HADISLAR TOPLAMI
28.5K subscribers
50 photos
269 videos
16 files
207 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_135📒

Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга дўзах а ҳлининг хабарини берайинми?! Улар дили қаттиқ, манман ва мутакаббир кимсалардир»

(Муттафақун алайҳ).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_135📘

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Оишанинг (бошқа) аёллардан афзаллиги сариднинг қолган таомлардан афзаллигига ўхшайди”.

📝Шарҳ.

Сарид – сувига нон тўғралиб, устига гўшти тахлаб сузиладиган шўрва. Саридда баъзан гўшт бўлмаслиги ҳам мумкин. Фойдаси кўплиги, енгил тановул қилиниши, мазали экани учун сарид араблар наздида бошқа таомлардан афзалдир. Худди шунга ўхшаб мўминлар онаси, буюк саҳобия, олима, фақиҳа аёл – Оиша розияллоҳу анҳо ўз замонидаги бошқа аёллардан афзалдирлар.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚