Hudud Inform
9K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

Даврон Ҳидоятов кореялик инвесторлар билан меморандум имзолади

⚡️Чирчиқ шаҳрида "Survival & Rescue Training Park" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти раҳбари Корея Республикасининг “INSTAR CO LTD" компанияси вице-президенти Song Do Xum билан учрашди.

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, кўзда тутилган лойиҳа доирасида авиация ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофазани ташкил этиш учун машғулотлар олиб бориш ҳамда оромгоҳ ташкил этилади.

🔸Қайд этилганидек, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида 400 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СУД ТИЗИМИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Аввало шуни айтиш керакки, судлар фаолияти бошқа давлат органлари фаолиятидан тубдан фарқ қилади.

Биринчидан, вазирлик ёки ҳокимликларда кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш вазир ёки ҳокимнинг ваколати доирасида амалга оширилади. Шунингдек, вазир ёки ҳоким қўл остидаги ходимлар учун масъул бўлгани ҳолда ҳар бир ходимга зарур топшириқлар бериш ваколатига ҳам эгадир.

Судларда эса бу жараён тубдан фарқ қилади. Аниқроқ айтганда, судья ўз фаолиятида мутлақо мустақил ҳисобланади, унга бирон-бир иш юзасидан муайян қарор чиқариш ҳақида топшириқ ёки кўрсатма беришга ҳеч ким ҳақли эмас.

Яъни судьянинг фаолиятига четдан аралашиш қонуний жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шунингдек, судья томонидан қабул қилинган қарор фақатгина юқори инстанция судларида, уч ёки беш нафар судьядан иборат судлов ҳайъати томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Суд қарорларини бекор қилишнинг процессуал тартиби амалдаги қонунчилигимизда аниқ белгилаб қўйилган. Айтайлик, туман, туманлараро, шаҳар суди судьяси томонидан қабул қилинган қарор, башарти апелляция инстанциясида кўрилмаган бўлса, Олий суд томонидан ҳам бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бу тартиб одил судловнинг асосий тамойилларидан бири - судьялар мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омилидир.

Сўнгги йилларда судлар томонидан қабул қилинган оқлов ҳукмлари сонининг ортиб бораётгани – суд тизими фаолиятидаги реал ижобий тенденциядир. Умуман айтганда, судларнинг фаолияти жамиятда қонун устуворлиги ва адолат тамойилини таъминлашдан иборатдир. Хусусан, жиноят ишлари бўйича судларда қарор қабул қилиш чоғида асосий эътибор оқлов ёки айблов ҳукми чиқаришга эмас, балки ҳар жиҳатдан қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга қаратилиши ғоятда муҳимдир.

Судлар томонидан қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиниши замирида жамиятда адолат тамойилларини қарор топтириш, фуқарорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, фуқароларнинг судларга ишончини ошириш каби кўплаб мақсадлар мужассамдир.

Юқорида қайд этилганларни таъкидлашдан мақсад шуки, бугун баъзи журналист ва блогерлар томонидан судлар фаолиятига асоссиз равишда аралашиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хўш, бундай ҳолатлар нималарда кўринади?

Бу саволга жавобан шуни айтиш керакки, бугун айрим журналист ва блогерлар судлар томонидан ҳали кўриб тамомланмаган иш натижаларини ўзларича шарҳлашга уринмоқда. Оммавий ахборот воситалари очиқлик ва ошкоралик тамойилини суиистеъмол қилмасликлари, бундай имкониятдан судларга босим ёки тазйиқ ўтказиш йўлида фойдаланмасликлари лозим.

Одил судловга фақатгина иш учун аҳамиятли ҳар бир важ, далиллар синчиклаб текширилиб, қонуний баҳо берилганидан сўнггина эришиш мумкин. Қайд этмоқчиманки, одил судлов фақатгина суд залида ва суд жараёни ниҳояси бўйича амалга оширилади.

Бугунги кунда, судьялар корпуси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлашни асосий қадрият ва тамойил деб ҳисоблаб, унга қатъий риоя қилмоқда.

Устувор вазифа - суд тизимининг мустақиллиги. Бу, ўз навбатида, адолатли одил судлов ва фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишнинг зарурий шартидир.

Азиз Абидов,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Мирзачўл туманида “туманбай”, “секторбай”, “маҳаллабай”, “фуқаробай” тизимини ташкил этиш бўйича намунавий семинар ўтказилди

✍️ Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йил 1 мартдан бошлаб,
✈️ Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида ўтказилаётган "Бахшичилик санъати" танловининг Республика босқичи

✍️ Видеоматериал Миллий гвардия ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган шаҳридаги "Бунёдкор" маҳалласида "Ёшлик" кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ички саёҳатларга 50 фоизгача субсидиялар бериш тартиби ва жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик йиғимнинг миқдори тасдиқланди

Батафсил:
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1631

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📆 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишлари аниқ бўлди

Президент фармонига биноан ўзбек халқи Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:

👉 20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
👉 21 март - якшанба (дам олиш куни);
👉 22 март - душанба (дам олиш куни 27 мартга қолдирилди).

8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун тунда келармиш баҳор...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ "Uzbekistan Airports" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, бугундан Uzbekistan Airways компанияси рейсларга онлайн рўйхатдан ўтишни йўлга қўймоқда.

📝 Рўйхатдан компаниянинг www.uzairways.com сайти орқали ўтилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 март - Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун

Атоқли, хассос ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача "Саодат" журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.
Йирик ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, нафис шеърияти билан миллионлаб қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди. Шеърият маликасининг ҳаёт йўли барча замонлар авлоди учун ҳам чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолаверади.

Навбаҳор туман Ахборот-кутубхона маркази ходими Наргиза Ўринованинг тайёрлаган видеоролиги

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига 🚘автомобиль 🛣йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган 📸фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига 🚘автомобиль 🛣йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган 🚚оғирлик ва 🚛габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йил 1 мартдан бошлаб:

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади? Улар орасида кимлар бор?

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган Ўзбекистонда COVID-19нинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиш таҳлилига оид семинар-тренинг давомида берилган маълумотларга қараганда жорий йилда 4 112 668 нафар аҳоли COVID-19га қарши вакцина билан эмланади ва бу мутлақо бепул бўлади, эмлаш ҳеч қандай пуллик бўлмайди...

Эмланадиган 4 млн.дан ортиқ аҳоли кимлар ва қайси касб эгаларидан иборат бўлади?

1. Қариялар 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар,

2. Кексалар 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар,

3. Узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар,

4. Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар,

5. Сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар,

6. Мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар,

7. Мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар,

8. Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📊 Ўзбекистонда биринчи марта қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 104-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади.

Мазкур қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирлари умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир дастлабкиси ҳисобланади ҳамда уни уч босқичда амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ:
– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш концепцияси;

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси;

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг таркиби;

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли орган – Давлат статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда, қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққосланадиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик методлар асосида йиғиш мақсадида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Янгиобод туманида Жиззах вилояти ҳокимининг аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар билан сайёр қабули ўтказилди

✍️
Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🏢 Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришнинг нархи ва муддатлари.

✍️ Инфографика Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✈️ "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Фарғона – Истанбул – Фарғона ва Урганч – Истанбул – Урганч йўналишларида янги мунтазам қатновларни йўлга қўяди

✍️ Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📆 Жорий йилнинг 3 апрелидан қатновлар ҳафтасига икки маротаба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

🇺🇿🇹🇷 Фарғона – Истанбул учиш вақти 08:50, қўниш - 12:30

Истанбул – Фарғона учиш вақти 14:00, қўниш - 20:50

************************

📆 Қатнов ҳафтада бир маротаба якшанба кунлари, қуйидаги жадвал бўйича бажарилади:

🇺🇿🇹🇷 Урганч - Истанбул учиш вақти 09:30, қўниш - 11:50

Истанбул - Урганч учиш вақти 13:20, қўниш - 19:05

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform