Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2022_йил_1_июлдан

Республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индекси юритилади. Бунда:

🔹индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади;

🔹туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔹олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

🔹олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзо паррандачилик хўжаликларига 2024 йил 1 январгача даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

🔘 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача:

▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹Ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади;

🔹Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади;

🔹 Нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланади;

🔹Ҳ
ар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

🗓 Давлат музейларига соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

▫️ Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади. БАТАФСИЛ

▫️ Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

▫️ “Хавфсиз йўл” индекси юритилади. БАТАФСИЛ

▫️ Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади. БАТАФСИЛ

▫️ Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади. БАТАФСИЛ

▫️ Давлат музейлари соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши мумкин. БАТАФСИЛ

▫️ “Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади. БАТАФСИЛ

▫️ Парранда экспорти учун субсидия оширилади. БАТАФСИЛ

▫️ Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади. БАТАФСИЛ

▫️ Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди. БАТАФСИЛ

▫️Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади. БАТАФСИЛ

▫️“Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot