Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Конституцияга_30_йил

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

🗓 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

🩺 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-, 37-, 38-, 40-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

▫️Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

▫️Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

☑️ Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

▫️ Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-, 42-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

⚖️ Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

📌 Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 43-, 44-, 45-, 46-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

🔰 Конституцияда фуқароларнинг қуйидаги бурчлари белгиланган:

🔸Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
🔸Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш;
🔸атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
🔸солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш;
🔸Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 47–52-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.

Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

⚠️ Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 53-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 54-, 55-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 57-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 63-, 64-, 65-, 66-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Цензурага йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 67-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Олий Мажлис икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколат муддати – 5 йил.

Қонунчилик палатаси – бир юз эллик депутатдан иборат.

Сенат ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-, 77-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Ўзбекистонда қуйидагилар Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга:

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти;
▫️ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;
▫️Қонунчилик палатаси депутатлари;
▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Конституциявий суд;
▫️Олий суд;
▫️Бош прокурор.

Қонунчилик ташаббуси қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 83-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Президент лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 89-, 90-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Президент:

▫️фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг кафилидир;
▫️мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон номидан иш кўради;
▫️музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистоннинг шартнома ва битимларини имзолайди;
▫️Олий Мажлисга мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Президент:

▫️республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди;

▫️давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини қонунчилик нормаларига номувофиқ бўлганда тўхтатади, бекор қилади;

▫️қонунларни имзолайди ва эълон қилади;

▫️Ўзбекистонга ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади;

▫️фавқулодда вазиятлар юз берганда фавқулодда ҳолат жорий этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 98-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Бош вазир:

▫️Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;
▫️Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;
▫️халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;
▫️қонунларда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 98-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари ҳисобланади.

🔰Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:

▫️қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
▫️ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
▫️маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
▫️маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
▫️атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
▫️фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
▫️норматив ҳужжатларни қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 99-, 100-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

🔰Ўзбекистонда суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

☑️ Суд тизими Конституциявий суд, Олий суд, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 106-, 107-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 112-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot