Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Ижтимоий_акция

📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

🚫 Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

🔹ҳомиладор, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий);

🔹захирадаги иш ўринларига жойлаштириш учун юборилган шахслар;

🔹давлат грантлари асосида ўқиган ва ОТМни тамомлагандан 3 ойда йўлланма бўйича ишга кираётган битирувчилар;

🔹ўқишни тамомлагандан 1 йилда биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган мактаб, коллеж, техникум ва ОТМ битирувчилари;

🔹6 ойгача меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

🔹18 ёшга тўлмаган шахслар;

🔹ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

🔹ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

🔹жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Дастлабки синов даврида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ амал қилади.

Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📝 Дастлабки синов тугагунигача иш берувчи ёки ходим камида 3 кун олдин бир-бирини ёзма огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.

☑️ Иш берувчи синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимнинг синовдан ўтмаганлиги сабабларини кўрсатиб, дастлабки синов даврида меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Ходим огоҳлантириш муддати мобайнида шартномани тугатиш ҳақида берган аризасини қайтариб олишга ҳақли.

➡️ Дастлабки синов муддати тугаганда меҳнат шартномасининг амал қилиши давом этади ва келгусида уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

🗓 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан 3 кунда кўриб чиқилиши керак.

📝 Ходимнинг талаблари рад этилганда, рад этиш сабаби ёзма шаклда ходимга берилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📝 Ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

➡️ Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказишда ҳам ходимнинг розилиги олинади (ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши ҳоллари мустасно).

Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ишнинг мазмуни, меҳнат шартлари, шунингдек мазкур ишни бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган ички ҳужжатлар билан олдиндан таништирилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Ходим илтимосига кўра қуйидаги ҳолатларда бошқа ишга ўтказилиши керак:

🔹соғлиғига кўра енгилроқ ишга ўтказишга оид тиббий хулоса бўлганида;

🔹ҳомиладор аёлни вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи ишга ўтказиш бўйича тиббий хулоса бўлса;

🔹2 ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онанинг бири (васий) томонидан аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги;

🔹бошқа узрли сабабларда ва бундай иш иш берувчида мавжуд бўлганда.

📋 Ходим ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати жамоа шартномасида белгиланиши мумкин.

Ходим тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи бошқа доимий ишга ўтказишга муҳтож бўлса, иш берувчида бўш иш ўрни бўлса ходим бошқа доимий ишга ўтказилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим розилигисиз меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бошқа ишга вақтинча ўтказилиши мумкин.

➡️ Бунда ходим соғлиғига қарши кўрсатма бўлган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Бекор туриб қолиш сабабли ходимни пастроқ малака талаб этиладиган ишга вақтинча ўтказишга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бажараётган ишига қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

🚫 Юқоридаги асослар билан ходимни бошқа ишга ўтказиш даври 1 йилда жами 60 кундан ошиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ходим меҳнат шартномаси ўзгартирилиши ноқонуний деб ҳисоблаганда шартнома ўзгартирилиши учун шикоят килишга ҳақли.

➡️ Меҳнат шароитлари ноқонуний ўзгартирилганда, ходимнинг аввалги меҳнат шароитлари тиклаб берилади.

Меҳнат шароитлари ноқонуний ўзгариши ходимнинг иш ҳақи камайишига сабаб бўлса ёки ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етса, унга етказилган зарар ва зиён ўрни қопланиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт:

🔹ваколатли давлат органларининг талабига кўра;

🔹алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;

🔹меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;

🔹мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;

🔹ходим ишни бажариши учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;

🔹тиббий хулосага кўра 4 ойгача вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож ходим бошқа ишга ўтишни рад этганда ёхуд иш берувчида бундай ходимга берадиган иш бўлмаганда;

🔹ходим фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.

Ходим карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар таҳдиди вақтида жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этганда иш берувчи уни ишдан четлаштириши мумкин. Эмлашга ходим соғлиғида қарши кўрсатмалар бўлса ишдан четлаштирилмайди.

⚠️ Хизмат текшируви ўтказилганда ҳам ходим унга халақит беришига асосли сабаб бўлса, ходим ишдан четлаштирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Умумий асосга кўра, ишдан четлаштириш даврида ходимга иш ҳақи ҳисобланмайди. Шунингдек, Меҳнат кодексида ходим ишдан четлаштирилганда ҳам иш ҳақи тўланадиган ҳолатлар кўрсатилган, улар қуйидагилар:

🔸 ходим айбисиз меҳнатни муҳофаза қилишда ўқувдан, билим ва кўникмалари текширувдан ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда (масалан, иш берувчи тиббий кўрикни ташкил қилмаганда, чунки тиббий кўрикни ташкил қилиш иш берувчи мажбурияти);

🔸 иш берувчи ходимга шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларини бермаганда;

🔸 ходимга хизмат текшируви тайинланганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot