HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_87📔

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Мен бир кишининг йўл устидан мусулмонларга озор бериб келаётган бир дарахтни кесиб ташлагани боис жаннатда сайр қилиб юрганини кўрдим».
(Имом Муслим 3033)

@Hadislar_toplamiii📚
14-БОБ.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ҚИЛИЧЛАРИ СИФАТИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 5 та
ҳадис бор: )

Шарҳ.

Қуйидаги бобларда (14, 15, 16) уруш анжомлари – қилич, совут, дубулға ва ҳоказолар ҳақидаги ривоятлар келтирилган. Жумладан, 14-бобдаги бешта ҳадисни ўқиб-ўрганиш орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари сифати, нимадан ясалгани, дастаси қандай бўлганини билиб оламиз. Уламолар зикр қилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг тўққизта қиличлари бўлган.
Уларнинг номи: 1. Расуб. 2. Михзам. 3. Зулфиқор. 4. Қазиб. 5. Ҳатф. 6. Баттор. 7. Азб. 8. Қалаъий. 9. Маъсурул фужор. У зот мазкур қиличларга бир вақтнинг ўзида эгалик қилган ёки турли пайтларда қўллаган бўлишлари мумкин.

#Ҳадис_87📙

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари дастасининг қалпоғи кумушдан эди”.

📝Шарҳ.

Кафт сирпаниб кетмаслиги учун қилич дастасига қалпоқ қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиличлари қалпоғи кумушдан ясалган эди. Иброҳим Божурийга кўра, ривоятдаги қилич номи “Зулфиқор”дир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни доим ўзлари билан олиб юрардилар. Фатҳ куни Маккага ҳам ўша қилич билан кирганлар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚