Huquqiy axborot
322K subscribers
6.2K photos
351 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин.

🗓 Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

📘 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб етказилган зиён ва маънавий зарарни белгиланган тартибга мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

телефондан фойдаланиш;
китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
видеоматериалларни томоша қилиш;
аудиоматериалларни эшитиш;
эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

⚠️ шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш БҲМнинг учдан бир қисми (113 минг 300 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланган.

✔️ Бунда, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши белгиланган.

📝 Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM