Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.51K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
АСР НАМОЗИНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар одам бирор жойга учишидан олдин аср намозини ўқиган бўлса ва борган жойида яна аср вақти бўлиб қолса намозни қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир намоз бир марта ўқилади. Иккинчи марта ўқиса, иккинчиси нафл бўлади. Аср намозини ўқиган киши, иккинчи марта аср намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ФОЛГА БОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаши куфр бўлади. Валлоҳу аълам.
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ОХИРГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоат намозида охирги сафда бир киши туриши мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги саф четидаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, намозга кейин келган киши ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
БИРОР КИШИНИНГ АВРАТИГА КЎЗ ТУШИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидда бирор кишини орқаси яъни белидан пасти очиқ бўлсаю мени кўзим тушиб кетса, таҳоратим бузиладими? У кишига авратини ёпиб олишини айтишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа кишининг авратига кўз тушиши таҳоратни бузмайди. Лекин қасддан ўзининг авратини кўрсатиш ёки ўзганинг авратига қараш жоиз эмас.
Шунингдек, аврати очилиб қолган инсонга танбеҳ бериш, унга чиройли ўгит бериш гуноҳ эмас. Балки мусулмонлик бурчингиздир. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
« Абу хомид Мухаммадгаззолий хакларида кискача ! »

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 YouTube | 🎞  instagram | telegram
ЖАМОАТ НАМОЗИ


Ассалому алайкум! Эрталаб турганда хожат қистаб турган бўлса. Агар хожатга кириб чиқса намозни қазо қилиш хафи бўлса. Хожат қистаб турган киши(тажвиди бошқаларга қараганда яхшироқ) имомликка ўтиши жоизми, ёки алохида алохида ўқиши керакми? 3 кишимиз. Хамма вақт хам эмас, лекин шунақа вазият бўлиб қолса нима қилишни билмоқчи эдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳожат жуда қистаб турганда ўқиса зиммасидан макруҳли билан адо бўлади. Имкон борича эртароқ туришни ҳаракатини қилиб ётинглар. Қолганларни ҳам тажвиди жойида бўлса улар имом бўлсин. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ИНСОННИНГ БИР МУСУЛМОНГА САВОЛИ


Ассалому алайкум! Ўзим қиз боламан, менинг жуда ҳам қадрли бўлган бир дўстим бўлиб у Хитой фуқароси. Ҳозирда Ўзбекистонда таҳсил олмоқда. Маълумки у мусулмон динида эмас, лекин инсонийлик ҳатти-ҳаракатлари ва қалби бизнинг динимизда ёзилган амалларга тўғри келади. Уни кўп кузатдим ва мен мусулмон бўла туриб, баъзида эътиборсиз қолдирган амалларимга у амал қилган вақтлари жуда кўп бўлди. Мен унга ислом дини ҳақида илмимга яраша тушунтирдим ва шу динга ўтишни ўйлаб кўриши ҳақида айтдим. У ислом динида бўлмаса ҳам лекин Аллоҳ борлигига ишонишини кўп такрорлайди. Лекин қилган яхши амаллари фақат ўзи учунгина, яъни яхшилик қилса, тўғри йўлда юрса, ҳаёти тўғри бўлиши ҳақида гапиради. У бу ишларни кимдандур қўрқгани учун эмас, ўзининг танлови шундай бўлгани учун қилади. Мусулмон инсонларни эса Аллоҳдан қўрқгани учун гуноҳдан тийилиши ҳақида гапиради. Бундан ташқари кўп мусулмон инсонлар ичиш ва чекиш Ислом динида ҳаром қилинганини билиб туриб, нега бу нарсадан қайтмаслиги, мусулмон бўлган киши мутлақо бу нарсалардан тийилиши кераклигини айтади. Минг афсуслар бўлсинки мен унга керакли жавобларни аниқ ва лўнда қилиб тушунтиролмайман. Чунки ҳали ўзим етарлича илмга эга бўлмадим. У бир саволни берди, "агар инсон доим тўғри йўлда бўлса, қилаётган ишлари чиндан ҳам ҳалол ва нопок йўлдан йироқ бўлса, нима учун мусулмон бўлиши керак? мусулмон бўлмасам ҳам ёмонликдан йироқ юрибманку" деган савол уни ва мени қийнайди. Агарда шу саволига жавоб бера олсам, иймони комил бўлса Ин Шаа Аллаҳ мусулмон динига ўтиши ҳақида айтган. Шу саволларига жавоб қидириш билан банд бўламан, ҳатто дин бўйича чуқур илм эгаллаган Қори, домлалар олдига бориб жавоб қидиришни ният қилдим. Аммо, аввало Аллоҳдан умид қилиб, сўнгра Аллоҳ буйруғи билан сиздан ёрдам сўраб кўришга аҳд қилдим. Умид қиламанки бу саволим албатта ўз жавобини олади.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
« Оллохдан куркиш ! »

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 YouTube | 🎞  instagram | telegram
МАСЖИДЛАРДА МАЗХАБ

@Savollar_kanal 12363-савол

Ассалому алайкум! Бизнинг масжидларимизнинг аксариятида намоз Ханафий мазхаби бўйича ўқилиши ёзиб қўйилган, умуман масжидларимизда роф ул ядайн қилиш, Омийнни жаҳрий айтиш, қўлни тепароқда боғлаш ва ҳоказо, бошқа мазхабларнинг ўқилиш тартибида намоз ўқишликка қаршиликлар бўлиб туради. Бошқа юртларда бошқа мазхаб масжидларига кирганимизда уларни мазхаби бўйича намоз ўқиймизми деган саволга уламоларимиз ўзингизнинг мазхабингиз яьни Ҳанафий мазхаби бўйича ўқийсиз деб айтишган. Шу ҳолатга аниқлик киритиб берсангиз. Нима сабабдан бошқа мазхабга эргашувчиларга ўзининг мазхабида намоз ўқишликка бизнинг масжидларимизда қаршиликлар кузатилаяпти? Бу саволни фитна чиқариш учун эмас, аниқлик киритиш учун йўллаяпман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз масжидларимизда кўраётган бошқа мазҳабдагиларга ўхшаб намоз ўқиётганларни бошқа мазҳабдагилар деб ўйласангиз мутлақо адашасиз. Улар бемазҳаблар бўлиб, аҳли суннадаги тўрт мазҳабларни тан олмайдиган тоифалар бўлишади. «Биз бошқа мазҳабдамиз» деб ёлғон гапиради, ўша айтган мазҳабини на бирор китобини билади на бирор уламосида ўқиган. Ундайлар динини қадрсиз билган, илмсиз, амал қилмайдиган фитначилар ҳисобланади, Аллоҳ ҳидоятига бошлаб инсоф берсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ИККИ ҲАДИС, ҚОН ИЧИБ ҚЎЙГАН САҲОБА, ЖАННАТГА ҲИСОБСИЗ КИРАДИГАН 70000 КИШИ


Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ қилаётган солиҳ амалларизнгизни қабул қилсин, излаш ҳизматидан фойдаланиб топа олмадим агар қайта савол берилган болса узур ва эски савол иловасини ташасангиз ҳам оқиб оламан илтимос, Маъно жиҳатдан эсимда борини ёзаман, Росулуллоҳ бир идишда қонини бир саҳобага олиб бориб чеккага токиб ташла деганида у саҳоба оша идишдаги Пайғанбаримизни қонини ичиб қойган эканлар, кийин пайғанбаримиз сорасалар ичиб қойдим ё росулуллоҳ сизга дўзах ўти харом қилинган энди менга ҳам дўзах оти етмайдими деганида энди сенга Албатта етмайди деган маънода ҳадислари борми, бир кишига шундай ҳадис бор деганимда қон харомку ичиш мумкинмас деди, шу ҳадисга изоҳ берсангиз, агар иложи болса ўша ҳадисни матнини ҳам ташласангиз Аллоҳ рози болсин сизлардан мен учун матни ҳам қизиқ росулуллоҳни лабзларидан нима деганларини оқишни ёқтираман, 2. Жаннатга бе ҳисоб кирадиган 70000 мусулмон ичида бўлиш учун қанақа амал қилиш керак шуни ҳам айтиб юборинглар илтимос узтозлар,шу ҳадисни матнини ҳам ташласайиз устоз Росулуллоҳни лабзлари билан нима деганини оқишни яхши кораман, ўзларидан эшитгандай бўламан илтимос,

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу ҳодиса Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан қилиган ривоятда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Сафинадан ҳам ва бошқа ровийлардан ҳам ривоят қилинган бўлиб, уламолар қон нажосат бўлишига қарамай, бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хос бўлган ҳолатлардан бўлиб у зотнинг қонлари нажас ҳисобланмайди деганлар.
2. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар-да:«Менга умматлар кўрсатилди. Бир набий бир одам билан, яна бир набий икки одам билан, яна бир набий бир гуруҳ билан, яна бир набий у билан ҳеч ким йўқ ҳолда ўта бошладилар. Уфқни тўсган катта тўп одамларни кўрдим. Умматим шу бўлишини умид қилдим. «Бу Мусо ва унинг қавмидир», дейилди. Сўнгра менга «Назар сол», дейилди. Қарасам, уфқни тўсган катта тўп одамлар. Менга «Ундай қара, бундай қара», дейилди. Шу пайт катта тўп одамларни кўрдим. Шунда менга «Ана ўшалар сенинг умматингдир. Улар билан бирга етмиш минг жаннатга ҳисобсиз кирурлар», дейилди. Бас, одамлар тарқалиб кетдилар. У зот уларга баён қилиб бермадилар. Ке­йин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўшани биргаликда ёдга олишди:«Биз ширкда туғилдик. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирдик. Аммо анавилар авлодларимиз бўлса керак», дейишди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот:«Улар шумланмайдиганлар, дам солишни талаб қилмайдиганлар, тамға қиздириб босмайдиганлар ва Роббиларига таваккал қиладиганлар», дедилар.Бас, Уккоша ибн Меҳсон ўрнидан туриб:«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ўшаларданми?» деди.«Ҳа», дедилар. Шунда бошқа бир одам туриб:«Мен ҳам ўшаларданми?» деди.«Уккоша уни сендан илгари олволди», дедилар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Менинг умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар: дам солишни талаб қилмайдиганлар, шумланмайдиганлар, нарса қиздириб босмайдиганлар ва Роббиларига таваккал қиладиганлар», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#Янгиликлар
МУФТИЙ ҲАЗРАТГА ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАР
ВА ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

🔸2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди.

Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУОЛАР


Ассалому алайкум! Ҳар куни бомдод ва хуфтон намозига ёши 80дан ошган хожи ота намозга чиқадилар, намоз тугагач, зикр тасбехлар айтиб бўлинганидан сўнг, хожи ота хар куни бир хил узундан узоқ дуо қиладилар, нуқта вергулигача бир хил такрорлайдилар(тахминан 2 дақиқа). Шу хожи ота дуо қиладиган вақтда қўлни дуога очмай саловат айтиб турса жоизми? Тахминан 100марта айтишга имконият бор.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозда фақат фарзларида имомга иқтидо қилинади. Фарз тугаб салом берилганидан кейин қолган амалларда ҳамма ўз ихтиёрида бўлади. Жамоат билан қилинган дуо ижобат бўлиши бор. Хоҳласангиз дуога қўшилинг хоҳласангиз зикр қилинг. Нима қилсангиз ҳам фитна чиқмайдиган ишни қилинг. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
КИТОБ УШЛАБ ҚАРҒАНИШ


Ассалому алайкум! Хўжайним кўп ичиб уриш қилгани сабабли қизларим қўрқоқ бўлиб қолишди. Ва мен ичсангиз яшамайман деб айтдим. Ичмайман энди деб айтаверади лекин яна қайта ичаверади. Гунох бўлишини била туриб Қурони карим китобини ушлаб вада беринг дедим. Ва у ушлаб қайтиб ичмайман деди. Доим ичкиси келса мен билан тортишиб қолмоқла. Агар яна ичкилик ичиб олса нима бўлади Сизлардан келган жавобни хўжайнимга ўқитишим керак. Хўжайним қайтариб олсам бўлармикин деб ўйламоқда.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайтариб ололмайди. Озроқ сабр қилинглар зора шу билан бу иллатни ташлаб юборса. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ТАЛОҚ ОЛМАСДАН ИККИНЧИ НИКОҲ


Ассалому алайкум! Аёл киши эридан талоқ олмасдан ва ажрашмасдан бошқа эркак билан никохдан ўтиб яшаса бўладими? Яни никох ўтадими? Агар бу гунох бўлса унинг хукми қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Никоҳи ўтмайди. Зино бўлади. Талоғини олиши ва иддасини тўла тугатиши шарт. Валлоҳу аълам!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram