Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Давлат_дастури_2021

❗️Фармонга кўра, пандемияда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар 2021 йил 31 декабргача амал қилади:

туризм, транспорт ва умумий овқатланишдаги тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969 сон Фармонида назарда субъектларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

пандемия даврида Президент томонидан тадбиркорларга 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш суммаси;

кичик тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилишига мораторий.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

🔰 Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

▫️ОТМга киришда юқори балл тўплаган 200 та ёшлар учун Президент гранти жорий этилади;
▫️ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;
▫️давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади;
▫️хусусий ОТМда ҳам давлат гранти берилади;

🔰 Академик таътил беришда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

▫️таълимни сиртқи ва масофавий шаклга ўтказиб академик таътил олиш;
▫️бетоб оила аъзосини парвариш қилаётганларга академик таътил берилади;
▫️академик таътил берилиши бўйича чекловлар бекор қилинади (амалда ўқиш давомида 2 марта, тиббиёт талабалари учун 3 мартагача берилади);
▫️академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

➡️ Илмий унвон ва илмий даражаларни бериш 2021 йил 1 сентябрдан ОТМ илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан:

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижга магистратура ва докторантурага юбориладиганлар 5 баробарга оширилади;
жамғарма ҳисобидан хорижда бакалавриат бўйича ўқитиш жорий этилиб, 2021 йилда хорижга 100 та талаба юборилади.

📂 Физика ва чет тиллари бўйича таълим сифатини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлдан ўрта тиббиёт мутахассисларига “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланишга рухсат берилади.

🏠 2021 йил якунигача меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 та чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланади.

🗓 2021 йилда 22 та боғча бинолари, 31 та янги мактаб, 16 та ОТМ бинолари, 24 та соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда 23 та спорт объектлари қурилади.

💰Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиладиган Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

❗️Ишсиз аъзолари бор оилаларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга:

деҳқончилик билан шуғулланиш учун 0,1 гектардан 1 гектаргача янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер берилади;

⚙️ ажратилган ерлар суғориш тизими ҳамда электр энергияси билан таъминланади;

💰берилган ерларни ўзлаштириш учун субсидия ажратилади.

🗓 2021 йил 1 мартдан “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК кумушни биржа орқали эркин сотади.

↪️ 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларининг бир қисми қайтарилади:

авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;

туроператор ва турагентларга – авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

⚡️ Уч йил аввал ортиқча тўланган пенсия қайта ундирилмайди

🔰 2021 йил 1 июнгача ногиронларни қўллаб-қувватлаш бўйича:

● протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш сертификат бериш тизимига ўтказилади. Бунда фуқароларга давлат берган пул эвазига исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сотиб олиш имконияти берилади;

● ногиронлиги аниқ кўриниб турганларга текширувдан ўтказмасдан туриб, ногиронликни муддатсиз даврга белгиланади.

🔰 Пенсия ва нафақалар тайинлашни осонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 июндан:

👉 2005 йилдан олдинги давр учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

👉 уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

👉 ишловчилар ишламайдиган турмуш ўртоқлари келажакда пенсия олиши учун ўз даромадидан ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин;

👉 пенсия ва нафақалар хоҳишга кўра доимий ёки вақтинча яшаш жой бўйича тўланади;

👉 пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар банкда ёки электрон шаклда расмийлаштирилади;

👉 пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлиги тегишли идоралар томонидан бериладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчилар томонидан ҳар 6 ойда Пенсия бўлимига келиш ҳамда масъул ходимнинг жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

🔰 Фармонга кўра, кенг жамоатчиликнинг жумладан қуйидаги таклифлари маъқулланди:

автомототранспортни техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида йўлга қўйиш;

янги автомототранспортни техник кўрикдан ўтказиш бўйича талабни бекор қилиш;

барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар амалга ошириш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлардан имтиҳон олиш жараёнини жамоатчилик томонидан, шу жумладан Интернетда кузатиш имконини яратиш.

❗️Шунингдек, республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

🖨 2021 йил 1 майдан айрим молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиётини йўлга қўйилади.

✂️ 2021 йилда давлат бошқаруви ходимлари сони ўртача 15 фоизгача оптималлаштирилади.

🗓 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔰 2021 йил 1 майдан қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиётини жорий этилади:

давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;

давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

🚫 Фармон билан суюлтирилган газ импорти учун божхона божи ва импорт учун талаб этиладиган ҳужжатлар бекор қилинди.

🖥 2021 йил 1 июлгача “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида
фермерларнинг даромад ва харажатлари автоматик шакллантириладиган ва солиқ органларига юбориладиган электрон тизим жорий этилади.

♻️ Давлат молиявий назорати департаменти томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари очиқ эълон қилиб борилади.

🔰 2021 йил 1 июлдан божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;
божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;
чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури_2021

Фармон билан, “Е-Антикоррупция” лойиҳаси амалга оширилади.

🖥 Лойиҳага кўра, жумладан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, соҳа ва тармоқлар кесимида чуқур таҳлиллар ва жамоатчилик сўровларини ўтказиш натижасида “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри” шакллантирилади.

📰 2021 йил 1 майдан
мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади.

➡️ 2021 йил 1 июнга қадар жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати
жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилади.

❗️2021 йилда 6 тагача манзил-колониялар қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури

2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

➡️ 2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури

🔰 Дастурга кўра, 2022 йил 1 июлгача:

▪️2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади;

▪️халқаро экспертлар иштирокида ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади.

🧑‍⚕️2022 йил 1 июлдан “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot