Hudud Inform
9.71K subscribers
18.1K photos
3.92K videos
19 files
13.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Бухоро_вилояти

🔰Москвадан бронза🥉

Қўл жанги спорт тури бўйича Москва шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Шофиркон туман БЎСМ тарбияланувчиси Севара Саъдуллаева фахрли 3-ўринни қўлга киритди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

🏆Автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон Чемпионати ғолиблари аниқланди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
#Тошкент_шаҳар

🚧 Йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 15 ноябрдан 25 ноябргача "Себзор" ва "Нурафшон" кўчаси кесишмасидан "Нурафшон" кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🚘 Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.

https://t.me/hudud_inform
#Фарғона_вилояти

🔰 Фарғона вилояти делегациясининг Пермь ўлкасига ташрифи ҳам самарали бўлди: савдо, инвестициялар, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
⚡️Ҳаво совуши кутилмоқда!

16 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади
.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

🔹16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.

🔹16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° совуқгача, кундуз кунлари 0-3° илиқгача, шимолда кечалари 12-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-3° совуқгача пасаяди.

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 15 ноябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: Оролбўйи минтақасида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Олий Мажлис Сенати, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

Бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

https://t.me/hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 14 ноябрь куни 232 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 189 915 нафарга етди.

https://t.me/hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззахда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

Жорий йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" спорт мажмуасида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Миллий қадриятларимизнинг тарғиботи, оммавий спортни ривожлантириш йўлида муҳим чемпионатда 1-ўринни қўлга киритган спортчилар 10 миллион сўм, 2-ўрин соҳиблари 7 миллион ва 3-ўриндан жой олганлар 5 миллион сўм мукофот билан тақдирланади.

Тўрт кун мобайнида ўтадиган чемпионат баҳсларида 30 дан ортиқ давлатларнинг кучли полвонлари қатнашиши кутилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

🌳 Ангор туманининг Зартепа маҳалласида 6 гектар майдонга "Ёшлар боғи" ташкил этилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/hudud_inform
❗️Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди.

〰️〰️〰️
📢 Муҳокамаларда фаол иштирок этинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг:

✍️ Қонун лойиҳаси
〰️〰️〰️

https://t.me/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰Самарқанднинг миллий рейтингдаги ўрни таълим тизими масъуллари иштирокида муҳокама этилди.

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 16 ноябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

Мавзу: Республика миқёсида барпо этилган узумзорлар кўлами, ишлаб чиқариш салоҳияти ва экспорт масалалари
● Вақти:
14:00
● Иштирок этади: Дилбар Сиддиқова, Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Биржа савдолари ва электрон тижоратни ривожлантириш натижалари ва таҳлили, бензин нархига таъсир қилувчи омиллар, шу жумладан, бозор иштирокчиларининг нархларни сунъий ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Республика товар-хом ашё биржаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарлари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz