Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
« Имоми молик рахматуллох алайх билан Абу ханифа урталарида булган бахс»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
Бу маҳсулотлар нажосат эмас.

Баъзи кишилар кийимларига тер, чанг, лой, мой, ёғ ёки ёнилғи маҳсулотлари тегса, кийимим нопок бўлди, деб намозни тарк қилишади. Ваҳоланки, бу маҳсулотлар нажосат эмас.

Бошқа кийим бўлмаса, мана шу ҳолатда ҳам намозни ўқиш фарз бўлади.

Бу маҳсулотлар нажосат эмас.

Баъзи кишилар кийимларига тер, чанг, лой, мой, ёғ ёки ёнилғи маҳсулотлари  тегса, кийимим нопок бўлди, деб намозни тарк қилишади. Ваҳоланки, бу маҳсулотлар нажосат эмас.

Бошқа кийим бўлмаса, мана шу ҳолатда ҳам намозни ўқиш фарз бўлади.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ҲУФТОННИ 01:30 ДА ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини кеч соат 01:30 да ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон намозининг вақти шом намозининг вақти тугуганидан бошлаб тонг отгуничадир. Хуфтон намозини кечанинг аввалги учдан бир қисмида ўқиш мустаҳаб, кечанинг ярми бўлгунича ўқиш мубоҳ, кечанинг ярмидан кейин узрсиз кечиктириб ўқиш макруҳдир. Сиз имкон қадар кечанинг ярмигача ўқишга ҳаракат қилинг. Зарурат бўлиб қолган ҳолатларда бомдод намозининг вақти киргунига қадар ўқиб олиш мумкин. Аммо буни одат қилиб олмаслик керак. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозида 3 ракатда зам сурани ўқиб, рукуга кетиб колдим, аттаҳият дуосини ўқивотганимда қунут дуосини ўқимаганим эсимга тушиб колди, саждаи саҳв қилиб намозимни тугатиб куйдим. Кейин кўнглим тулмагани учун қайтадан витр намозини ўқидим. Ёки саждаи саҳв қилинган намоз тўлиқ бўлиб ҳисобланармиди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни қайта ўқишингиз шарт эмас эди. Чунки витр намозида қунут дуосини ўқиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Маълумки, намозда вожиб амални унутиб тарк қилинган ҳолатда саждаи саҳв қилиш билан намоз тўғри бўлар эди. Демак, сизнинг аввалги намозингиз мукаммал бўлган. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ФАЛАКДАГИ ОЙ ЧИҚИШИ ҲИЖРИЙ ОЙЛАРНИ БОШИДА ЧИҚАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фалакда турган ой ҳижрий яъни исломий ойларни бошида янгидан чиқадими ё милодий ойларда янгиланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Осмонга янги ой чиқиши билан янги ҳижрий-қамарий ой бошланади. Осмондаги ойни милодий ойларга алоқаси йўқ. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Уларнинг номи қуйидагича: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиул аввал; 4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир); 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира); 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НОМАХРАМ КЕЛИНЛАР БИЛАН БИРГА ЎТИРИШ

Ассалому алайкум! Бизни оиламиз катта мен ва иккита укам ва битта Синглим хаммамиз оилаликмиз. Уйда Ота онам хаётлар Алхамдулиллах. Мен катта фарзандман лекин мендан кейинги укам мехмонга келмайди нега келмайсан десам келинойим менга номахрам мен Бир хонтахта атрофида утирмайман дейди лекин хаммамиз Ота онам хам бирга жамланамиз. Укам факат жанозадан бошка егинларни егиштириб куйган. Шу учун онам укамдан хафа буляптилар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ислом дини енгиллик дини. Одамлар ўзилари мураккаблаштириб оладилар. Икки тараф ҳам бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлса, шу каби ҳолат юзага келмайди. Укангизнинг гапи тўғри. Аёлингиз у учун номаҳрам. Аёлингиз аврати тўсилган бўлса, ўтириши жоиз. Шу ҳолатда ҳам келмайман деса, нотўғри иш қилибди. Ота-онасини ранжитиш дуруст эмас. Агар аёлингиз тўсилган бўлмаса, укангиз келганида аврат жойларини беркитиб олишини чиройли қилиб тушунтиринг. Укангиз ҳам келиб ўтиришига шароит яратинг. Бу аввало Аллоҳнинг ҳукми, фақат укангизга тегишли эмас, балки ҳамма номаҳрам эркакларга тегишли. Шундай қилсангиз муаммо ўз-ўзидан ечилиб кетади. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Абу ханифанинг магрурликлари хакида»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
Audio
#Аудио

Пайғамбарлардан кўра тақводор ким бор?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЧОРШАНБА КУНИ ИШ БОШЛАСАНГ ЯХШИ БЎЛАДИ"МИ?
#ақида

1013-CАВОЛ: Мен устачилик қиламан. Бир кишидан эшитиб қолдим. Сешанба куни янги иш бошлама, зиён кўрасан, ишинг юришмайди. Чоршанба куни иш бошласанг яхши, бўлади” деб китобда ўқиганман деди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сешанба куни ёки ҳафтанинг бошқа бирор кунида иш бошласа зиён кўриши ҳақида бирор ҳадис ёки асарда маълумот учратмадик. Балки, динимизда ҳафта кунлари ва ойлар билан шумланишдан қайтарилган. Баъзи олимлар аҳамиятли ишларни чоршанба кунида бошлашни тавсия қилиб, бунга:

ما بديء بشيء يوم الأربعاء إلا تم

яъни: “Қайси бир иш чоршарба куни бошланса албатта мукаммал бўлади”, - мазмунидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар. Лекин муҳаддис уламолар, ушбу ривоят тўқима эканини таъкидлашган (Манба: "Мавзуоту Мулла Али Қори", "Ал-Мақосидул ҳасана", "Аснал матолиб" ва бошқа китоблар).

Шунингдек, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Ал-Киноний ўзларининг "Танзиҳуш шариа" номли китобларида мазкур ривоят тўқима эканини айтиб ўтгандан кейин: "Саҳиҳ ҳадисларда Аллоҳ таоло нурни чоршанба куни яратгани ривоят қилинган. Илм ҳам нурдир. Агар илм нур яратилган кун — чоршанба кунида бошланса, Аллоҳ Қуръони каримда айтиб ўтганидек, ўз нурини (жумладан илм таҳсилини ҳам) итмомига — ниҳоясига етказади, деб яхши гумон қилиш мумкин", — дейдилар. Бу билан илм таҳсилини чоршанба кунида бошлаш хайрли экани келиб чиқади.

Хулоса қилиб айтганда, чоршанбадан бошқа кунда иш бошлаган киши албатта зиён кўради, деган эътиқодда бўлиш нотўғри. Шариатга мувофиқ ҳар қандай ишни хоҳлаган кунда бошлаш жоиз. Хафтанинг маълум бир кунини кутиш шарт эмас. Мусулмон инсон иши ривож топишини истаса бунинг сабабларини ушлаши, ҳалол меҳнат қилиши, алдовдан ва бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва Аллоҳ таолодан ишининг баракотини сўраши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
МАЙЙИТНИ ЮВИШДА НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маййитни ювишда неча киши иштирок этиши керак? Уч ёки беш киши бўлиши керак, тоқ бўлиши шарт, жуфт бўлмаслиги керак, бир киши бирон сурани ўқиб туриши керак дейишмоқда, бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни ювишда муайян адад белгиланмаган. Шунингдек, маййит ювилаётганда бирор сура ўқиб туриш ҳам шариъатга зиддир. Маййитни ювишда ўзига хос шаръий кўрсатмалар бор. Асосий эътиборни шуларга қаратиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ҚОРА СЕДАНА ИСТЕЪМОЛИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қора седанани қандай қилиб истеъмол қиламиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қора седанани даво экани ҳадиси шарифларда баён қилинган. Уни доналарини чайнаб ейиш ёки сиқиб чиқарилаган мойини истеъмол қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ПАНДЕМИЯ САБАБЛИ ЖУМА НАМОЗГА ОТАМ ҚАРШИ

Ассалому алайкум. Вазиятни тушунтиришга бироз узоқ ёзаман. Отам билан бир жойда ишлайман. Ота онамда сурункали касалликлар (давления, сахар, юрак етишмовчилиги) мавжуд. Отам намоз ўқимайдилар. 2010-йилда намоз ўқишни бошлагандим (17ёшимда). Ўша пайтларда диний оқимларни ниқоб қилиб терористик ҳаракатлар кўпайганлиги сабабли отам қаршилик қилдилар. Намоз ўқишни тўхтатдим. 13 кундан бери намоз ўқишни бошладим отамни руҳсати билан. Бугун жума намозга бордим. Отам билиб қолдилар. Излаш хизматидан ота қарши бўлса отангизга билдириб ўтирманг деган жавобни ўқидим. Пандемия сабабли отам қатъий қаршилик қиляптилар жума намозга бормаслик бўйича. Сабаб эса пандемия. Нима қилишни билмай қолдим. Жума намозга бормасдан уйда пешинни ўқисам бўладими? Ёки отамга норози қилиб жумага борайми? Аввали худодан, совид касаллигини юқтириб олгудай бўлсам уйдагиларни ҳавфга қўяман. Отам билан бир жойда ишлаймиз ва бир жойда яшаймиз. Тўғри йўл кўрсатишингизги илтимос қиламан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ асрасин! Жумага боришга сизнинг отангизнинг рухсати шарт эмас. Шунингдек жумада юқиши мумкин бўлган касал, бозорда ҳам ва бошқа жойларда ҳам юқиши мумкин. Бунинг учун карантин қоидаларига амал қилишингиз керак. Жумани Аллоҳ фарз қилган, бандасини рози қиламан деб Аллоҳни норози қилинмайди. Қалбларини ҳисобини қилиб, бориб келинг. Яхши муомалада бўлинг. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ДОЛЛИР ОЛДИ СОТДИ


Ассалому алайкум! ман 10530 пайтида сўм пулларимни доллир қилгандим йўқолмаслики учун. Энди доллир 10670 бўлибди, сўм қилиб ишлатсам харом бўлмайдими.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Адвокатларга хушҳабар”

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз Домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ТОНГИ ВА ТУНГИ ЗИКР ВАҚТИ

Ассалому алайкум! Устоз Тонгги ва тунгги зикрларни охири қайси вақтгача айтиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича тонгги зикрларни ва асрдан кейин қуёш ботгунича кечки зикрларни айтилади. Кечки зикрларни бир қисм ривоятларда баён қилинганидек шом намозидан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
хозирги кундаги акция

ассалому алайкум! бир компания савдосини ошириш мақсадида ўзининг махсулотини ичига совғанинг номини (телефон, дазмол) ёзиб акция қилса ва ўша совға кимгадур чиқса, қимор бўлиб қолмайдими?

жавоб:

– ва алайкум ассалом! акция қўйилган маҳсулотнинг нархига совғанинг ҳам пули тикилган бўлса қимор ҳисобланади. совға маҳсулот нархидан эмас балки маҳсулот эгасининг мулкидан холис ҳадя бўлса жоиз. валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram