Huquqiy axborot
365K subscribers
6.27K photos
392 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Сайлов-2021 га оид муҳим саналар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов участкалари сайловга камида 60 кун қолганида, қоида тариқасида, 20 нафардан 3 минг нафаргача сайловчини қамраб олган ҳолда тузилади.

🔘 Қуйидаги жойларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса сайловга камида 7 кун қолганида тузилади:

👉 ҳарбий қисмларда;
👉 Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида;
👉 олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда;
👉 қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Қонунчиликка кўра, қуйидаги фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин:

21 ёшга тўлган;
ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган;
аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар.

🚫 Қуйидагилар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:

● бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари;
● сиёсий партияларнинг аъзолари;
● вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари;
● прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;
● номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари;
● номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти (mfa.uz) орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

🔰 Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида, қуйидаги жойларда тузилган участкаларда эса сайловга 3 кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади:

● Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида;
● санаторийларда ва дам олиш уйларида;
● касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида;
● олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда;
● қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Ҳар бир фуқаро сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Президентликка номзод 15 нафаргача, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.

➡️ Ишончли вакиллар:

● номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
● давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.

🚫 Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.

Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режа

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Доимий яшаш ҳудудидан олисда ўқиётган талабалар эндиликда сайловларда овоз бериш учун ўз сайлов участкаларини ўзгартириш имкониятига эга (яъни, улар сайловда қатнашиш учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига бориши шарт эмас).

🔄 Бунинг учун талабалар:

Saylov.uz сайтининг “Хизматлар” рукни орқали шахсий маълумотларини киритиб, ўз сайлов участкасини аниқлайди.

● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали вақтинча яшаб турган манзилда жойлашган сайлов участкасида овоз бериш мақсадида участкани ўзгартириш учун мурожаат йўллайди.

☑️ Мурожаат 1 иш кунида кўриб чиқилиб, тасдиқланган тақдирда талаба ўзига яқин сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши керак.

➡️ Овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи бўлиши, шунингдек уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида, телевидение ва радио орқали сўзга чиқиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод бўлиш ҳуқуқига эга.

Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин сайлов округи доирасида, Президентликка номзодлар эса Ўзбекистон ҳудуди доирасида давлат йўловчилар транспортининг барча турларида (бундан шаҳар йўловчи транспорти, такси ва бошқа транспорт турларининг буюртма йўналишлари мустасно) текинга юриш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot