Huquqiy axborot
295K subscribers
6.13K photos
334 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра:

янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга.

➡️ Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Чет давлатларнинг ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиш ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар тоифасига мансуб?
Anonymous Quiz
14%
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган
11%
Унча оғир бўлмаган
43%
Оғир жиноят
32%
Ўта оғир жиноят
#Биласизми

Маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📌 Тиббиёт ходимларининг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкаларига ойлик устамалар тегишли ходимнинг тариф ставкасидан 5 дан 20 фоизгача миқдорда белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 2 апрелга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ғолиблари аниқланди

⚠️ Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида ўтказилган “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ниҳоясига етди.

🔰 Учта номинация бўйича ташкил этилган танловнинг якуний босқичида овоз бериш натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди ҳамда сертификат ва тегишлича соврин билан тақдирланади:

Наргиза Юнусова. “Энг яхши журналистик материал учун” – телевизор;
Ҳамида Мирсултанова. “Энг яхши блогпост учун” – блендер тўплами;
Мухлиса Азизова. “Адлия эътирофи” – мультиварка.

✍️ Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади. Зеро, ҳуқуқни билиш фойдали.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2022_йил_1_апрелдан

▫️Кексалар бепул дори билан таъминланади Батафсил

▫️Тадбиркорлик учун аёлларга бериладиган субсидия миқдори оширилади Батафсил

▫️Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари боғча пулидан озод қилинади Батафсил

▫️Автомототранспорт сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш олди олинади Батафсил

▫️Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилади Батафсил

▫️Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади Батафсил

▫️Айрим ҳудудлардаги мактабларда бепул овқат берилади Батафсил

▫️Айрим шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (143-сон, 31.03.2022 й.) билан Аваз Максудович Мансуров Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг ректори этиб тайинланди.

✍️ Эслатиб ўтамиз, мазкур Институт Президент қарори билан 2021 йил 16 октябрда ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

🔰Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

👉 мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
👉 мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
👉 мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
👉 мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
👉
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

🔺Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

“Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди

🏢 Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

➡️ Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

🔰Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Нукус кончилик институти;
▫️“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▫️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

☑️ Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

📌 Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Поликлиникаларда 6 ойлик субординатура ташкил этилади

“Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–188-сон, 01.04.2022 й.) қабул қилинди

🏢 Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰 Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

▫️Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
▫️Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;
▫️Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
▫️Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;
▫️Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

❗️Университет битирувчи босқич талабалари учун поликлиникалар ва клиник базаларда 6 ойлик малакавий амалиёт кўринишидаги субординатурани жорий этиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлик учун врачларга:

🔹штатида врачлар лавозими 6 тагача бўлганда — ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи (144 минг 672 сўм) миқдорида;

🔹штатида врачлар лавозими 6 тадан ортиқ бўлганда — ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 24,6 фоизи (202 минг 212 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

🔹Кабинетларга мудирлик қилганлик учун врачларга ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизи (87 минг 132 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Самарқандда янги университет очилди

“Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–187-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди.

Университетда ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

➡️ Қарор билан тасдиқланган Университет Бошқарув кенгаши таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун таълим давомийлиги муддатларини белгилайди.

☑️ Университет Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида фаолият юритади.

🔘 Таълимнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш учун Университетда Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки ташкил этилди.

📌 Университетга соҳада 5 йиллик стажга эга ходимлар тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда, тўлов-контракт миқдори кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштирилади.

❗️Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 2022/2023 ўқув йилидан “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

☑️ Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми негизида Қамаши ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилди.

📋 2022/2023 ўқув йилидан ветеринария ва биотехнология йўналишлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармасидан ҳар йили алоҳида квота ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot