Huquqiy axborot
307K subscribers
6.18K photos
337 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми?

👉 ... тарихдаги биринчи суғурта шартномаси 1346 йилда тузилган.

👉 ... кар-соқовлар киноси актёри Бен Терпин суғуртанинг “экзотик” турларига бўлган модани очган биринчи мижоз бўлди. Ўтган асрнинг йигирманчи йиллари бошида у ўз кўзларини 20 минг АҚШ долларига суғурталаган.

👉 ... дунёдаги энг қиммат суғурта полиси америкалик режиссёр Стивен Спилберга тегишли, унинг ҳаёти 1,2 млрд. АҚШ долларига суғурталанган.

👉 ... бир қатор ғайриоддий суғурталар бизнес билан боғлиқ бўлиб, ҳаттоки улардан баъзилари экзотикадан оддий амалиётга айланяпти. Агар, назорат олиб борувчи ташкилотлар тадбиркорни текшириш учун унинг компаниясини танлашса, аудиторлик хизматига кетказган харажатларини қоплайдиган суғурта турлари ҳам мавжуд.

@huquqiyaxborot
#Биласизми?
Таиланд чайналган сақични ерга ташлаш 600$ жарима тўлаш билан жазоланади.

Таиланд миллий валютасини оёқ билан босиш ҳам катта миқдордаги жарима ёки қамоқ билан жазоланади
@huquqiyaxborot
Бу йил Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш арафасида турибмиз.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – юртимиз мустақиллигини ёрқин намоён этувчи асосий ҳужжат, бахтимиз қомуси. Негаки, унинг ҳар бир моддасида, ҳар бир бандида халқаро ҳуқуқ меъёрлари ҳам, миллий бағрикенглик тамойили ҳам акс этиб туради.

Бош қомусимиз мазмун-моҳиятидан ҳар биримиз хабардор бўлишимиз лозим! Шу боис Конституциямизнинг мазмунини аудио шаклда эътиборингизга ҳавола этиб боришни лозим топдик!

@huquqiyaxborot
Audio
Audio
Audio
#Сўраган эдингиз:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-1-моддасига мувофиқ иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш (махсус жойлар бундан мустасно) — энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@huquqiyaxborot
Кун тарихидан (11 ноябрь)

1996 йилда:
Ишлатиладиган табиий газ компонентларидан самарали фойдаланиш импорт ўрнини қоплайдиган ва
экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Полиэтилен ишлаб чиқарадиган Шўртан газ-кимё мажмуи қурилиши тўғрисида”ги
қарори қабул қилинган.

1997 йилда:
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими
Хива шаҳрида тарихидаги илк академиялардан бири ҳисобланган Хоразм Маъмун академияси қайтадан ташкил этилган.

1998 йилда:
Тижорат банкларида юбилей саналарга бағишланиб зарб қилинадиган тангаларни сотиб олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган

2008 йилда:
Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Унга кўра:
16 та ҳудуд тоғли, 8 та туман бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари сирасига киритилган.

@huquqiyaxborot
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2017 йил 11 ноябрь ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️иш ҳақи — ойига 149 775 сўм;
✔️ёшга доир пенсиялар — ойига 292 940 сўм;
✔️болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 292 940 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 179 755 сўм.

✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸1 USD = 8067.62 сўм
🇪🇺1 EUR = 9367.31 сўм
🇷🇺1 RUB = 136.62 сўм

✳️ Қайта молиялаш ставкаси [2017 йил 28 июндан]: 14%

@huquqiyaxborot
«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилди

Президентимизнинг қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖга тегишли «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида кўмир қазиб чиқариш ва республика бўйича етказиб беришнинг режа-жадвали тасдиқланиб, масъул ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига:

куз-қиш даврида аҳолига ҳамда бюджет ташкилотларига қарор билан тасдиқланган ҳажмларда кўмир маҳсулоти ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини;

кўмир маҳсулотини етказиб беришнинг барча босқичларида унинг сақланишини;

бюджет ташкилотлари учун кўмир маҳсулотига нарх белгиланиши даражаси, аҳолига сотиладиган кўмирнинг чакана нархига риоя этилиши, шунингдек, уларнинг асоссиз равишда қимматлашиб кетишининг олдини олиш ва чек қўйиш чоралари кўрилиши устидан самарали назоратни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди.

Ҳужжат тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқалида танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3405472

@huquqiyaxborot
Меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби янгиланди

Адлия вазирлигида Меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.

Асосий ўзгартиришлардан бири бу меҳнат органларига бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги маълумотларни мулкчилик шаклидан қатъий назар барча иш берувчи – юридик шахслар томонидан тақдим этилишини назарда тутади. Шу билан бирга, кичик тадбиркорлик субъектлари бу маълумотларни ихтиёрий тартибда тақдим этишлари мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, мазкур маълумотларни тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди. Эндиликда, бу маълумотлар иш берувчи – юридик шахслар томонидан уларнинг мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг порталига (веб-сайт – ish.mehnat.uz) ҳар ойда жойлаштирилиб борилади.

Иш берувчининг электрон рақамли имзоси ёки информацион-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш имконияти бўлмаганда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар қоғоз шаклида аввалги тартибга кўра тақдим этилади.

Шунингдек, ҳужжат билан Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларининг жавобгарлиги кўчайтирилди, хусусан ҳаққоний бўлмаган маълумотларни ish.mehnat.uzга киритилганлиги учун Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz да танишишингиз мумкин.

@huquqiyaxborot
Биласизми:
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига асосан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан беш юз метр радиусдан кам масофада жойлашган савдо корхоналарида сотиш тақиқланган.
Қўшимча маълумотни http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?guid=86&lact_id=243235 ҳаволаси орқали олишингиз мумкин.
Биласизми:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги қуйидаги ҳуқуқбузарликлар яъни:
мурожаатни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
мурожжатни кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш;
ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қўшимча маълумотни http://old.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=97664 ҳаволаси орқали олишингиз мумкин.
Кун тарихидан (12 ноябрь)

1992 йил:
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти ва "Адолат" юридик адабиётлар нашриёти ташкил этилган.

1997 йил:
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан БМТ Конференциясининг атроф-муҳит ва ривожлантириш бўйича қарорлари ва тавсияномалари бажарилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси тузилган, унга БМТ билан келишилган муддатларда Барқарор ривожлантириш бўйича ҳар йиллик Миллий ҳисоботларни тайёрлаш ва унга тақдим этиб бориш вазифаси юклатилган.

2003 йил:
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент, Фарғона, Қарши, Нукус ва Бухоро шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг филиаллар шаклидаги Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролари ташкил этилган.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг филиали шаклида Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази ташкил этилган.

2008 йил:

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомда Жамғарма маблағларидан қатъий равишда:

иш ўринларини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ жиҳозлашга;

меҳнат шарт-шароитларини яхшилашга ҳамда хавфсиз ва самарали меҳнат қилиш шароитларини яратишга, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш (малакасини ошириш)га;

ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга;

касб касалликларининг олдини олишга;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ва кўргазмалар ўтказишга;

меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни рағбатлантиришга;

ва бошқа тегишли тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланилиши назарда тутилган.

@huquqiyaxborot
Нотариуслар амалга оширадиган нотариал ҳаракатлар

1) битимларни тасдиқлайди;

2) васиятномаларни тасдиқлайди;

3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;

4) мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади;

5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;

6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;

11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;

16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;

18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;

19) ижро хатларини ёзади;

20) векселларнинг протестларини амалга оширади;

21) денгиз протестларини амалга оширади;

22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.

Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

[Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисидаги" қонуни 23-моддаси]
#Биласизми?

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши шарт!

["Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддаси]
Биласизми:
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
@huquqiyaxborot
Биласизми:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга асосан иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, (бундан маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно), —энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
@huquqiyaxborot