиз билан iPhone 12 ва бошқа қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

❗️ Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди. 2021 йил 11 январь ўқишнинг биринчи куни ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

Адлия вазирлиги қуйидаги лавозимларга танлов асосида ишга таклиф қилади!

💸ФҲДЁ бўлими мудираси 7 500 000 сўмдан 9 500 000 сўмгача

🔹Лавозим оклади — 2,2 млн. сўм
🔹Меҳнатни рағбатлантириш ва бошқа қўшимчалар — 2,5 млн. сўм
🔹Шахсий устама 25 фоиз — 800 минг сўм
🔹Пуллик хизмат тушумига қараб қўшимча устама — 4 млн. сўм

💸 Давлат хизматлари маркази директори 6 500 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача

🔹Лавозим оклади — 2,2 млн. сўм
🔹Меҳнатни рағбатлантириш ва бошқа қўшимчалар – 1 млн. сўм
🔹Шахсий устама 25 фоиз 800 минг сўм
🔹Пуллик хизмат тушумига қараб қўшимча устама — 6 млн. сўм

💸 Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи6 800 000 сўмдан 7 500 000 сўмгача

🔹Лавозим оклади — 2,2 млн. сўм
🔹Меҳнатни рағбатлантириш ва бошқа қўшимчалар – 3,1 млн. сўм
🔹Шахсий устама 70 фоиз — 2,2 млн. сўм

📌 Шу билан бирга бошқа бўш иш ўринлари билан қуйдаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇

🌐 vacancy.adliya.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot