Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
20.9K subscribers
15.5K photos
415 videos
5 files
13.1K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@gazetauz_muloqot
+998 78-148-10-15

Реклама:
@AfishaMedia_Abdumalik
+998 78-148-14-15

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
to view and join the conversation
❗️Дўстлик боғи учун кураш. Ҳокимият ва фуқаролар ўзаро тил топишиш учун нималар қилмоқда?

Бир неча йиллик қаровсизликдан сўнг октябрь ойида Дўстлик боғи қайтадан очилди, бироқ унда кўплаб камчиликлар мавжудлиги кўриниб қолди. Кўнгиллилар боғда шикастланган дарахтлар борлигидан шикоят қилмоқда ва боғни ривожлантириш учун инвестор топишмоқчи.

Ҳокимлик боғни халққа қолдириш ваъдасини бажаришга интилмоқда. Кўнгиллилар қандай боғни кўришни хоҳлайдилар, туман ҳокими бу ҳақда қандай фикрда ва пудратчилар қандай хатоларга йўл қўйганлигига «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева аниқлик киритди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2022/01/18/park/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
18 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

🛩 Ўзбекистонда LOCHIN дрони ишлаб чиқарилди.

🔷 ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини рад этди.

💸 2024 йил якунигача жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари солиқдан озод қилинади.

🌍 География фанига ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ — ХТВ.

🚏 ЙПХ ҳамда ППХ постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизими жорий этилиши мумкин.

💉 Кун давомида 935 кишида коронавирус аниқланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

🏞 Дўстлик боғи учун кураш. Ҳокимият ва фуқаролар ўзаро тил топишиш учун нималар қилмоқда?

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2022/01/18/digest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Андижон перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп қимматбаҳо дарахт кесилгани юзасидан шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди. Дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/18/andijan-trees/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қорақалпоқ тилидаги ўқитувчилар учун «Alipbe» методик қўлланмалари муқовадаги хатолик сабабли қайтариб олинмоқда. Аниқланишича, қўлланманинг муқоваси тегишли комиссияга кўриб чиқиш учун топширилмасдан, тўғридан-тўғри нашриётга юборилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/alipbe/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Андижонда ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини ўрганаётганликда гумон қилинган 12 аёл аниқлангани хабар қилинди. Улар Туркияда бўлиб турган аёлнинг кўрсатмалари асосида тез-тез йиғилиб туришган.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/hizb-ut-tahrir/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ижтимоий тармоқларда Sevimli телеканали орқали эфирга узатилаётган «Сабрия» миллий сериалидаги беҳаё саҳна кўринишлари жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганидан сўнг, АОКА сериал экспертизадан ўтказилишини маълум қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/sevimli/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сешанба куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1214 тага етиб, антирекорд яна янгиланди. 3 нафар бемор эса вафот этди. Бунга қадар, энг кўп ҳолат 16 январь куни — 1037 кишида вирус қайд этилганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/virus/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентдаги Давлат санъат музейи ва Самарқанддаги «Ипак йўли» музейининг янги бинолари лойиҳалари тақдим этилди. Биринчиси 2022−2023-йилларда Алишер Навоий ҳайкали ва Халқлар дўстлиги саройи ўртасида, иккинчиси Университет хиёбони ва Бобур Мирзо кўчаси оралиғида қурилиши режалаштирилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/museums/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ғиждувон туманида гиёҳвандлик моддаси сотганликда гумон қилиниб, ички ишлар бошқармасига олиб борилган фуқаро соғлиги ёмонлашиб, вафот этди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, «мурдада тан жароҳати ёки унинг излари аниқланмаган». Тиббий экспертиза ўлимга ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлганини айтмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/buxoro/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси доирасида қарийб 10 фоиз фермер хўжаликлари билан ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилмаганини аниқланди. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон адлия вазири ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқларига фермерлар ва туман ҳокимлари ўртасида ижара шартномасини тузилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/farmer/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Душанба куни Тошкент шаҳридаги 508 та бюджет ташкилоти ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди, 200 нафари эса жаримага тортилди. Яна бир ташкилот фаолияти вақтинча тўхтатилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/vaccination/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
UzAuto Motors компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли мижозларга Lacetti ва Cobalt автомобилларини магнитоласиз етказиб беради.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/uzauto-motors/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ҳукумат қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинди. Болалар ушбу дафтарга туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида киритилади ва ундан 25 ёшга тўлганда чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/mercy-notebook/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан лимон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотларига харид қилган табиий газга нисбатан муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Қолаверса, янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилишга ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия берилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/subsidy/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Россияга ишлаш учун борган қашқадарёлик фуқаро интернет орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб қолиб, Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштиргани айтилмоқда. У Ўзбекистон ДХХ ҳамда Россия ФХХ томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/terrorism/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️Тошкентнинг Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов «сиёсий буюртма, провакациялар ва босим» туфайли депутатлик фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди. «Газета.uz» билан суҳбатда у булар ортида «туман ва шаҳар ҳокимликлари билан боғлиқ уч-тўртта депутат» турган бўлиши мумкинлигини айтди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/deputy/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Бу ижодкорларнинг бузуқ фантазияси». Саида Мирзиёева — «Сабрия» сериали ҳақида

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Sevimli телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериали юзасидан муносабат билдирди.

««Бадиий савия ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман, унақа нарсанинг ўзи йўқ. Сериал муаллифлари орасида бирорта аёл йўқлигига ҳам ишончим комил. Чунки ҳеч қайси фильмда аёлларга нисбатан бу қадар нафрат кўрмаганман», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ушбу сериалда аёллар фикри тор, маккора, заифа, ҳаётдаги ҳамма балоларга сабабчи қилиб кўрсатилган. «Уларда ҳеч қандай соғлом фикр йўқ. Бу — Ўзбекистондаги турмуш тарзи борасида ижодкорларнинг бузуқ фантазияси, холос», — деди Саида Мирзиёева.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/sabriya/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, «5 январдан кейин мурожаат қилган беморларнинг 90−95 фоизида ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти». У даволаниш муддати ўртача 5 кунни ташкил қилаётгани ва касаллик беморларда енгил кечаётганини маълум қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/zangiota-hospital/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Пентагон расмий вакили Жон Кирбининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистондаги Афғонистоннинг ҳарбий самолётларини жойлаштириш масаласи ҳамон кўриб чиқилмоқда. Бироқ, у «самолёт ва вертолётлар „Толибон“ фойдаланиши учун Афғонистонга қайтарилмаслигига» ишонч билдирмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/pentagon/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жиззах вилояти прокурори ўринбосари Асилбек Ашуров Пахтакор тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 2018 йилдан бери ишлаб келаётган Шукрулло Бабаевнинг ўрнини эгаллади.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/19/pakhtakor/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb