Huquqiy axborot
326K subscribers
6.2K photos
352 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно.

Ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ҳайдовчи техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилади.

Тиббий текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда эса ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.

Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.

Текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.

Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
16 декабрь (2005 йил)
“Электрон тўловлар тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, тўлов тизимининг аъзолари электрон тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашлари керак.

Электрон тўловлар тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга тақдим этилмайди, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ҳужжат билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, гербли гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд этилган алифбода тўлдирилади.

Гербли гувоҳномаларнинг устунларига киритиладиган ёзувлар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг тегишли устунларидаги ёзувлар билан бир хил бўлиши лозим.

Гувоҳнома тўлдирилгандан сўнг ФҲДЁ органи раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.

Тўлдирилган гербли гувоҳномаларга тузатишлар киритишга йўл қуйилмайди.

Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига такрорий берилган гувоҳноманинг юқори ўнг бурчагида “Takroriy” деб белги қўйилади. Белги қўлда, компьютер ёрдамида ёки штамп босиш орқали қўйилиши мумкин.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ёки тўлдириш киритилганда, тегишли ўзгартириш, тузатиш ёки тўлдиришлар акс эттирилган бошқа гербли гувоҳнома берилади.

Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл-патруль хизмати ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларни хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиш ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиш қатьиян тақиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Агар жабрланувчи меҳнат жароҳати туфайли аввалги ишини бажара олмаган тақдирда иш берувчи жабрланувчини унинг хоҳишига кўра ўз ҳисобидан янги касбга ўқитиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
17 декабрь (2012 йил)
“Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Хусусий банк ва молия институтлари устав фондида (устав капиталида) муассислар (иштирокчилар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, шунингдек фақат молиявий хизматлар кўрсатувчи ўзга юридик шахслардир.
Хусусий банк ва молия институтлари тадбиркорлик субъектларидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Меҳнат дафтарчаси корхона томонидан йўқотилган. Уни тиклаш учун қаерга, қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилиш керак? Уни тиклашга йўқотган томон жавобгар бўладими? Тартиби қандай? (А. Д) Тошкент шаҳри, Учтепа тумани.

Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган (йиртилган, ёнган, ёзувлари бўялган) ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади. Дубликатни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати корхона томонидан бепул берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2018 йил 18 декабрь​ ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8325.59 (+12.95)

🇪🇺 1 EUR = 9413.74 (-42.72)

🇷🇺 1 RUB = 124.70 (-0.52)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (1015-сон, 14.12.2018 й) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 паспорт;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси;
👉 тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
👉 гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги томонидан давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бир миллион сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши Марказий банк томонидан аукцион шаклида ўтказилади. Аукцион шартлари ҳақидаги маълумот камида етти кун аввал эълон қилинади.

Қимматли қоғозлар олди-сотди битим тузиш орқали иккиламчи бозорда ҳам муомалада бўлади.

Қимматли қоғозларни сўндириш Марказий банк томонидан етти кун аввал бу ҳақида эълон қилиниб амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли сув захиралари етарли бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш дастури ва уни амалга ошириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари тасдиқланди.

Дастур доирасида жами 85 та туманда 40 млрд. сўм, шундан:

👉 2019 йилда – 23 млрд. 173 млн. 100 минг;

👉 2020 йилда – 16 млрд. 826 млн. 900 минг сўм миқдорида кредит ажратилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мажбурий келтириш учун суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, жиноят, маъмурий ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими асос бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича суд мажлисига мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят ишлари бўйича вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилади.

Мажбурий келтириш ички ишлар органлари томонидан соат 06:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилади.

Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни яшаш ёки иш жойидан топишнинг имкони бўлмаса бу ҳақида қарор (ажрим) чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья 5 кун муддатда хабардор қилиниши лозим.

Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан ундирилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битим ратификация қилинди.

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган эди.

Битимга кўра, томонларнинг ҳудудларида террорчилик ҳаракатлари содир этилганида ёки шундай хавф-хатар пайдо бўлганида қўшма ҳаракатларни амалга ошириш учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлаш ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди.

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган эди.

Ҳужжатда давлатлараро муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама манфаатли муносабатларнинг асосий принциплари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Шунга кўра, Жамғарма маблағлари:

👉 мактабгача таълим муассасаларини белгиланган тартибда қурилишларнинг манзилли рўйхатига киритиб, уларнинг тармоғини кенгайтиришга;

👉 мактабгача таълим тизими ходимларини моддий рағбатлантиришга;

👉 юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Вазирликка ишлаш учун жалб қилишга;

👉 таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этишга, шунингдек Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларга сарфланади.

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши томонидан амалга оширилади.

Вазирликнинг Молиявий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштириш бошқармаси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат Молия вазирлигининг давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи @leginf канали ишга туширилган.

Каналда у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.

Каналдаги аксарият материаллар Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг таржималаридан иборат.

Шу билан бирга, каналда инглиз тилида ҳуқуққа оид бошқа қизиқарли маълумотлар ҳам бериб борилади.

Келгусида @leginf каналида инглиз тилини ўрганувчилар учун аудио, видео ва бошқа материаллар бериб борилиши режалаштирилган.

@leginf ни кузатиб боринг!

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/leginf