Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
35.8K photos
883 videos
5 files
33K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенаторлар ушбу лавозимга Феруза Фарходовна Эшматовани сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Эшматова мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади.

Шу муносабат билан у Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Сенаторлар ушбу қўмитага Малика Акбаровна Кадирхановани сайлади.

У бунга қадар Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида фаолият юритаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, аччиқроқ талаб қилиш керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади.

«Энг катта ташвишим — қуйи бўғиндаги ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ташкилот амалдорлари масъулият билан ишламаяпти, масъулиятни ҳис қилмаяпти. „Бизга бўлаверади, муаммони туман, вилоят ҳокими ҳал қилади“, деган фикрда кун ўтказишмоқда. Улар бирлашиб, муаммоларни сифат жиҳатдан ҳал қилишмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/mp/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жо Байден Навалнийни зудлик билан озод этишни талаб қилди

АҚШ президенти Жо Байден илк бор ташқи сиёсат бўйича масалалар ҳақида нутқ қилди. Байден ўз нутқида Россия ҳукуматидан Навалнийни озод этишни талаб қилди.

«Мен президент Путинга, аввалги президентдан фарқли ўлароқ, АҚШ Россиянинг агрессив ҳаракатлари, шу жумладан, бизнинг сайловларимизга аралашуви, киберҳужумлари ва ўз фуқароларини заҳарланишига жим қараб турган кунлари ниҳоясига етганини маълум қилдим», — деди Жо Байден ўзи чиқишида.

Жо Байденнинг таъкидлашича, Навалний «коррупцияни фош қилаётгани учун ўлжага айланган». «У зудлик билан, ҳеч қандай шартларсиз озод қилиниши керак», — деди у.

Маълумот учун, бундан аввал Европанинг бир қатор мамлакатлари, шунингдек, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануель Макрон ҳам Россия ҳукуматидан Навальнийни озод қилишни талаб қилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қува тумани раҳбарияти ишдан олинди

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Қува туманининг сектор раҳбарларини: ҳоким — Равшан Қурбанов, прокурор — Бахтиёр Вахобов, Ички ишлар бўлими бошлиғи — Элёр Хайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи  — Носир Мақсудов ишдан олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тумани 2 та сектор раҳбари: ҳоким — Қаҳрамон Жўраев, прокурор — Мирвохид Отабоев ва Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари ҳоким — Йўлчибой Бойигитовлар ҳам вазифасидан озод этилди.

Бундан буён 4 та сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг 7 та ўринбосарлари «маҳаллабай» ишлаб, аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги маълум қилинди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Самарқандда ҳоким бўлганимда, фақат Арипов келиб муаммолларни сўраган» — президент

Фарғона вилояти Халқ депутатлари кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам. Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак, — деди у.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/aripov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди. Бу хақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Мен Хайрулла Бозоровни кўп йиллардан бери биламан. Учта туманда, вилоятда ҳоким бўлиб ишлаган. Жуда тажрибали, ҳозирги замонга муносиб, халқпарвар, камтар инсон. Тўрт ойдан бери ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизларнинг ҳам синовингиздан ўтди. Фарғонага мана шундай билимли, тажрибали одам керак», — деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Аввалроқ, Ҳукумат раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг санитария-эпидемиологик чекловлар туфайли март-апрель ойларига қолдирилган Москва шаҳрига бўладиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирлар Маҳкамаси ходимининг аниқлаштиришича, учрашувда март-апрель ойларида ҳукумат раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари намойишларда иштирок этмасликка чақирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган ўзбекистонликларни Россия Федерациясининг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишларда қатнашмасликка чақирди.

Агентлик Россия қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўраган.

«Расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.

23 ва 31 январь ҳамда 2 февраль кунлари Россия шаҳарларида Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси таъсисчиси, мухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтган эди.

Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун бўлган намойишларда 10 мингдан ортиқ киши ушланган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий 2021 йил якунигача узайтирилди

Президентнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Ноқонуний кесилиш ҳолатларини аниқлаган ёки олдини олган фуқаролар рағбатлантирилади.

Бунга қадар, мораторий 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 31 декабрига қадар жорий этилган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

Президентнинг 4 февралдаги қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

Фонднинг асосий вазифалари:

Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;

Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;

Шоир ижодини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.

Фондга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳар йили 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида «К.» компанияси ишчилари Ш. Ш., Б.А. ва О.Х. корхона директори ва бош ҳисобчисини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видео ёзувларни интернетда тарқатиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш билан қўрқитган. Бу хақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.

Ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фуқаролар кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Бу хақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2 февраль куни соат 07:30 ларда Бухоро вилоятида яшовчи М.И. (1996 й.т) бошқарувида бўлган “GAZ 330202-244” русумли автомашинани «Зарафшон-Учқудуқ» йўналиши бўйлаб бошқариб борган.

У олд томонидаги автомашинани қувиб ўтган вақтида қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Н.И. (1979 й.т.) бошқарувида бўлган «Matiz» русумли автомашина билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси Н.И. оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Баҳоналар кетмайди бу ерда» – Сенат раиси давлат дастури ижроси ҳақида

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастурида белгиланган «Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси ўз вақтида бажарилмаганига эътироз билдирилди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳужжат лойиҳаси кечикканлиги сабабини тушунтиришга уринган маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носировни танқид остига олди.

«Кечириб бўлмайдиган ҳар хил баҳоналар қилгансизлар. Баҳоналар кетмайди бу ерда. Тезлаштириш керак эди. Янги вазифаларни нима алоқаси бор? Вазирликлар нима дейди? Улар айтадики, биз ишлаб, топшириб қўйганмиз, энди биздан соқит бўлди бу масала. У фалон идорада турибди. Сиз ижрочими? Асосий масалани эгасими? Демак сиз барибир жавоб берасиз», – деди Сенат раиси.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси 2020 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда»
Лукашенко — Шавкат Мирзиёев ҳақида


4 февраль куни Беларусь президенти Минск шаҳрида миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчисини қабул қилди. У Ўзбекистон режалари тўғрисида Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди. «У жуда кўп нарсани ўз зиммасига олиб юбормаяптими? Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда», — деди у.

Беларусь президенти расмий сайтидаги хабарга кўра, Александр Лукашенко дипломатнинг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб, Ўзбекистонни «биз учун жуда яқин, дўст мамлакат» деб атади.

«Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида амалга оширилаётган барча ишлар, алоқаларни ривожлантиришда сезиларли ютуқлар биринчи навбатда менинг дўстим Шавкат Миромонович билан боғлиқ», — дея таъкидлади Александр Лукашенко.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жиззах шаҳрининг собиқ ҳокими Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

Бундан аввал Акбар Шукуров Жиззах шаҳар ҳокими бўлган ва январь ойида бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан ўз вазифасидан озод этилган эди.

Фото: Xabar.uz

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди

Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Низамходжаев Зайниддин Махаматович МСК раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га МСК матбуот хизмати хабар берди.

Низамходжаев 1954 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, шифокор. «Ўзбекистон Қаҳрамони» фахрий унвони соҳиби. Сенат раиси ўринбосарлигидан аввал юқори палата қўмитаси раиси сифатида фаолият юритган. Ушбу лавозимга қадар Сенат раиси ўринбосари эди.

МСК раиси ўринбосари лавозимига эса Бахром Кучкаров сайланди. У бунга қадар адлия вазири ўринбосар бўлган.

Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2017 йилда президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, 2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

Аввалроқ, МСКнинг қарийб 16 йиллик раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов эса Конституциявий суд судьяси этиб таcдиқланган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сенат сайлов кунини октябрга ўтказишга оид қонунни тасдиқлади

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.

Унга кўра, президент ва парламент сайловлари кунини декабрдан октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказилмоқда.

Президент ушбу қонунга имзо чекса, унда 2021 йилга президент сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин.

Ҳужжат 29 январь куни Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар томонидан маъқулланган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун $2,5 млрд жалб қилинади — Абдулла Арипов

Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун яқин икки йил ичида 2,5 млрд доллар жалб этилади, дея маълум қилди бош вазир Абдулла Арипов Олмаота шаҳридаги форумда.

Ушбу маблағлар мобил алоқани модернизация қилиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва бошқа вазифаларга сарфланади.

Ҳукумат раҳбари ўз чиқишида барча болалар боғчаларида, тиббиёт муассасаларида ва 8000дан ортиқ мактабларда юқори тезликдаги интернет ўрнатилишини маълум қилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/digital/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди

Президент тақдимномасига биноан Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов МСК аъзолигидан чиқарилиб, Конституциявий суд судьяси этиб тасдиқланган эди. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси хабар берди.

Шу куниёқ Конституциявий суднинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда суд раиси Бахтиёр Мирбобоев лавозимдан озод этилди.

Йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан Конституциявий суд раиси этиб Мирзо-Улуғбек Абдусаломов сайланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссиясини бошқарган эди.

Бахтиёр Мирбобоев эса Конституциявий суд судьяси сифатида фаолиятини давом эттиради. У раиси сифатида 2017 йил 24 августдан бери ишлаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb