Hudud Inform
9.68K subscribers
18.1K photos
3.92K videos
19 files
13.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда янги цемент заводига тамал тоши қўйилди

Фориш туманида “Sofkor” МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилишининг очилишига рамзий тугма босилиб тамал тоши қўйилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода, Хитой Халқ Республикасининг “Western international new building materials Pte. Ltd.” Компанияси директори CAO JIAN SHUN ҳамда ҳамкор ташкилотлар, фаоллар ва кенг жамоaтчилик иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.

Қурилиш ишлари 2024 йилда якунланиб ишга туширилиши режалаштирилган.Таъкидланишича, лойиҳа қуймати 200 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, Фориш тумани ҳудудидан 50 гектар ер ажратилган. Ушбу заводда “М-400” ва “М-500” маркадаги цемент қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Бунинг учун Хитой Халқ Республикасининг “Western international new building materials Pte. Ltd.” Компанияси ҳамда Тожикистон Республикасининг “MOXIR PLAZA” компаниялари тўғридан-тўғри инвестиция киритган.

Лойиҳа қуввати 2,4 млн. Тоннани ташкил қилиб, бугунги кунда инфратузилма билан таьминлаш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда саноат технопарки қурилади

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахнинг йўлларини кезганда

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги пресс-тур мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги 146-сон «2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросининг Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманларида қандай бажарилаётганлиги хусусида бўлди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Хитойнинг илғор қурилиш компанияси Жиззахда

Хитой Халқ Республикасининг “Shanghai Construction Group” компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Панг Шенгжианнинг вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахдаги янги аҳоли массивларида бир кун

Қурилиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичларида жамоатчилик назоратини кучайтириш, сифат ва самарадорликни ошириш муҳим жиҳатлардан бири. Ана шу жараёнлар билан бевосита танишиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташабусси билан пресс-тур ташкил этилди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда Ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланди

Бугун вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда заъфарон туганак пиёзбошлари экилди
Италиядан келтирилган навбатдаги заъфарон туганак пиёзбошларини Бахмал туманида намунавий экиш тадбири ўтказилди.

2020 йилдан бошлаб BMB HOLDING ва FIN.OPERA s.r.l. (Италия) компаниялари таъсисчилигида ташкил этилган BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаcи томонидан 304,5 га ер майдонида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича инвестицион лойиҳа Жиззах вилояти Бахмал туманида амалга ошириб келинмоқда.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахга Венгрия давлатининг олий ўқув юрти раҳбарлари келди

Жиззах вилоятига  Венгрия давлатининг олий ўқув юрти раҳбарлари бошчилик делегация аъзоларини ташриф буюришди.

Ташрифдан мақсад Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган Олий ўқув юртлари ҳамда IT соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу борада тажриба алмашиш бўлди.

Меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев ҳамда вилоят ҳокимининг Рақамлаштириш ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Ҳамдамов ҳамроҳлик қилишди. 

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда кузги дарахт экиш мавсуми қизғин паллада

Октябрнинг иккинчи декадасидан жорий йилнинг декабр ойига қадар юртимизда кузги дарахт экиш мавсуми эълон қилинди.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида вилоятда 9 млн. 842 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган эди. Мавсум давомида халқимизнинг саъй-ҳаракати билан 10 миллондан ортиқ кўчатлар экилди.

Кузгу мавсумда вилоятимизда 8 миллионга яқин кўчат экиш режалаштирилган.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Франциянинг IT компаниялари раҳбарлари Жиззахда

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Франциянинг “Maltem Group” компаниялар гуруҳи таркибига кирадиган “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакилларини қабул қилди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида очилиши кутилаётган “ICT Week 2023” хафталигига IT Park Жиззах филиали таклифига кўра вилоятга чет эл компаниялари делегациялари вакиллари келиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Франциянинг “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакиллари ташриф буюришди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform