Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш тартиби қандай?
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ!

Вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш тартиби қандай?

Меҳнат қонунчилигига кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан бошлаб йўл қўйилади. 15 ёшга тўлмаган шахслар эса ота-онасининг розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин.

Таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар 15 ёшга етганларидан сўнг, ота-онасининг розилиги билан соғлиғи ва тарбиясига зиён етказмайдиган ҳамда таълим жараёнини бузмайдиган ишларни фақат ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилинади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилинган иш жойларига иш берувчи маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юборилган 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

Меҳнат қонунчилигида вояга етмаган ходимнинг иш вақти ҳафтасига 24 соатдан ошмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

@huquqiyaxborot
Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

2017 йил 7 ноябрда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг “талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат” сифатида тан олган.

Шунга кўра, мазкур ўзгартириш билан Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

Бундан буён тижорат банклари томонидан мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилмайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матнидан www.lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

@huquqiyaxborot
Кун тарихи (9 ноябрь)

1994 йил:
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Самарқанд давлат чет тиллари институти ташкил этилган.
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2017 йил 9 ноябрь ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️иш ҳақи — ойига 149 775 сўм;
✔️ёшга доир пенсиялар — ойига 292 940 сўм;
✔️болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 292 940 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 179 755 сўм.

✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸1 USD = 8067.62 сўм
🇪🇺1 EUR = 9367.31 сўм
🇷🇺1 RUB = 136.62 сўм

@huquqiyaxborot
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та номдаги дори воситаси эса, чиқариб ташланди.

Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.

Бунда, рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни :
👇👇👇
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3405987

@huquqiyaxborot
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловдан онлайн-трансляция

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида нотариус лавозимига тайинлаш бўйича навбатдаги танлов ўтказилмоқда.

Танловни онлайн-трансляция орқали кузатиб боринг! Қоидабузарликлар аниқласангиз, дарҳол Адлия вазирлигига хабар беринг.

http://minjust.uz/uz/press/news/2017/11/11685/

Онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

👇👇👇

1-камера http://camera.telecomtv.uz/index.html

2-камера http://camera.telecomtv.uz/index2.html
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловдан онлайн-трансляция
2022 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотлари иссиқ сувдан узиб қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 ноябрда "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ электр ва газ таъминоти соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмалари, шунингдек, энергия тежамкор лампалар мажбурий тартибда ўрнатилади.

Шу билан бир қаторда, 2022 йил 1 январдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларини иссиқ сув таъминотидан узиб қўйиш назарда тутилмоқда. Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида улар иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларидан, шунингдек, ички ёритиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампалардан фойдаланиши шарт бўлади.

Қарорда муқобил энергия манбаларини жорий этиш юзасидан тадбиркорлик фаолиятини самарали рағбатлантириш учун зарур бўлган ҳуқуқий асосларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

@huquqiyaxborot
Бугун Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида “Норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида анжуман ўтказилди.

Анжуманда норма ижодкорлиги, хусусан қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда ва Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритишда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тўлиқ маълумот билан http://minjust.uz/uz/press/news/2017/11/11687/да танишишингиз мумкин.

@huquqiyaxborot
Бемаъни ўлим топган адвокат

Америкалик адвокат Клемент Валландигэм 1871 йилда навбатдаги суд жараёнларидан бирида ҳимояда иштирок этади.

Судда бардаги кичик жанжалнинг ўлим ҳолатига олиб келганлиги бўйича иш кўрилаётган эди.

У судда айбланувчини оқлаш мақсадида бардаги ҳолат қурилишини кўрсатиб бермоқчи бўлади. Яъни, жабрланувчи билмаган ҳолатда қўлига тўппончани олиб, ўзини отиб қўйганлигини исботлаш мақсадида чўнтагидаги пистолетни олиб (у пистолет ўқланганини билмаганди) ўзини отиб қўяди.

Шу тариқа адвокат маънисиз ўлим топади. Айбланувчи эса оқланади.

@huquqiyaxborot
Нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий Малака комиссияси томонидан Тошкент шаҳридаги 5 та давлат нотариал идораларининг нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди.

Олий малака комиссияси йиғилиши Адлия вазири ўринбосари раислигида олиб борилди. Комиссия таркиби Олий Суд, Конституциявий Суд, Адвокатлар палатаси вакиллари ҳамда нотариуслардан иборат. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам таклиф қилинди. Танлов жараёнини вазирлик расмий веб-саҳифаси орқали онлайн тардзда кузатиб бориш имконияти яратилди.

Танловда 5 та нотариус лавозимига 11 нафар талабгор иштирок этди. Ушбу талабгорлардан фақат 3 та нотариал идорага 3 нафар шахс танлов ғолиби деб топилди.
https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/621504157973834/

@huquqiyaxborot
Сўраган эдингиз:
Фуқароларнинг чет элга боришларини расмийлаштириш тартиби
Чет элга (виза расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар бундан мустасно) бормоқчи бўлган фуқаролар:
паспорт;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосурат;
ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув ёшидаги шахслар учун мудофаа ишлари бўлимнинг маълумотномасини тақдим этган ҳолда доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (паспорт столга) ариза билан мурожаат қилиши лозим.

@huquqiyaxborot
Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра “Ўзфармсаноат” концерни тугатилиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Агентликка аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда тиббиёт техникалари билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича вазифаси юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “O‘zmedeksport” давлат корхонаси “O‘zmedimpeks” давлат унитар корхонаси этиб қайта номланиб, Агентликнинг тасарруфига ўтказилди. Бунда “O‘zmedimpeks” Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди, шунингдек, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агенти ҳисобланади.

Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги қарори билан ташкил этилган Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси унинг функцияларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклаган ҳолда тугатилди.

Эндиликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари учун қатъий нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3404346 манзили орқали танишишингиз мумкин.
@huquqiyaxborot
Даштобод шаҳрида кичик саноат зонаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонаси ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови истисно тариқасида "ноль" ставка миқдорида белгиланди.
Ушбу ҳудуддаги давлат кўчмас мулклари тадбиркорларга 10 йил муддатга ижарага берилади ҳамда лойиҳа тўлиқ бажарилганида уларга мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилади.

Ҳужжат тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқалида танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3405694

@huquqiyaxborot
Нотариус лавозимига танловдан онлайн трансляция
Нотариус лавозимига танловдан онлайн-трансляция

Адлия вазирлигида нотариус лавозимига навбатдаги танлов ўтказилмоқда.

Танловни онлайн-трансляция орқали кузатиб боринг! Қоидабузарликлар аниқласангиз, дарҳол Адлия вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳига хабар беринг. 👉 https://www.facebook.com/groups/adliya/

Онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

👇👇👇

1-камера http://camera.telecomtv.uz/index.html

2-камера http://camera.telecomtv.uz/index2.html