Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қабул_2021

Давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти ва мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

🌐 Мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти билан Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтида танишиш мумкин.

☑️ Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Qabul–2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаши мумкин.

Белгиланган муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

📌 Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:

🔘 қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти

Кундузги таълим шакли;
Сиртқи таълим шакли;
Кечки таълим шакли;

🔘 мақсадли қабул параметрлари:

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун;
Халқ таълими соҳаси учун;
Ветеринария соҳаси учун;
Ижтимоий иш таълим йўналиши учун.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

⚡️ Тест синовлари 5 августдан бошланади

☑️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

🗓 Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

▪️она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️математика
10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол
. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

☑️ 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

⚡️ Адлия вазирлиги юридик техникумларига қабул давом этмоқда

2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.texnikum.dtm.uz орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

Юридик техникумлар тест синови натижалари эълон қилинди

🗓 2021 йил 27 август куни Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

🔎 Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан texnikum.dtm.uz сайти орқали танишишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

⚡️Тест синовлари натижалари эълон қилинди


2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинади.

☑️ Натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:

➡️ 15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;

➡️ 16:00 дан – Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;

➡️ 17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️ Тест натижаларини қуйидаги усулларда билиш мумкин:

1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали: сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орқали: сайтнинг “Bakalavr-2021 бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ СМС-хабарнома хизмати орқали. Бунда 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилади ҳамда мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома келади (хизмат ҳақи мавжуд).

5️⃣ QR-код орқали: абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси ОТМларга тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

Иккинчи мутахассислик учун ҳужжатлар 25 сентябрга қадар қабул қилинади

2021/2022-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ikkinchitalim.edu.uz сайти орқали жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Бунда, ОТМнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️ОТМга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар 1 октябргача қабул қилинади

2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️“Супер контракт”нинг минимал миқдорлари белгиланди

☑️ 2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

🔰 Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

2021/2022 ўқув йили учун амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади;

коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилади.

Шунга кўра, ОТМ бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябргача коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабулга рухсат берилди

🔰 Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли ОТМ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.

🗓 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли ОТМ қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

💵 Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

➡️ Президентнинг ПҚ–5157-сон қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot