HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
50 photos
268 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1132📒

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули!
Қайси дуо эшитиладиганроқ?» дейилди. «Кечанинг охиридагиси ва фарз намозлардан кейингиси», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Ким ўз дуосининг қабул бўлишини истаса, кечанинг охирида ва фарз намозларининг охирида дуо қилсин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1132📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиѐмат куни мажлисида энг яқинингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ѐқмайдиганингиз ва қиѐмат куни мажлисида энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули!
Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди
«Мутакаббирлар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган.

Шарҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга энг маҳбуб умматлардан бўлай деган одам, қиѐмат куни у зотга энг яқин жойда ўтирай деган одам ҳусни хулкди бўлишга ҳаракат қилсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ѐмон кўринган умматлардан бўлмайин, қиѐмат куни у зотдан энг узоқда ўтирганлардан бўлмайин деган одам бекорчи сергап, бировларга тили билан озор берадиган ва мутакаббир бўлмасин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚