Huquqiy axborot
229K subscribers
5.97K photos
329 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Адлия_табриги

Ҳурматли давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

Сизларни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
#Адлия_табриги

Ҳурматли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари!

Бугун 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлиги муносабати билан Адлия вазирлиги соҳага масъул барча фидойи ходимларини муборакбод этади.

Ҳар кунингиз қанчалик хавф-хатарларга тўла бўлса, касбингиз шу қадар шарафлидир. Юртимизнинг тинчлиги, фуқароларнинг фаровон ва ишонч билан яшаши учун энг керакли соҳа вакилларисиз. Барчангизга ушбу йўлда мустаҳкам соғлик, такрорланмас шижоат, куч-ғайрат тилаймиз.

Фавқулодда вазиятларда барча қийинчиликларни енгиб ўтадиган жасорат Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Ҳамиша касбингиздан фахр ва эъзоз топиб юринг.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз аёллар!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Доимо эътибор ва эътирофда, азиз ва мукаррам бўлиб юринг! Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли Маҳалла тизими ходимлари!

Сизларни 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

9-июнь — Халқаро архивлар куни!

Барчангизни бутун дунёда архив жамоатчилиги томонидан кенг нишонланадиган 9-июнь — “Халқаро архивлар куни” билан самимий табриклаймиз.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар!

Сизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot