HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
50 photos
268 videos
16 files
206 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1130📔

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчирок», дейишди. «Биродарингни у ёқтирмайдиган нарса ила зикр
қилишинг»,
дедилар.
«Айтинг-чи, биродаримда мен айтган нарса бўлса-
чи?»

«Агар унда сен айтган нарса бўлса, уни ғийбат қилган бўласан.
Агар ўша нарса унда бўлмаса, унга бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.)

📝Шарҳ:

🔷Демак, бир одамни орқасидан, ўзи йўқ пайтида, ўша одамга ѐқмайдиган гаплар билан эслаш ғийбат бўлади.

🔶 Ғийбат гуноҳи кабира, катта гуноҳлар қаторига киради.

🔷Ғийбатчига тайин қилинган азобларни эшитган одамнинг ҳам вужуди титраб кетади.

🔶Бўҳтон эса, бир кишини айблаш учун унинг ўзида йўқ иллатлар билан айблаш экан.

🔷Энди бу нарса ғийбатдан неча марта катта гуноҳ эканини тасаввур қилиб олса, бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1130 📒

МУНОСИБ КИЁВ

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтди.
Бас, у Зот: «Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» дедилар.
«Агар совчи қўйса, қиз беришга, шафоатчилик сўраса, шафоат беришга ва сўзласа, тинглашга арзийдиган одам», дейишди. У Зот жим қолдилар. Кейин фақир мусулмонлардан бир киши ўтди.
У Зот: «Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» дедилар. «Агар совчи қўйса, қиз бермасликка, шафоатчилик сўраса, шафоат бермасликка ва гапирса тингламасликка арзийди», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳалигига ўхшаганларнинг ер юзи тўласидан ҳам яхшироқдир», дедилар».


(Имом Бухорий ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан биринчи ўтган киши фақат бойлиги билан танилган одам эди.
📌Иккинчи бўлиб ўтган киши Жуъайл ибн Суроқа розияллоҳу анҳу камбағаллиги ва тақвоси билан машҳур киши эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган кишилар у Зотнинг саволларига бойлик асосида жавоб бердилар.
📌Ҳа, одамларнинг қадр-қийматини ўлчаш уларнинг ўзларига қўйиб қўйилса, қадр-қийматни айнан молу мулкка қараб ўлчашлари турган гап.
📌Чунки инсон табиати, илоҳий таълимотларсиз мазкур ҳолга тушиб қолиши ҳам турган гап.
📌 Шунинг учун ҳам инсон қадр-қийматини ўл-чашни шариат ўз зиммасига олган.
📌 Шариат ўлчови бўйича инсон қадр-қиймати унинг молу пулига қараб эмас, мансабию насабига қараб эмас, тақвоси ва аҳли солиҳлигига қараб ўлчанади.
📌Бир дона тақводор, аҳли солиҳ камбағал Ислом дини назарида ер юзи тўла бою бадавлат фосиқлардан кўра афзал.
📌Исломда инсоннинг қадри молу мулкига қараб эмас, молу мулкнинг қадри унга молик бўлган инсонга қараб белгиланади.
📌Агар молу мулк тақводор киши қўлида бўлса, яхши молу мулк бўлади.
📌Аммо молу мулк фосиқ ва фожир киши қўлида бўлса, ѐмон молу мулк бўлади.
📌Тақводор, аҳли солиҳ одам молу дунѐси бўлса ҳам, бўлмаса ҳам яхшидир.
📌Фосиқ ва фожир одам эса, ҳар икки ҳолда ҳам ѐмондир.
Шунинг учун одам танлашнинг энг нозик ва ҳассос нуқтаси куѐв танлаш масаласида ҳам бўлғуси куѐвнинг диндорлигига, тақвосига ва аҳли солиҳ эканлигига аҳамият бериш керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚