Huquqiy axborot
353K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхасини бериш бепул амалга оширилади.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик эмлашлар ўтказилади.

Профилактик эмлашлар Профилактик эмлашларнинг миллий тақвимига мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.

Профилактик эмлаш тақвими профилактик эмлашлардан ўтказилиши лозим бўлган шахслар гуруҳини, бундай эмлашларни ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.

Қуйидаги профилактик эмлаш тақвимида келтирилган инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш бепул амалга оширилади.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ мактаблардаги иш хоналарида жумладан, синфлардаги ҳаво ҳарорати 16º С дан паст бўлиши мумкин эмас.

Бунда, ҳарорат мунтазам равишда физика ўқув лаборатория хонасида 18º С–21º С, спорт залида 18º С–20º С бўлиши керак.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишлар тезликни ўлчайдиган ускуна рухсат этилган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда маъмурий баённома тузилади. Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси:

👉 ўғил болалар учун — 6,5 кг;

👉 қиз болалар учун – 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

Миллий музей фонди таркибига давлат мулки бўлган барча музей ашёлари ва музей коллекциялари киради.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ пенсияга чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини йиғиш масъулияти фуқаро ишлаётган ташкилот зиммасига юклатилган.

Бунинг учун:

👉 ташкилот маъмурияти ҳар йили декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади;
👉 рўйхатга киритилган ходимларга нисбатан ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлашга киришади. Зарур бўлганда ташкилот маъмурияти етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш чораларини кўриши керак;
👉 ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради.

Ташкилот ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбур.

Агарда ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда ташкилот маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатларни ва тақдимномани тўлиқ расмийлаштиради ва ариза берувчини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ташкилот томонидан ходимнинг аризаси билан бирга ариза берувчининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Иссиқлик таъминотини етказиб берувчи иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш учун камида 2 сутка олдин истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантириши лозим.

#huquqingni_bil_va_talab_qil
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

👉 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

👉 ногирон боласи бўлган оилалар;

👉 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

👉 ёлғиз пенсионерлар.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot