Hudud Inform
9K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Марказий банк ахборот хизмати:

Тўлов тизимлари кўрсаткичлари

📌
Тўлов терминаллари сони

📌 Банкомат ва инфокиосклар сони

📌 Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган тўловлар суммаси

📌 Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси

📌 Масофавий банк хизматидан фойдаланувчилар сони

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Наманган_вилояти

Бугун Наманган вилояти Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман кун тартибидан:

▶️ 1-масала: Янги ташкил этилган яъни янгича форматдаги Кадастр агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифа ва функциялари ҳақида;

▶️ 2-масала: Кадастр агентлигининг вилоят бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида;

▶️ 3-масала: Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ер учасикасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмасликнинг оқибатлари ҳақидаги масалалар ўрин олган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Вилоятда Ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимини таъминлашдаги салбий ҳолатлар муҳокама марказида бўлди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Адлия вазирлиги кўмаги билан юртимизда биринчи бўлиб Миришкор туманида ҳокимнинг электрон қарори қабул қилинди

✍️ Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – "E-qaror" тизими синов тариқасида ишга туширилган эди.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда, ҳеч қандай қоғозларсиз, "E-qaror" электрон тизими орқали туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги норматив тусдаги қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Хайрулло Бозоров ва Манзура Салимова cенаторликка сайланди

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисида яширин овоз бериш жараёни якунланди.

✍️ Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Саноқ комиссиясининг ҳисоботига кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

🏢 Сирдарё тумани марказидан 15 километр олисда жойлашган Бахт шаҳарчасида Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган маҳаллабай ўрганишлар, фуқаролар билан суҳбатлар айнан шу ҳудудда "Бахт" филиалини ташкил этиш учун асос бўлди.

🏘 ДХТ ахборот хизмати маълумотида айтилганидек, Бахт шаҳарчасининг 13,5 нафардан ортиқ, яқин атрофдаги Орзу, Аҳиллик, Бешбулоқ, Туркистон, Янгиобод, Навоий, Деҳқонобод ва Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларининг 33 мингга яқин нафар аҳолиси Давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига қатнаб овора бўлмайдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Диққат, Диққат!

❗️ Сиз кутган ва сиз соғинган “Республика ёшлар овози” фестивали

💃🕺Фестиваль иккита ёш тоифасида 5 дан 15 ёшгача ҳамда 16 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида

🔸бахшичилик, анъанавий ижро,

🔸опера ҳамда

🔹эстрада йўналишларида ташкил этилади.

📆 Фестивалнинг саралаш ва ҳудудий босқичлари кастинг тарзида март-апрель ойларида ўтказилади.

❗️ Ҳар бир ҳудуддан жами 6 нафар (5 дан 15 ёшгача 1 нафардан (жами 3 нафар) ва 16 дан 30 ёшгача 1 нафардан (жами 3 нафар) ғолиб Республика босқичида иштирок этади.

⚠️ Республика босқичи июнь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида ўтказилади.

🏆Республика ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича 50 миллион сўмгача маблағ билан тақдирланади.

📝 Қизиқдингизми, унда дарҳол Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилинг.

✔️ Иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform