Huquqiy axborot
184K members
893 photos
95 videos
13 files
3.57K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, мактабларнинг 1 – 4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:

👉 ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун TV-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, ҳар қандай ҳайвон сингари, ит ва мушуклар ҳам эгасининг мулки ҳисобланади ва ҳар қандай мулк сингари қонун билан муҳофаза қилинади.

Ҳайвон эгасидан суднинг қарорига кўра ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича олиб қўйилиши мумкин.

Маълум турдаги касалликларга чалинган ҳайвонлар эгасидан олиб қўйилади ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантирилади.

Мазкур касалликлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Талабалар, “Таълим тўғрисида”ги Қонунда белгиланганидек, имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА

Ҳайвонларни идентификация қилиш ўзи нима?

Биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш орқали ҳайвонларга индивидуал рақам бериш, ҳайвонлар тўғрисида маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштириш.

Ветеринария паспорти нима?

Ветеринария паспорти – бу ҳайвоннинг идентификация рақами, унинг эгаси, ҳайвонларнинг касалликларга қарши эмланганлиги, даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган ҳужжат.

Барча ҳайвонлар идентификация қилинадими?

Йўқ. Фақат қорамол, қўй, эчки, чўчқа, от, эшак, туялар, итлар ва мушуклар идентификация қилинади.
Паррандалар, қуёнлар ва бошқа ҳайвонлар идентификация қилинмайди.

Илгари ҳам ҳайвонлар идентификация қилинганми?

Ҳа. Илгари ҳам итлар ва мушуклар идентификация қилинган.

Идентификация қилиш тартиби қандай?

Ҳайвон эгалари ҳайвон туғилгандан сўнг доимий яшаш жойидаги ветеринария хизматининг вакилига қуйидаги муддатларда мурожаат қилишлари лозим:
• қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари 14 кундан кейин;
• қулунлар ва хўтиклар 4 ойлигидан кейин;
• чўчқа болалари 1 ойлигидан;
• ит ва мушуклар 3 ойлигидан кейин.

Идентификация учун ҳайвонларни ветеринария бўлимларига олиб бориш керакми?

Шарт эмас. Ветеринария хизмати вакилининг ўзи ариза келиб тушгандан сўнг 3 кун ичида жойига бориб ҳайвонларни идентификация қилади. Ҳайвон эгасининг хоҳишига кўра, ит ва мушуклар ихтиёрий равишда ветеринария бўлимларига олиб борилиши мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш шартми?

Ҳа шарт. Ушбу шартни бажармаслик ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш ҳисобланади ва тегишли жавобгарликка олиб келади.

Идентификация қилиш хизматлари учун тўлов мавжудми?

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвон эгасидан қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
• ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – 4 460 сўм;
• ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – 3 345 сўм;
• ҳар бир ит ва мушуклар учун – 2 230 сўм.

Ҳар бир бош ҳайвонга ветеринария паспорти алоҳида расмийлаштириладими?

Қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилиши мумкин. Бироқ, паспортда ҳар бир ҳайвоннинг алоҳида идентификация рақами кўрсатилади. Бошқа ҳайвонларга эса ветеринария паспорти алоҳида расмийлаштирилади.

Ҳайвон сўйилса ёки нобуд бўлса нима бўлади?

Бу ҳолатда ҳайвон эгалари 7 кун муддатда доимий яшаш жойидаги ветеринария хизматининг вакилига тегишли бирка ва жетонлар билан бирга ветеринария паспортини ҳисобдан чиқариш учун тақдим этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўловчи самолётда багажларни бепул ташиши мумкин

Қонунчиликка кўра, йўловчи самолётда ўз багажини белгиланган оғирлик, миқдор ва ҳажм меъёрлари доирасида бепул ташишга ҳақли. Бунда багажнинг кўрсатиб ўтилган меъёрлари самолётнинг хизмат кўрсатиш тоифасидан келиб чиқиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши 446 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:

👉 шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;

👉 агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

👉 агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

👉 агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

👉 агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.

Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида 30 кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш жавобгарликка олиб келади

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 575 000 сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар бундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса 8 920 000 сўм миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат таътилидан қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин

Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot