Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 136-давлатга айланди
3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш бўйича протоколни имзолаш расмий маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, ҳужжатни Ўзбекистон томонидан элчи Отабек Акбаров, Сан-Маринодан эса мамлакатнинг Италиядаги элчиси Даниэла Ротондаро имзолаган.
Икки мамлакатда ички процедуралар ўтказилгач, протокол кучга киради ва Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 136-давлатга айланади.
Сан-Марино элчиси икки томонлама муносабатларни савдо-иқтисодий ҳамкорлик орқали ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи билан яқин алоқада бўлган Сан-Марино Ўзбекистон компаниялари ва экспортчиларига Европа бозорларига чиқиш учун яхши имкониятлар яратиши мумкинлигини таъкидлади.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Фарғона вилоятида 17 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Президент раислигида ўтган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг сессиясида 2021−2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши маълум қилинди.
Шаҳар ва туманларни маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида вилоятдаги 76 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг бошқарув офислари ташкил этилади.
«Фарғона азот» акциядорлик жамиятида жами 537 млн долларлик 3 та лойиҳа, тўқимачиликда 154 млн долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилади.
Қайд этилишига кўра, вилоятда ер ресурси чеклангани сабабли чўл жойлар, яйлов ва адирликларда 33 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бунга сарфланадиган 350 млрд сўмлик харажатларнинг 110 млрд сўми субсидия ҳисобидан қоплаб берилади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/ferghana-investment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн ўтказилади
Бу президентнинг 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2021 йилги давлат дастурида акс этган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
Дастурда ўтган йили коронавирус сабаб қолдирилган «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро юридик форумини 1 апрель куни ўтказиш белгиланган. Адлия вазирлиги масъул ходими айтишича, форумда халқаро мутахассисларнинг иштирокини тасдиқлаш учун вақт талаб этилиши муносабати билан муддат ўзгариши ҳам мумкин.
Бу йилги форум видеоанжуман шаклида ўтказилади. Унда юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари онлайн тарзда қатнашади. ОАВ вакиллари учун эса максимал имконият яратилади.
Эслатиб ўтамиз, илк бор форум 2019 йилнинг 25−27 апрель кунлари «Ҳуқуқ жадал модернизация даврида» мавзусида ўтказилган эди. 1200 дан ортиқ ҳуқуқшунослар, жумладан, дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан 250 нафар чет эллик иштирокчи қатнашган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
🏛 АҚШ Капитолийни тартибсизликлардан қўриқлаш учун 480 млн доллар сарфлади.
🇺🇸 AҚШ чет элдан келган қочқинларни қабул қилиш квотасини йилига 125 минг кишига етказмоқчи. Трамп 2021 йилда ушбу квотани 15 минг кишига камайтирган.
🇹🇷 Туркия сайёҳлик мавсумини жорий йилнинг апрель ойида очади. Туризмнинг тўлиқ тикланиши август ойида кутилмоқда.
🇩🇪 Германияда собиқ концлагерь комендантининг 95 ёшли собиқ котибасига айблов ҳукми чиқарилди.
📜 ЕОИИ таълим соҳасида ягона портал яратади.
✈️ Осиё-Тинч океани минтақаси 2021 йилдан 2030 йилгача ҳарбий самолётларнинг энг йирик импорт қилувчисига айланиши кутилмоқда.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/digest63/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Фото: Капитолий биноси

Алишер Каримов адлия вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб Алишер Нишанович Каримов тайинланди.
Каримов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият олиб борган.
Каримов 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, адлия вазири ўринбосари Баҳром Кучкаров Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган эди.

UzAuto Motors Equinox сотувини тўхтатди
Моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабабли Chevrolet Equinox ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Шу муносабат билан ушбу автомобиль моделини етказиб бериш бўйича шартномалар олиш учун аризаларни расмийлаштириш тўхтатилгани маълум қилинди.
UzAuto Motors АЖ компанияси Chevrolet Equinox автомобилларини ҳарид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди, дейилади хабарда.
UzAuto Motors General Motors Overseas Distribution билан 2020-2021 йилларда 8750 та Chevrolet Equinox русумли автомобилларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди.
Шартнома миқдори деярли 200 млн доллар ёки ҳар бир автомобиль учун тахминан 22 845 долларни( CIP/CPT нархи бўйича) ташкил этган. Ўзбекистонда Equinox 349 млн сўмга (тахминан 33,1 минг доллар) сотилган.

Zira.uz нонушта учун творогдан тайёрланган 7 та мазали ва фойдали рецептлар рўйхатини тақдим этади.
https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/06/zira/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/06/zira/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қува туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Ҳалимжон Умаров 1967 йилда туғилган. 2006-2018-йиллар Тошлоқ, 2018-2019 йиллар Қува тумани ҳокими бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Қува тумани раҳбариятини ишдан олган эди.

Фарғона шаҳри раҳбарияти ишдан олинди
Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамид Хабибидинов лавозимдан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг жума куни Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаган ташрифидан сўнг содир бўлди.
«[Президент] аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишди, муаммоларини сўради. Сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмади», — деб ёзади ЎзА.
Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди, дейилади хабарда.
Янги раҳбарларнинг эълон қилиниши кутилмоқда.

Бухорода портлаган уй ноқонуний қурилган — Қурилиш вазирлиги
Вазирлик хабарига кўра, 4 февраль куни портлаган кўп қаватли уйнинг лойиҳаси вилоят шаҳарсозлик кенгашида тасдиқланмаган ва ижобий экспертиза хулосаси олинмаган.
Шунингдек, Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишларини олиб борилган. Шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмасдан қурилиш ишларини олиб бораётганлиги учун инспекция ходимлари томонидан «WHITE GROUP TRADING» МЧЖ раҳбарига огоҳлантириш ҳам берилганлиги маълум бўлди.
Шу билан бирга, тасдиқланган консепция лойиҳасини бузиб, ўзбошимчалик билан қаватлар сонини оширганлиги сабабли ноқонуний қурилаётган қурилмани бартараф қилиш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига даво аризалари киритилган.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/06/illegal-construction/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
5 февраль куни тахминан соат 12.10 да Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида «ЕQUINOX AT» ҳайдовчиси 39 ёшли Д. А. қайта бурилиш ҳаракати давомида ҳаракат устуворлигига эга бўлган 70 ёшли П.К. бошқарувидаги «Камаз» русумли юк автомобилини ўтказиб юбормаган.
Маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида «ЕQUINOX AT» автомобили бошқарувсиз ҳаракатни давом эттириб, йўл четида тўхтаб турган 50 ёшли А.Н. бошқарувидаги «Nexia»га тўқнашган. Бир вақтнинг ўзида «Камаз» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган.
ЙТҲ оқибатида учала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда юқоридаги бинода бўлган 73 ёшли М.М. шифохонага етказилган.
Ушбу факт бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди
Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
5 февраль куни соат 14:30ларда, Андижон вилояти, Асака шаҳар, Беруний МФЙ, И.Бухорий кўчасида ҳайдовчи, Д.Б.(1968 й.т.) «MAN» юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, Ю.А. (1938 й.т.) ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборди.
Оқибатда пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этди.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди
АТ «Халқ банки» Андижон вилояти Жалақудуқ туман филиалининг бош мутахассиси З.И. 2020 йилнинг декабрь ва 2021 йилнинг январь ойида туман деҳқон бозорида ўрнатилган банкоматлардан жами 345,5 млн сўм нақд пулни олишга эришган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.
Фуқаро ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлагани ва ўзининг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан З.И. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди
Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшоджон Жалилов туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу билан бирга, халқ депутатлари Ўзбекистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шерзод Йўлдошев Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, Бағдод тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Фарғона вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Восилжон Назаров туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Сурхондарёда баҳор шукуҳи
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги тоғли «Нилу» маҳалласида дарахтлар қийғос гулламоқда.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этган ушбу суратлар 4 февраль куни олинган.