Huquqiy axborot
182K members
891 photos
95 videos
13 files
3.55K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
​​#Биласизми
👮🏻 “Ички ишлар органлари тўғрисида” Қонунга мувофиқ ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:

👉 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

👉 фуқарога нисбатан тегишли чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

👉 Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
11 июнь (2013 йил)

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом
қабул қилинган.

Низомга мувофиқ ҳайдовчилар ҳар икки йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.

Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтган шахсларга 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади.
Тўлиқ маълумот: ⬇️
http://lex.uz/docs/2194596

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Уй-жой олди-сотдиси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, 2018 йил 15-17 июнь кунлари, яъни Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан, мутасадди идораларга Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга ошириш вазифаси юкланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
12 июнь (2012 йил)

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистонҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш фақатгина «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Бунда хорижий кинокомпаниядан республика бюджети даромадига ҳар бир тасвирга олиш куни учун 800 минг сўм миқдорида миллий валютада тўлов ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2018 йил 1 августдан бошлаб алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

давлат мулки объектларини “ноль” қийматда сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларида битим тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

давлат мулки объекти учун ижара тўловини энг кам ижара тўлови ставкасини 50 фоизи миқдорида тўлаш.

Мазкур преференцияларни қўллаш тартиби Молия вазирлиги томонидан бир ой муддатда ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади.

2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Никоҳни қайд этиш: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Эълон
Адлия вазири ўринбосари саволларингизга жавоб беради

Ушбу эълонни ўқиган вақтингиздан бошлаб 2018 йил 13 июнь куни соат 16:00 га қадар таълим қонунчилигига доир масалалар бўйича саволларингизни телеграмдаги @tdyuubot манзилига юборишингиз мумкин.

13 июнь куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда таълим соҳасидаги саволларига жавоб беради.

13 июнь соат 16:00 да эса адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, таълим соҳасига оид (мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, нодавлат таълим муассасалари фаолияти ва х.к) бўлиши лозим.

Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
13 июнь (2012 йил)
Болалар уйлари тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ болалар уйи етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болалар учун давлат таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Эълон

Таълим соҳасида @tdyuubot бот манзилига саволларни қабул қилиш тўхтатилади.

Ушбу хабардан кейин келган саволларга жавоб берилмайди.

Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязовнинг “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқоти соат 16:00 да бошланади.
Онлайн-мулоқотни кузатиш:👇
https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/751542864969962/
#Биласизми:
Фамилия, исм алмаштириш: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot