Huquqiy axborot
343K subscribers
6.22K photos
358 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Ижтимоий_акция

📝 Меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.

⚠️ Меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️“Ўзархив” агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Персоналлаштириш агентлиги;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, асосий фаолияти қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда кичик гидроэлектрстанциялар қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган юридик шахслар, шу жумладан 2025 йил 1 сентябрга қадар янги ташкил этиладиган шундай юридик шахслар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 3 йил муддат давомида юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 10-моддасида “Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас", деб белгиланган.

Олий Мажлис ва Президент халқ вакиллигининг олий кўриниши ҳисобланади, уларнинг ҳар иккиси умумхалқ овози асосида сайланади.

Олий Мажлис олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Халқ номидан иш олиб бориш мамлакат ичкарисида ҳам, ташқи муносабатларда ҳам амалга оширилади.

Конституцияда халқ номидан иш олиб бориш ваколати берилганлар аниқ белгилаб қўйилиши билан бир қаторда, бошқа ҳеч қандай шахс, партия, бирлашма бундай ваколатга эга эмаслиги ҳам кўрсатиб қўйилган.

Видео: https://youtu.be/1tHvezqQRVo

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Янги Ўзбекистон” боғида Ҳунармандлар маскани барпо этилади

“Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–91-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январгача “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” ва “Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри”га киритилган ҳунармандлар учун:

🔹календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

🔹товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

🗓 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизи ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

📁Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта номланди ва 2023 йил 15 июндан ҳунармандчиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

📝 Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар рўйхати (қуйида келтирилган) тасдиқланди.

🔘 2023 йил 1 июлдан:

🔹ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;

🔹давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 мартгача “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда 0,3 гектар ер участкасида намойиш зали, “Уста-шогирд” мактаби ва устахонани ўз ичига олган Ҳунармандлар маскани барпо этилади ва ҳар бир ҳунармандга 100 квадрат метргача жойлар ижарага берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади

“Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (240-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, Халқаро этноспорт фестивали 2023 йил 7–10 сентябрь кунлари Хивада ўтказилади.

📝 Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, фестиваль ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади.

🔰 Фестиваль доирасида, жумладан, қуйидагилар ташкил этилади:

▫️спортчилар иштирокида халқаро мусобақалар;
▫️икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати;
▫️наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси;
▫️кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси;
▫️ўзбек, форс, араб, рус тилларида нашр этилган адабиётлар намойиши.

Фестиваль доирасида халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва дипломлар билан тақдирланади.

📋 Шунингдек, спорт тадбирлари иштирокчилари орасидан “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи”, “Фахрий спортчи” каби номинациялар бўйича совриндорлар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан (ЎРҚ-845, 12.06.2023 й) айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) 2028 йил 1 январгача:

🔹 фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

🔹 ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, ЯТТлар эса йилига БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида тўлайди.

📝 Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.

Илгари бундай имтиёз мавжуд эмас эди.

☑️ “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2027 йил 1 октябргача Консуллик йиғимини ҳамда Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_эълон

❗️Адлия вазирлиги ишга таклиф этади

Президентнинг тегишли қарорига асосан Адлия вазирлигида Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бошқармаси ташкил этилмоқда.

Вазирлик мазкур бошқармадаги қуйидаги бўш (вакант) лавозимларга талабгорларни ишга таклиф этади:

1️⃣ Бошқарма бошлиғи ўринбосари
2️⃣ Бош маслаҳатчи
3️⃣ Етакчи маслаҳатчи

📌 Номзодлар:

🔹юриспруденция ёки иқтисод мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
🔹давлат тилини ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиши лозим.

📁 Мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар ва халқаро ташкилотларда фаолият юритганлар афзалликка эга бўлади.

🔰 Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

▫️Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
▫️иш режими: 5 кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
▫️бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қисман қопланади;
▫️муносиб иш ҳақи 15 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
▫️хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
▫️қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;
▫️идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

🗓 Номзодлар 2023 йил 22 июнгача вазирликнинг vacancy.adliya.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиши ҳамда шахсий профили орқали танловга тегишли ҳужжатларни электрон тақдим қилиши лозим.

📞 Маълумот учун телефон: 71-207-04-42 (1049).

➡️ Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://adliya.uz/ ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

⚠️ Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни вазирликнинг 71-207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм боти орқали беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Асал маҳсулоти боғча тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик рационига киритилади

“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (239–сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.

📂 Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказлари ташкил этилади.

☑️ 2024 йилдан интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чоралари кўрилади.

🗓 2023 йил 1 сентябрдан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулотини киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.

🌐 Асаларичилик субъектларининг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.

▶️ “Фермерлар мактаби”да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллаш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Меросхўр мерос қолдирувчининг қарзини тўлайдими?

Меросхўрнинг қарз борлигидан хабари бўлмаса-чи? Қандай мажбуриятлар меросхўрга ўтмайди? Нималар мерос бўлиб ўтиши мумкин?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

❗️Юридик техникумлар ҳақида нималарни биласиз?

🏫 Республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

давлат ҳуқуқий фаолият;
юридик хизмат;
суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари ЯИДХП
(my.gov.uz) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти (https://uzbmb.uz/) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 1 августидан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📚 Тест синовлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлиб ўтади.

🌐 Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

▶️ Ичимлик сувидан бошқа мақсадларда (машина ювиш, томорқа суғориш, ҳовлига сув сепиш) фойдаланиш ёки оқилона фойдаланмаслик (меваларни музлатиш учун очиб қўйиш) сувни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур қоидаларни бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан (330 минг сўм) 3 бараваригача (990 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 650 минг сўм) 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📁 Меҳнат шартномаси:

🔹номуайян муддатга;
🔹3 йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин.

⚠️ Меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Талабалар ўқишини кўчириш: муҳим 5 саволга 5 жавоб

Ўзаро мос бўлмаган йўналишлар бўйича ўқишни қўчириш мумкинми? Аризалар қачондан ва кимга берилади? Кимлар грант асосида ўқишни кўчиради? Хорижий ОТМдан кўчириш учун имтиҳон борми?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

❗️Донорлар қандай ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга?

Қонунчиликка кўра:

🔹 қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади;

🔹мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

🔹қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади;

🔹ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинади;

🔹 донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади. Донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;

🔹донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилмайди;

🔹донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киради;

🔹соғлиғи сақланиши тиббиёт ходимлари томонидан кафолатланади ҳамда соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади

"Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–93-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

☑️ Дастурда тадбиркорлар “ҳамкорлик шартномалари” (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда иштирок этади.

📋 “Ҳамкорлик шартномалари”ни тузган тадбиркорларга Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат берилади.

▶️ Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин.

🗓 2023–2024 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

📝 Кредит линияси маблағлари ҳисобидан банклар томонидан кредитлар Дастурга киритилган тадбиркорларнинг лойиҳаларини (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бундан мустасно) амалга ошириш учун 7 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада рўйхатга мувофиқ миқдорларда ажратилади (қуйида батафсил келтирилган).

📂Дастур доирасида тадбиркорларга қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

🔹 тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

🔹 барча солиқлар (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ва божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз 1 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

🔹 давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқлар аукцион орқали сотиб олинганда, тўловларни 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;

🔹божхона назоратини амалга оширишда “яшил йўлак” қоидалари амал қилади;

🔹барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

🏢 Фармонга кўра шунингдек, “Касб эгаси” дуал таълим тизими тажриба тариқасида ишга туширилади (биринчи босқичда 2023/2024 ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3–4-курс талабалари учун жорий қилинади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 11-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади", деб белгиланган.

Давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи давлатнинг демократик ва умуминсоний қадриятлар асосида ривожланиши учун энг асосий таянчлардан биридир.

Сабаби ҳокимиятнинг ягона шахс ёки орган қўлида тўпланиши мувозанатни бузади. Айни шу мувозанатни барқарорлигини таъминлаш учун ҳокимиятнинг бўлиниш принципи конституциявий норма сифатида мустаҳкамланган.

Конституцияга мувофиқ қонун чиқарувчи ҳокимият – Олий Мажлис томонидан, ижро этувчи ҳокимият – Вазирлар Маҳкамаси томонидан, суд ҳокимияти эса – Олий суд ва Конституциявий суд томонидан олиб борилади.

Мазкур органларнинг фаолияти Конституция ҳамда алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган.

Видео: https://youtu.be/KrAA8nGbzG8

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги, шу жумладан бундай боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг фото- ва видеотасвирлари, бундай боланинг туғилган санаси, унинг овози ёзилган аудиотасма, яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи, ўқиш ёки иш жойи тўғрисидаги, бундай боланинг шахсини бевосита ёхуд билвосита аниқлашга имкон берадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган ахборот болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот жумласига киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистоннинг бир қатор элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

"Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–94-сон, 14.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

🔹 Транспорт назорати инспекцияси;

🔹 Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

🔹 Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш идоралараро кенгаши.

Транспорт назорати инспекцияси автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

📝Транспорт назорати инспекциясига ўз вазифаларини амалга ошириши учун қуйидаги ваколатлар берилади:

автомобилда юк ва йўловчи ташиш, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;

автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича стационар ва мобил постларда текшириш учун тўхтатиш.

📂 Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Латвия Республикасидаги элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

🗓 2023 йил 1 сентябргача жамоат транспортида ташувлар сифатини яхшилаш ва хизматлар жозибадорлигини ошириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташувчилар рейтингини жорий этиш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Электр энергияси узилавериши оқибатида етказилган зарарни ким қоплайди?

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фуқароларни таъмирлаш туфайли узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши керак.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official