Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2024_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида:

🔹уларда жойлаштирилган шахсларга уларнинг эҳтиёжи ҳамда хоҳишига кўра қисқа ва узоқ муддат қолиш ҳамда интернат уйидан бутунлай чиқиш имконияти яратилади;

🔹улар томонидан мобил, кундузги қатнов шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади.

☑️ Бунда, мазкур хизматлардан:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТга киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахслари бир йилда бир марта бепул;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари жойлашган ҳудуддаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар шартнома асосида фойдаланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;

🔍 Шунингдек, алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

🔰 Қонунчиликка кўра, шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:

туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.

📌 Бунда, мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

🔰 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

🔹юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;

🔹юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, тегишли манзилларда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.

🔘 Бунда:

🔹тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;

🔹ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

🔰 Қонунчиликка кўра, “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси амалга оширилади.

📝 Унга кўра, медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

🔹3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;

🔹2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;

🔹1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

🗓 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM