Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.49K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Куръони каримда нечта Пайгамбар номи зикр килинган?
Anonymous Quiz
23%
23
23%
28
54%
25
Audio
#Аудио

❗️Умр - ғаниматдир !

Ёрқинжон домла Жумабоев

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Таълим-тарбияга эътибор – келажакка эътибор!

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 YouTube | 🎞 instagram | telegram
ЧАҚАЛОҚНИ СОЧИ КЎМИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чакалоқни сочи ва киндиги сақланадими ёки кўмиб юбориладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўмиб қўйилади. Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса танадан ажраганидан кейин ҳам ҳудди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
📶 «Эшитган нарсасини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя»

Сўнгги пайтларда интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда, босма нашрларда тарқатилаётган хабарлар, мақолаларни ўқиб, кишининг ҳайрати ошади. «Ўргимчак тўри» шунчалар ривожландики, фикрингиз бўғзингиздан товуш бўлиб чиқар-чиқмас, бутун дунёга тарқалиб кетяпти. Бу – яхши, албатта: мақолани кўрасиз, кузатасиз, ўқийсиз, уқасиз ва хулоса чиқарасиз.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШ

Ассалому алайкум! Аллоҳ Таолонинг исмини таржима қилишлик мумкинми? Масалан, инглиз тилида бу "Год" ёки "Лорд" дейилади. Бу гуноҳ эмасми

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган сўзлар Аллоҳнинг исмини таржимаси эмас, балки худо, ибодат қилинувчи зот деган сўзнинг таржимаси, араб тилида бу сўз «роб» дейилади. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
САЖДА ТОМОНДА ҲАШОРАТ ТУРСА

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган пайтда сажда қилинадиган жойдан бир-икки қарич қибла томонда ўргимчак ёки қўнғиз каби хашарот келиб қўнса, намоз ўқиётган киши қандай йўл тутиши мумкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай ҳаракат қилмайди. Намозда давом этаверади. Валлоҳу аълам!

ОЗДИРАДИГАН ПРОТЕИНЛАРНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оздирадиган протеинларни шариатда ҳукми қандай? Ҳалолми ёки ҳаромми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар оздирадиган дори таркибида шариатимиз ҳаром қилган нарсалар бўлмаса ҳамда бу дори инсон саломатлигига салбий таъсир қилмайдиган бўлса, озиш мақсадида уни истеъмол қилишга динимиз рухсат беради. Лекин ҳар ишда мўътадиллик яхши, дорилар воситасида заифлик ва касаллик даражасида озиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади.
Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг.

Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Тасбеҳни Аллоҳни зикр қилганда ишлатамиз. Гоҳида тасбеҳ узилиб кетади. Бир киши айтдики: тасбеҳни узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак, деди. Шу гап тўғрими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥
Тасбеҳни Аллоҳни зикр қилганда ишлатамиз. Гоҳида тасбеҳ узилиб кетади. Бир киши айтдики: тасбеҳни узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак, деди. Шу гап тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Бу гап ёмон ирим ва шумланиш. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳни изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Абу Ханифанинг жанозалари»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
#савол_жавоб

Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
« Абу Ханифа рахматуллоху алаихнинг вафотларидан сунг шанларига айтилган гаплар»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо

 Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:
بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ
«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».
(Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.) Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Сувни исроф қилиш.

Киши ўз уйидаги сувни исроф қилганидан кўра масжиднинг сувини исроф қилиши каттароқ гуноҳдир. Шунинг учун масжидларда таҳорат қилганда сувни имкон борича тежаш шарт. Жўмракларни катта очиб қўйиб, кўп сув оқиб кетишига сабаб бўлмаслик керак.
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
🌙 САЛОВАТИ ШАРИФ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, фарзанд!
Айниқса, жумуъа куни кўп саловат айтиш керак. Ким жумуъа куни юз марта саловат айтса, Аллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Ким бир марта саловати шариф айтса, Аллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Аллоҳдан мағфират тилайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ким менга кунда уч марта саловат айтса, унинг ўша кун қилган гуноҳлари кечирилади!».

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барокат бўлмайди ва қайда бўлса хўрланади. Булар:
1. Менинг номимни эшитганда саловати шариф айтмаган.
2. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган, рўза тутмаган, таровеҳ намозини ўқимаган.
3. Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.

"Эй фарзанд!" китобидан

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Намоз вактларини курип чикамиз!
Фаросат

Фаросат ғайбни даъво қилиш эмас балки, Аллоҳ берган зийраклик ва зеҳну заковат орқали вазиятлар, кишиларнинг шахсиятлари ва ички оламлари борасида тахминий хулоса қилишдир.

Кишининг маърифати юксалиб боргани сари ундаги фаросат нури ҳам кучайиб боради. Имон қувватига қараб, фаросати ўткирлашаверади.

“Фаросат” сўзи араб тилида – “самимият”, “зийраклик”, “заковат”, “ўткир ақл” деган маъноларни билдиради. Фаросат – кишидаги тез ва тўғри фаҳмлай олиш қобилияти, фаҳм, заковат, диддир.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
«Эшитган нарсасини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя»

... Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят), деб баён қилган.

Бошқа бир ояти каримада эса: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!» (Ҳужурот сураси, 6-оят), деб марҳамат қилинг

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Илм олишта ва таркатишта Абу Ханифа рахматуллоху алаих Оллохнинг содик бандаларидан булганлар»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 YouTube | 🎞  instagram | telegram
БУНДАЙ ИСМЛАРНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан Арслонбой, Бўривой, Қўчқорвой ... деган исмларни эшитаман. Бундай исмларни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятларидан бири унга чиройли исм қўйишдир. Агар бу мажбуриятни суиистеъмол қилишса фарзандининг ҳаққига хиёнат қилган бўладилар. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ЖАРОҲАТЛАРНИ СПИРТ БИЛАН МУОЛАЖА ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Укол қилишдан олдин спирт билан артиш, ҳар хил жароҳатларни спирт билан муолажа қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу иш жоиз. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram