Huquqiy axborot
253K subscribers
6.02K photos
329 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Диққат_лойиҳа

❗️ Тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан олдин жамоатчилик хабардор қилинади, йўл белгилари дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади

📃 Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унда қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:

📅 Тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади.

🖥 Йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.

🌐 Йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.

⛔️ Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.

📌 Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/81246

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт

Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

➡️ Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

📌 Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

⚠️Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

Меҳнат ҳуқуқлари бўйича эксперт билан суҳбат ўтказилади

⚖️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

🎧 Акция доирасида Меҳнат кодекси бўйича аввалги ва янги тартибларни қиёсий тушунтириш ҳамда бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида эксперт билан суҳбат ташкил этилади.

Овозли чат 9 июнь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикери: Муҳаммадамин Каримжонов Тошкент давлат юридик университети масъул ходими.

📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, суҳбатнинг 2 июндаги сонини бу ерда кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади.

Янги таҳрирдаги Конституция, 25-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади

“Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–174-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

⚠️ Хабарингиз бор, Президент фармони билан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

🏢 Университет давлат ОТМ ҳисобланиб, фаолияти “Hub and Spoke” тамойили асосида йўлга қўйилади.

📝 Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг муҳим экологик, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий муаммоларини ҳал этишга қодир мутахассислар, олим, тадқиқотчи, раҳбар ва тадбиркорларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

🔰 Университетда таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, ўқув жараёни:

🔹кредит-модул тизими асосида амалга оширилади;
🔹ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Етакчи, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқа) сертификатларига эга абитуриентлар тегишли фанлардан энг юқори балл олади ва ушбу фанлардан имтиҳондан озод қилинади.

📌 Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

🗓 2023 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

💰Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда БҲМнинг 3 бараварида (990 минг сўм), давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ҳар ойда БҲМнинг 6 бараварида (1 млн 980 минг сўм) стипендиялар тайинланади.

📋 Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

❗️Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Академик лицейларга қабул: муҳим 5 саволга 5 жавоб

Ҳужжат топшириш қачондан бошланади? Имтиҳонни онлайн кузатса бўладими? Натижалар қачон эълон қилинади?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

📋 Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.

🔰Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

🔹кимё ёки биология фанларини билиш даражасини аниқлаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатларини бериш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

🔹кимё ёки биология фанларини билиш даражасини аниқлаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

🔹имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга тегишлилигига кўра кимё ёки биология фани учун белгиланган максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 7-моддасида "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади", деб белгиланган.

Мазкур моддада ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлигининг белгиланиши, давлат бошқарувни амалга оширишда ваколатни халқдан олишини англатади.

Конституцияда давлат ҳокимияти – қонун чиқарувчи орган – Олий Мажлис, суд ҳокимияти – Олий суд ва Конституциявий суд, ижро ҳокимияти эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланган,

Президент эса давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Халқ давлат ҳокимиятини амалга оширувчи орган ва мансабдор шахсларни сайлашда, тайинлашда бевосита ёки вакиллари орқали иштирок этади.

Конституцияга хилоф равишда давлат ҳокимияти ваколатларини ҳар қандай шаклда эгаллаб олиш тақиқланади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Видео: https://youtu.be/Il6TuqzQOeY

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида экспертиза тадқиқотларини ўтказиш масалалари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади

🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази мутахассислари.

Овозли чат бугун – 9 июнь куни соат 16:30 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (2 hours)
Архивда нима бор? “Ўзархив”даги энг ноёб 10 манба (+фото)

9 июнь – архив ходимлари куни. Ўзбекистонда архив тизими ташкил топганига 100 йил тўлди. Сана муносабати билан бош архивимиз ўзида сақлаётган 10 та энг ноёб ҳужжатни эълон қиламиз. Сиз уларни илгари кўрмагансиз.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

🔰Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (49 млн 500 минг сўмдан 66 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰Меҳнат шартномасига қуйидагиларни киритиш ҳақиқий эмас:

🔹ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;
🔹меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
🔹мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
🔹ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар.

❗️Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”. деб белгиланган.

Конституциянинг 7-моддасида халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлиги ҳақида гапириб ўтган эдик. Табиий савол пайдо бўладики, халқ деганда кимлар назарда тутилмоқда?

Конституциянинг 8-моддасида эса ушбу саволга аниқ жавоб берилмоқда, Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Ўзбекистон кўп миллатли давлат, шунга кўра унинг фуқаролари ҳам турли миллатлардан ташкил топган, Конституциянинг 8-моддаси уларнинг қонун олдида барча фуқаролар каби тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлишини англатади.

Видео: https://youtu.be/CvkXh8V3veU

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўз ваколатлари доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга аризалар (шикоятлар) ва даъволар бериши белгиланган ва мазкур мақсадларда бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳамда Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📝 Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.

Меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва иш берувчининг имзолари билан мустаҳкамланади.

➡️ Иш берувчи муҳри бўлса иш берувчининг имзоси муҳр билан тасдиқланади.

📁 Меҳнат шартномасининг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади.

📋 Меҳнат шартномасининг нусхаси ходим томонидан олинганлиги иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномаси нусхасидаги ходим меҳнат шартномасининг нусхасини олганлиги тўғрисидаги алоҳида имзоси билан тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 9-моддаси: “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига – референдумга қўйилади. Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади”.

Давлат ҳаётидаги барча муҳим масалалар дастлаб халқ муҳокамасига қўйилиб, сўнгра умумхалқ овози билан қабул қилиниш жараёнига мисол сифатида 2023 йил 30 апрелда Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилган референдумни келтириш мумкин.

Конституция лойиҳаси дастлаб кенг жамоатчилик таклифлари асосида ишлаб чиқилиб, шундан сўнг умумхалқ овози – референдум асосида қабул қилинди.

Референдум ўтказиш эса 2001 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинган.

Видео: https://youtu.be/ioaxBm8wKHY

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot