Hudud Inform
7.27K subscribers
18.9K photos
4.27K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қонун билан суд томонидан айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистондан чиқиб кетиб, суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши учун асослар мавжуд бўлганда қўлланилади.

Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.

Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Судья илтимосномани кўриб чиқиб, Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ёки уни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёхуд протест билдирилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

https://t.me/hudud_inform
👍21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш эвазига 30 минг доллар пора талаб қилган.

У 20 минг долларни хизмат автомашинасида олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.

https://t.me/hudud_inform
1👍1
Сув ресурсларини бошқаришва ирригация сектори ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–250-сон, 15.08.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 трлн сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 млн АҚШ долларини ўзлаштириш;

🔹 сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача қисқартириш.

🏛 Қарор билан Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши таркиби тасдиқланди.

🖼 Бундан ташқари, Қарорга кўра, 2025 йил якунига қадар белгиланган 15 та насос станциясига муқобил энергия манбалари (қуёш панеллари) ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform
2
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–251-сон, 15.08.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Қозоғистон Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.

📝 Битим 2024 йил 8 август куни Остона шаҳрида имзоланган.

🏛 Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

✔️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

https://t.me/hudud_inform
Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатиш чекланади


Ҳукумат қарори (517-сон, 15.08.2025 й) билан “Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди.

🔰 Регламент Ўзбекистонда муомалага чиқарилаётган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклашга доир бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.

📝 Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг фойдаланиш ҳужжатлари давлат тилидаги паспорт, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномаси ҳамда ундан фойдаланиш қўлланмасини ўз ичига олиши керак.

Ўзбекистонда муомалага чиқариладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланиши шарт.

⭕️ Қадоқларга электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотининг ҳамда ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси жойлаштирилиши керак.

📌 Мазкур регламент расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

https://t.me/hudud_inform
Суд қарорларини ижро этиш босқичида даъвони таъминлаш институти жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–1082-сон, 19.08.2025 й.) билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қарздор ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш хукукига эга.

💸 Маблағларини киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборатдир.

Кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.

Кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўлланади:

🔸 ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан берилган шикоят ёки келтирилган протест суд томонидан қабул қилинганда;

🔸 давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилганда.

📙 Кафолат маблағлари қуйидаги ҳолларда 3 кунлик муддатда қайтарилади:

▪️ ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда;

▪️ ижро ҳужжати амалда ижро этилганда.

https://t.me/hudud_inform
👍Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” туристик мажмуасида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги "25 Жаҳон чемпионати”нинг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида elite вa senoir йўналишининг совриндорлари аниқланди.

👍Қизиқарли ўтган белллашувлар натижасига кўра франциялик Матилда Готе (Франция) чемпионлик унвонини қўлга киритди. У марра чизиғини 56 дақиқа, 47 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди.

👍Ғолибдан 24 сония ортда қолган Джаша Вратчич (Словения) иккинчи ўрин соҳибасига айланди.

👍Совриндоларлар учлигини эса яна бир франциялик спортчи Силия Марл якунлаб берди. Унинг учта йўналиш бўйича кўрсатган натижаси 58 дақиқа, 06 сонияни ташкил этди.

👍Мазкур йўналишда ҳамюртларимиздан энг яхши натижа Алина Ҳакимова томонидан қайд этилди ва у марра чизиғини бешинчи бўлиб кесиб ўтди.

👍senoir йўналишидаги якуний натижалар қуйидагича кўриниш олди:

1. Анастасия Абросимова (Россия) - 1.04.24.
2. Сара Гравес (Канада) - 1.06.14.
3. Лорето Пастор Сопелана (Испания) - 1.07.23.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍1
Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” туристик мажмуасида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги "25 Жаҳон чемпионати”нинг эркаклар ўртасида яккалик баҳслари якунланди.

❗️"Elite" гуруҳи

1. Cоннинх Дориан – 49:50 (Франция)
2. Лессман Натҳан – 50:22 (Франция)
3. Жереми Қуиндос – 50:27 (Ўзбекистон)

❗️"Senior" гуруҳи

1. Кирил Голдовски – 56:27 (Россия)
2. Бертранд Боулч – 56:42 (Франция)
3. Марcио Невес – 56:56 (Португалия)

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Expo 2025'да Ўзбекистон Миллий куни нишонланди

Япониянинг Осака шаҳридаги Expo 2025 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Миллий куни ўтказилди. Тадбирда миллий рақслар, концертлар, парад ва расмий маросимлар бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради, делегациялар иштирок этди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари Гаянэ Умерова Ўзбекистон павильонига 500 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрганини, у Red Dot: Best of the Best мукофотини олганини таъкидлади.

Шунингдек, 2027 йилда Нара Миллий музейида Буюк Ипак йўлига бағишланган кўргазма ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Унда музей, академик ва экспертлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.

Expo якунланганидан сўнг, Ўзбекистон павильони Нукусга кўчирилиб, таълим марказига айлантирилади.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬🇺🇿Бишкекда Заковат Zakovat Asian Cup II ўйинлари бошланишига атиги бир неча соат қолди!

https://t.me/hudud_inform
👍9🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍Мўминов Абдулҳамид Маҳмуджонович, наманганлик тадбиркор

“Биз иш бошлаганимизга кўп бўлмаган. Янги Ўзбекистон билан тенгдошмиз.

Ўтган йили йил охиригача 6 миллион доллар экспорт қилгандик, тайёр маҳсулотда. Бу йил ҳозирги пайтни ўзида 6 миллион қилдик, худо хоҳласа йилни охиригача 10 миллион қилиш ниятидамиз.

Чет эллик ҳамкорларимиздан бири айтади: Биз сизларнинг шундай Президентларингиз борлигига ҳавас қиламиз”


https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔝Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари томонида ўтган 6 ойда салоҳиятли хорижий иш берувчилар, рекрутинг агентликлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан 366 дан ортиқ музокаралар ўтказилиб, фуқароларимиз учун 97 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

🔝Бундан ташқари, 53 дан ортиқ хорижий компания вакилларининг мамлакатимизга ташриф буюргани Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради.

🔝Мазкур видеода Ўзбекистон ТИВ томонидан ватандошларимизнинг хорижда қонуний меҳнат фаолияти ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилинган.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–253-сон, 18.08.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан:

🔹 криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни сунъий интеллектда ишловчи махсус дастурий таъминотга интеграция қилинган замонавий кузатув камералари билан тўлиқ қамраб олиш;

🔹 жорий йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамровини 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини эса 60 фоизга етказиш.

📙 Шунингдек, ички ишлар органларида юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академиясида масофавий таълим шакли жорий этилади ҳамда бакалавриат дастури бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.

https://t.me/hudud_inform
1