Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти
🔰Янгиланаётган Жаннатмакон Жиззах
📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.me/hudud_inform

Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан «Humo Arena» старт-финиш майдончасида «Men G’olib» анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади
“Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
➖2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
➖фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
➖“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.
Қарорга кўра, шунингдек:
➖ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
➖2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
➖2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Тошкент вақти билан 14:20 да Афғонистонда 6 баллик зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
- Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
- Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.

‼️ ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА!
Террористик ва экстремистик ташкилотларга тегишли материалларни тайёрлаш ва тарқатишдан сақланинг!
https://t.me/hudud_inform
Террористик ва экстремистик ташкилотларга тегишли материалларни тайёрлаш ва тарқатишдан сақланинг!
https://t.me/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти
Сурхондарёлик энергетиклар тоғ қияликларидаги электр тармоғида юзага келган носозликни бартараф этишди
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг истеъмолчиларни қиш мавсумида сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Тоғли ҳудуд ҳисобланган Сариосиё туманининг “Чош” қишлоғидаги электр узатиш тармоғида содир бўлган носозлик энергетиклар томонидан бартараф этилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

12 январь куни Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 12:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
https://t.me/hudud_inform
https://t.me/hudud_inform
11 январь куни соат 23:25 да Тошкент шаҳридаги «Ботаническая» подстансиясида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги 4000 та истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Энергетика вазирлиги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

РАСМИЙ АХБОРОТ
Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Жиноят кодексининг 130-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) 2-қисми “б” банди, 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, ”г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми, 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этган гуруҳ аъзоларига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ж. Саидов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят воситаси деб топилган “Telegram” мессенжеридаги тегишли каналлар ва аккаунтлар Рақамли технологиялар вазирлиги орқали блокланиши белгиланди.
Жабрланувчиларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилди.
Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.