Hudud Inform
9.67K subscribers
18.1K photos
3.92K videos
19 files
13.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

📌 Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

🍔🍟 Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.

👫 Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

https://t.me/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, сўровнома тўлдиради ҳамда унга зарур ҳужжатларни илова қилади.

📝 Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

🚫 Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

🗓 Солиқ органлари сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-кодли хабарномани ЯИДХП орқали юборади.

🏢 Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўловларни амалга оширади.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Экология учун зарарсиз: Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан энди юртимизда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади.

Электромобил “Eko House” чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.

📌 Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

https://t.me/hudud_inform
📍Андижон вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✈️ Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🛫Андижон вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🛫Андижон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🛫Андижон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Асака тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Избоскан тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Бўстон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Балиқчи тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Олтинкўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Марҳамат тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Улуғнор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Булоқбоши тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Хонобод шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🛫Шаҳрихон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Пахтаобод тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Жалақудуқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Хўжаобод тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Қонунчиликка кўра, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги тўловлар ундирилиши белгиланган:

🔹Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари (1 млн 190 минг сўм) миқдорида;

🔹Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида;

🔹Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи (238 минг сўм) миқдорида.

https://t.me/hudud_inform
Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда банк-молия хизматларини амалга оширувчи компаниялар номи остида "иловани юклаб олиб, пул маблағига эга бўлиш" ваъда қилинаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.me/hudud_inform
📍Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа-ҳодисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

🚀Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Тошкент шаҳри ва туман ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

✈️Тошкент шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
✈️Бектемир тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Миробод тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Олмазор тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Сергели тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Учтепа тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Чилонзор тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Юнусобод тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Яккасарой тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Telegram канали
✈️Яшнобод тумании ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Кимлар бу имкониятдан фойдалана олади?

 
камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;

дастур доирасида, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имкониятини бериш назарда тутилади.  

қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилмоқда.  

https://t.me/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

https://t.me/hudud_inform
📍Самарқанд вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✈️ Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🛫Самарқанд вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🛫Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🛫Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🛫Булунғур тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Жомбой тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Иштихон тумани ҳокимлиги Tekegram канали
🛫Каттақўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Қўшработ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Нарпай тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Нуробод тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Оқдарё тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Пайариқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Пастдарғом тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Пахтачи тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Самарқанд тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Тойлоқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Ургут тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди онлайн харидлар учун электрон чек берилади

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт.

Агар харидор тўловларни электрон тўлов ташкилотлари, банк мобил иловалар ёки электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали амалга оширса, унда электрон фискал чек шакллантирилади.

Бундай чеклар учун “Солиқ” мобил иловасида харид суммасининг 1 фоизи миқдорида кешбэк автоматик тарзда ҳисобланади.

https://t.me/hudud_inform
🔰Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

💼 Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

https://t.me/hudud_inform
Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция”га электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш бўйича юзага келган савол, таклиф ва шикоят қилиш учун Телеграм иловасида 📝 @energoInspeksiya_bot ёки (71) 200-02-86 рақамли “Ишонч телефони” орқали ўз мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкинлигини маълум қилади.

“Ўзенергоинспекция” Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, уларга ишлов бериш натижасида олинган маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш ҳарорати қандай бўлиши лозимлиги ҳақида биласизми?

📹 Видеолавҳа Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Олимжон Тўйчиев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори этиб тайинланди.

Бунгача у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори эди.

https://t.me/hudud_inform
❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларнинг харидлари учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Президент қарори (ПҚ-13-сон, 10.01.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🖊 Шунга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

🟣ун;
🟣шакар;
🟣дори воситалари ва тиббий хизматлар.

📌 Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришга кўра:

Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисмидан 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилиши белгиланди.

https://t.me/hudud_inform
⚡️Гидрометеорология хизмати 11-16 январ кунлари қор кўчиш хавфидан огоҳлантирмоқда

Жорий йилнинг 11-16 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

https://t.me/hudud_inform
❗️Ижтимоий тармоқда гўдак фарзандига нисбатан турли шаклдаги қийнаш ва уни хавфга солувчи ҳаракатлар қилган А.Б. нинг гаров эвазига ҳибсдан чиққанлиги тўғрисида ҳақиқатга зид маълумотлар тарқалди.

Болалар омбудсмани ахборот хизматининг хабар беришича, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 21 декабрь куни А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари, 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, ТИИБ ВШга жойлаштирилган ва бугунги кунда ҳам ҳибсда сақланмоқда.

А.Б. томонидан боланинг онаси З.Х. га мутассил тазйиқ ўтказилиб келинганлиги инобатга олиниб, 2023 йил 28 декабрда З.Х. га ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзанди А.Х. нинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.me/hudud_inform
Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform