Huquqiy axborot
359K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.

🗓 Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.

📝 Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.

🌐 Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

⚠️ Маълумот учун, айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

🔹1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (170 млн сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (153 млн сўм);

🔹2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (102 млн сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (85 млн сўм);

🔹3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (68 млн сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (51 млн сўм).

📌 Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор (рағбатлантириш) жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.

🗓 Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.

📝 Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.

🌐 Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

⚠️ Маълумот учун, айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

🗓 Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

📘 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим #Меҳнат_ҳуқуқлари

🎓 Қонунчиликка кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

🗓 Шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (340 минг сўм);
🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (170 минг сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot