HADISLAR TOPLAMI
28.5K subscribers
50 photos
269 videos
16 files
207 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_133📗

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ таолога унга бирон нарсани шерик қилмай йўлиқса, жаннатга киради ва ким унга бирон нарсани шерик қилиб йўлиқса дўзахга киради», дедилар.

(Имом Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_133📗

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни шамоиллари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга (қўй) гўшти келтирилиб, қўли у зотга узатилди.
– (Чунки, Расулуллоҳга) ўша жойи ёқарди.
– Шунда у зот гўштдан тишлаб едилар”.

📝Шарҳ.

Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун қўй гўшти келтирилиб, қўли у зотга узатилди. Сабаби қўл гўштини хуш кўрардилар. Қўйнинг қўли узатилганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни тишлаб еганлар. Айтилишича, гўштни шу тарзда ейиш тишлар соғлом ва бақувват бўлиши учун муҳимдир. “Гўштдан тишлаб едилар” деган гапдан у зот гўштнинг ҳаммасини эмас, бир қисмини еганлари англашилади.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега айнан қўйнинг қўлини яхши кўрганлар?
Жавоб: Чунки, у қўйнинг олд қисмида жойлашган, таъми ширин, юмшоқ пишади, фойдаси кўпроқ бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚