Hudud Inform
10.3K subscribers
18K photos
3.88K videos
19 files
13.6K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда 15 ноябрь куни 189 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 190 104 нафарга етди.

https://t.me/hudud_inform
🇺🇿Республикамизда 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 13 792 нафар эгизаклар туғилган

https://t.me/hudud_inform
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–728-сон, 15.11.2021 й.).

🔰 Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

👉 юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
👉 фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
👉 хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
👉 бўш турган ерлар.

☑️ Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

➡️ Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).

📝 Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

🧾 Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

● хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
● ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
● ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
● аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
● давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
● хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
● аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
● хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.

🚫 Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.

☑️ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

🔘 Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:
ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);
ер мусодара қилинганда;
ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).

⚠️ Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биржа савдолари ва электрон тижоратни ривожлантириш натижалари ва таҳлили, бензин нархига таъсир қилувчи омиллар, шу жумладан, бозор иштирокчиларининг нархларни сунъий ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича кўрилаётган чораларига бағишланган матбуот анжумани

Савол. Нефть нархи халқаро бозорда тушган тақдирда ҳам бу бизда сезилмайди. Бунинг сабаби нимада?

https://t.me/hudud_inform
ССВ махсус “Сall-марказ” ишга туширди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, у юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида яратилди.

Мазкур “Сall-марказ” (📞1295) тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари учун ишлашни бошлади.

Бу мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади.

https://t.me/hudud_inform
Профилактика инспектори қамоққа олинганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирилди

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, Наманган шаҳар ИИБ собиқ профилактика инспектори С.О. бошқа фукароларнинг номига олинган жами 81,4 млн. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи турли бахоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан айб эълон қилиниб, 13 ноябрь куни судининг ажрими билан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 ноябрь куни айбланувчи ушланиб, ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда терговга жалб қилинган.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Ўзбекистон туман ва шаҳарларидаги энг ёш ҳоким ким?

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган энг ёш ҳокимлар рўйхатини шакллантирди.

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 17 ноябрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Орол фожиасига бағишланган хайрия марафонларини ўтказиш юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Камолиддин Рўзимуҳамедов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш масалалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди ташкилотлар

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Ҳукумат қарори билан (684-сон, 16.11.2021 й.) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. (илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган)

Ижарага олувчида алкололли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.

🔎 Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини “Маъмурий амалиёт” тизими орқали электрон текшириши мумкин.

https://t.me/hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 16 ноябрь куни 228 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 190 332 нафарга етди.

https://t.me/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@buxorouzmurojaatbot орқали Бухоро вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли бухороликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (65) 222-22-22

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 238 километрида (икки туннел оралиғи) қор ёғмоқда. Йўлларда музламалар мавжуд.

‼️Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ИИВ ЙҲХББ сўраб қолади.

https://t.me/hudud_inform
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

2021 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига Шерзод Шерматов номзодини ҳамда Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Бу ҳақда парламент ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@qvh_murojaat_bot орқали Қашқадарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли қашқадарёликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (75) 221-07-60

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Биринчи қор 2021

📽 Юрий Корсунцев

https://t.me/hudud_inform
🇺🇿 Ўзбекистон олтин-валюта захираси сезиларли ошди

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз олтин-валюта захираси 35,21 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн. долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда олтин 1 унцияси нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг ўсишга таъсири 788,3 млн. долларни ташкил қилди.

Расмий захираларнинг мутлақ катта қисми (62 фоизи) монетар олтин ҳиссасига тўғри келади — 21,67 млрд. доллар. Халқаро олтин-валюта захиралари таркибида 12,1 миллион трой унция олтин мавжуд.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда иқтисодий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни фуқароларга содда ва тушунарли усулда етказиш, бунда замонавий коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиш, давлат маблағларининг очиқ ва шаффоф сарфланиши юзасидан тўлиқ тушунчалар бериш энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бу борада давлат идоралари ва ташкилотларнинг ахборот хизматларининг ўрни ва роли беқиёс. Шу боис матбуот котибларининг малакасини ошириш, уларнинг иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Учрашувда мазкур йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва тренинглар ташкил этиш юзасидан фикрлашилди, ўзаро муносабатлардаги устувор йўналишлар белгиланди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

https://t.me/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@shuxratbek_abdurahmonov орқали Андижон вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу аккаунт шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли андижонликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (74) 225-80-00

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.me/hudud_inform