Huquqiy axborot
219K subscribers
5.88K photos
319 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хусусий туғруқхоналарга рухсат этилди

“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилди.

Бунда, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган хусусий тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастури такомиллаштирилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб Электрон маълумотлар алмашинуви дастури барча туғруқни қабул қилиш муассасаларида юритилиши мажбурий ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича Кенгаш ташкил этилди

Қарор билан, шунингдек, 2019 – 2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ва чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлашдан иборат.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикасида хомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш лойиҳаси маъқулланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

👉 сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

👉 даволаш-профилактика озиқ-овқати;

👉 газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);

👉 махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республика болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилди

Президент қарорига мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилди:

👉 Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази;

👉 Республика болалар тиббий реабилитация маркази;

👉 Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Ёрдамчи репродуктив технологиялар маркази;

👉 туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида, болалар анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлимлари ҳамда бемор болаларга туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи навбатчи шифокор постлари.

Ушбу марказ ва бўлимларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Реабилитация марказининг асосий вазифаларидан бири 18 ёшгача бўлган бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек саломатлигини реабилитация қилиш орқали даволаш, ногиронликнинг олдини олишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш фуқароларга 22 300 сўмдан 223 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 223 000 сўмдан 669 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўл қоидаси — умр фойдаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (4 – 9 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Автомобиль тўхташ жойларида автомототранспорт воситасини соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасаларида кимларга бепул хизматлар кўрсатилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
2023 йил 1 январгача қуйидагилар божхона тўловларидан озод этилган:

👉 наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар;

👉 асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумларда ва мум маҳсулотлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Марказий банк ходимлари тадбиркорлар фаолиятини текширишга жалб этилмайди

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар мустаҳкамлаб қўйилди.

Қонунга Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди. Яъни, Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:
👉 ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;
👉 банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;
👉 ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.

Қонунга мувофиқ, эндиликда Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг ва Қонунда белгиланган бошқа субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (908-сон, 11.11.2019 й.) билан Абдугаппор Каримжонович Киргизбаев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Департамент Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш Департамент асосий вазифаларидан саналади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мадад” аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 http://bit.ly/2q49fFX

Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди

“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 й.).

Унга кўра, қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда қўлланилади.

Қуйидаги ҳолларда қарздорнинг четга чиқиши чекланмайди:
👉 қарз миқдори БҲМнинг 5 бараваридан (1 115 000 сўмдан) ошмаса (аввал бу миқдор 446 000 ни ташкил этган), алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно;
👉 суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган бўлса;
👉 қарздор юридик шахс бўлганда.

Қарздорнинг четга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида ундирувчи (унинг вакили) ариза билан МИБга мурожаат этиши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича қарор чиқарилади ёки ариза рад этилади.

Чеклов қўйилганлиги ва олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот идоралараро ҳамкорлик тизими орқали ички ишлар органлари ва Чегара қўшинларига юборилади.

Қарздорнинг четга чиқиши вақтинча чекланганлиги ёки чеклов олиб ташланганлиги ҳақида унга ёзма хабар (электрон почта) ва телефон (мобил алоқа) орқали СМС юборилади.

Қуйидаги ҳолларда чеклов тўхтатиб турилади ва қаздорнинг четга чиқишига рухсат берилади:
👉 Ўзбекистондан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган ҳолларда;
👉 Ўзбекистондан чиқиб кетувчи делегация таркибига киритилганда.

Чегара ҳудудларда четга чиқиши вақтинча чекланган қарздор аниқланганда, унга бу ҳақда тўлиқ маълумот берилади ва www.mib.uz сайти орқали маълумот олиши мумкинлиги тушунтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан 20 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра прокуратура органлари ходимлари ишининг ўзига хос томонларидан келиб чиққан ҳолда, 20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга 15 календарь кун қўшимча таътил берилади.

Шу билан бирга, эндиликда Прокуратура органлари ходимларига илмий, педагогик ва ижодий фаолият билан шуғулланишга рухсат этилади (илгари улар илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан фақат асосий ишдан бўш вақтда шуғулланиши мумкин бўлган).

Бундан ташқари, Солиқ кодексига тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб маъмурий судга берилган ариза (шикоят) юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинишига оид норма киритилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ХИЗМАТ САФАРИГА ЧИҚИШ ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

1. Хизмат сафари ўзи нима?

Хизмат сафари деганда – ходимни ташкилот раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

2. Хизмат сафарининг муддати қанча?

Бу ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Хизмат сафари ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиганда эса 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Хизмат сафари муддати истисно тариқасида ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан узайтирилиши мумкин.

3. Хизмат сафари харажатлари учун олдиндан пул бериладими?

Ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин кундалик, йўл харажатлари, турар жойни ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланиши керак.

4. Аванс етмай қолса ёки ортиб қолса, нима бўлади?

Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида топширадиган аванс ҳисоботига асосан етмай қолган пул суммаси тўлаб берилади ёки ортган пул ташкилотга қайтарилади.

5. Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, йўл харажати қай тарзда қоплаб берилади?

Ушбу ҳолатда бюджет ташкилоти ходимларига ҳар бир километр учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)*нинг 0,08 фоизи (1 км учун 178,4 сўм ) миқдорида йўл ҳақи тўланади.

Бошқа ташкилот ходимларига жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасида белгиланган миқдорларда, бироқ ҳар бир километрга БҲМнинг 0,08 фоизидан кам бўлмаган миқдорда йўл ҳақи тўланади.

6. Хизмат сафари давомида меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаса ҳам харажатлар қоплаб бериладими?

Ҳа. Ходим хизмат сафари давомида меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаса ҳам харажатлар қоплаб берилади. Бунда, бюджет ташкилотларида тўловни амалга ошириш, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ушбу номер қийматининг 70 фоизигача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

7. Ходимнинг ижарада турганлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, харажати қоплаб бериладими?

Бундай ҳолатда ходимга ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида (44 600 сўм) пул тўланади.

8. Кундалик харажатлар учун қанча миқдорда пул тўланади?

Тошкент шаҳрида, шаҳарлар — вилоятлар марказларида БҲМнинг 0,1 коэффициенти (22 300 сўм) миқдорида, бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда эса БҲМнинг 0,08 коэффициенти (17 840 сўм) миқдорида компенсация тўланади.

9. Бир вилоят доирасидаги туман (шаҳар)ларга хизмат сафарига юборилганда ҳам харажатлар қоплаб бериладими?

Ҳа албатта, ходим ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун раҳбарининг фармойиши билан юборилган бўлса, харажатлар қоплаб берилиши лозим.

10. Хизмат сафарига юборилган ходим касал бўлиб қолса нима бўлади?

Бундай ҳолда хизмат сафарига юборилган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига қўшилмайди.

Эслатма: ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot