Huquqiy axborot
331K subscribers
6.2K photos
352 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг 2018 йил 22 октябрдаги қарори билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги фаолият турлари қўшилди:
👉 кўчмас савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли ҳусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлганидан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда);
👉 дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш);
👉 металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш);
👉 ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар);
👉 газламаларга нақшлар солиш (газламалар в акийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Турмуш ўртоғим туғруқхонада ишлайди, олий маълумотли. 3 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Шундай бўлишига қарамасдан тунги навбатчиликда ишлаб келмоқда. Қонун бўйича бу тўғрими? Турмуш ўртоғимга қандай имтиёзлар бор? (Р.А. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани)

Ушбу ҳолатда тунги ишга жалб қилиш фақатгина ходимнинг розилиги ва тиббий хулоса асосида амалга оширилиши лозим.

Меҳнат кодексига мувофиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Бундан ташқари уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади ҳамда ушбу тоифадаги ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#юридик_луғат

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Танловдаги 14-саволнинг жавоби⬆️. Тўғри жавоб йўллаганларга тегишли баллар берилди. Навбатдаги савол бугун соат 20:30 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
2006 йил 6 декабрдаги Қонунга мувофиқ 25 октябрь Ички ишлар идоралари ходимлари куни этиб белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Диққат_савол

Расмда кўрсатилган саволнинг жавобини @tanlovadliya_bot телеграм манзилига жўнатинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Адхам Шарипович Бекмуродов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, хорижий мутахассислар, шу жумладан ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш, кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш “Эл-юрт умиди” жамғармасинг асосий вазифалари сирасига киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз:
Кўп қаватли уйда яшайман иссиқлик таъминоти (отопление) уйни яхши иситмайди, шунинг учун хонадонимни иситиш тармоғидан узмоқчиман. Лекин иссиқ сувдагилар мумкинмас дейишаяпти шу тўғрими? (Ф.А. Тошкент шаҳри)

Истеъмолчига кўп қаватли уйнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан алоҳида турар ва нотурар жойларнинг иситиш асбобларини демонтаж қилиш орқали иситиш тизимидан узиб қўйиш тақиқланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган.

Шу билан бирга, истеъмолчи иссиқлик таъминоти хизматлари зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиши мумкин.

Зарур сифат дейилганда иситиш даврида (иситиш даври вилоят ва шаҳар ҳокими қарори билан белгиланади) турар жой хоналари ҳавосининг норматив ҳарорати камида 20°С бўлиши назарда тутилади.

Иситиш даврида уйда ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлганда ҳароратдан четга чиқишнинг ҳар бир даражаси учун тўлов миқдори амалда белгиланган тўловнинг 0,15 фоизига камаяди.

#huquqingni_bil_va_talab_qil

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ҳукумат қарорига мувофиқ қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан эндиликда:
👉 турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас (яъни прописканг йўқ экан деб, масалан поликлиникадан қайтариб юборилмайди);
👉 16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади;
👉 доимий пропискага эга бўлиш ва турган жой бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин (ҳозирда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тошкентда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш бўйича электрон хизмат йўлга қўйилган);
👉 чет эл фуқаролари озодликдан маҳрум этилганда уларни доимий пропискадан чиқариб юбориш эндиликда суд қарорига асосан амалга оширилади;
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар янги қурилган уй-жойни банк ҳисобварақлари орқали сотиб олиши мумкин (уй нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаслиги ҳақидаги қоида бекор қилинди). Бунда уй-жой сотиб олганда нотариусга тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлиши мумкин эмас;
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролардан вақтинча ҳисобга туриш учун турар жой майдони бериш тўғрисидаги ариза ва уй-жой ҳужжатларининг нусхаси талаб этилмайди. Бунда мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризасининг ўзи кифоя. Бундан ушбу тоифадаги шахслар нотурар жойларда ҳам ҳисобга олиниши мумкин;
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга туриш учун турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш (текин фойдаланиш) тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхасини тақдим этиш шартлиги бўйича талаб бекор қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Танловдаги 15-саволнинг жавоби⬆️. Тўғри жавоб йўллаганларга тегишли баллар берилди. Навбатдаги савол бугун соат 20:30 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Диққат_савол

Расмда кўрсатилган саволнинг жавобини @tanlovadliya_bot телеграм манзилига жўнатинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Логопедия шохобчаси қаерларда ташкил этилади?

Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этиш мақсадида халқ таълими бўлими томонидан Логопедия шохобчалари ташкил этилиши лозим.

Бунда бир нечта мактаб бириктирилган логопедия шохобчаси бошқа мактабларга қатнаш учун қулай жойлашган мактабда ташкил этилиши керак.

Логопедия шохобчасига оғзаки нутқ нуқсонлари ва товушлар талаффузида камчиликлари аниқланган, ташхис натижалари қуйидагича бўлган ўқувчилар қабул қилинади:

👉 нутқи тўлиқ ривожланмаган I синф ўқувчилари;
👉 товушлар талаффузида камчиликлари бўлган I — IV синф ўқувчилари;
👉 нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I — IV синф ўқувчилари.

Логопедия шохобчасида ўқувчиларга коррекцион — логопедик ёрдам кўрсатилади.

Ўқув-коррекцион машғулотлар гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда, дарсдан ташқари вақтда ўтказилади.

Гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда олиб бориладиган машғулотларнинг давомийлиги болаларда учрайдиган нутқ нуқсонларининг оғир ёки енгил даражасига кўра қуйидагича белгиланади:

👉 нутқи тўлиқ ривожланмаган 8 — 10 нафар I синф ўқувчиларига гуруҳли тарзда 40 — 45 дақиқадан, бир ўқув йили давомида ҳафтасига икки мартадан;
👉 товуш талаффузида камчиликлари бўлган 8 — 10 нафар I — IV синф ўқувчиларига гуруҳли тарзда 40 — 45 дақиқадан, бир ўқув йили давомида ҳафтасига уч мартадан;
👉 нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I — IV синф ўқувчилари билан якка (индивидуал) тартибда 15 дақиқадан, нутқ нуқсони бартараф этилгунга қадар ҳафтасига уч мартадан.

Логопедия шахобчасини ташкил этиш, ўқитувчи-логопедларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot