Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.7K subscribers
35.8K photos
882 videos
5 files
33K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Қашқадарёда раҳбар ўз ташкилотига мухбир қизни ишга олиш учун ножўя таклиф бергани айтилмоқда

Қашқадарё вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё. мухбир қизни матбуот котиби сифатида ишга олиш учун ўзи билан «бир кечага қолишни» таклиф этган. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.

Мухбир қиз раҳбар олдинроқ ҳам шунга ўхшаш таклифлар билдирганлигини таъкидламоқда.

«Менга қилинган бу муносабатдан сўнг ҳамма ёш ўқиб, карьера қиламан деган қизларга нисбатан раҳбарлар шунақа муносабатда бўлар экан деб, кечгача йиғладим»,

Бошқармадаги ходимлардан бири қизга тинч юришини, раҳбарнинг укаси «катта жойда ишлашини» айтган.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби ушбу ҳолат бўйича суриштирув бўлаётганлигини маълум қилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/harassment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Январь-май ойларида Ўзбекистонга 205 та электромобиль импорт қилинган

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, май ойида Ўзбекистонга 49 та электромобиль олиб келинди. Бу апрель ойига қараганда 16 тага кам.

Январь-май ойларида Ўзбекистонга хориждан 205 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 179 тага кўп. Биринчи беш ой давомида импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Ўзбекистон 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та, 2020 йилда 131 та электромобиль импорт қилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/elektromobil/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ЖИДУ ва Юридик университети ректорлари Олий таълим вазири ўринбосари бўлди

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда янги ўринбосарлар таништирилди.

Сиёсий фанлар номзоди Комилжон Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Комилжон Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Раҳим Хакимов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар ўнлигига кирди

Бу ҳақдаги маълумотни Mercer компанияси ўтказган тадқиқотда учратиш мумкин.

Тадқиқотлар 26 йилдан бери ўтказилиб келинади ва дунё бўйлаб 209 та шаҳарни ўз ичига олади. Тадқиқотларнинг асосий мезони яшаш нархига намуна қилиб Нью-Йорк шаҳри, базавий валюта сифатида АҚШ доллари олинган. 

Рейтингга кўра, энг қиммат шаҳар Ашхобод деб топилди. Ҳонгконг хорижлик мутахассислар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар орасида 2-ўринни эгаллаган. Бу борада Ашхобод Байрут, Токио ва Цюрих каби шаҳарларни ортда қолдирган.

Экспатлар учун энг арзон шаҳарлар ўнталигини Банжул (Гамбия), Карачи (Покистон), Габороне (Ботсвана), Тошкент (Ўзбекистон), Виндхук (Намибия), Бразилиа (Бразилия), Тунис (Тунис), Тбилиси (Грузия), Лусака (Замбия) ва Бишкек (Қирғизистон) каби шаҳарлар тўлдириб турибди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/tashkent-arzon/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича президент фармони лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.

Унга кўра, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиб, уларга қуйидагилар тақиқланади:

💼 давлат хизматига қабул қилиниши ва 🏅 давлат мукофотлари билан тақдирланиши;

⚠️ сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;

🗣 давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;

🏭 улар томонидан таъсис этилган ва (ёки) улар иштирокидаги корхоналар давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши;

👨🏼‍🏫 давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/anti-corruption/

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Бу Адлия вазирлиги эълон қилган президент фармони лойиҳасида келтирилган.

Фармон билан, мансабдор шахсларнинг манфаатлар тўқнашуви деб ҳисобланадиган ҳаракатлари белгиланиб, уларга тижорат ташкилотларининг муассиси бўлиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, давлат органининг ишларида учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суриш ва бошқалар тақиқланади.

Антикоррупция агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади.

2022 йил 1 январга қадар «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/conflict-of-interest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2022 йилдан давлат хизматчиларининг даромадлари мажбурий декларация қилиниши мумкин

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2022 йил бошидан давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кутилмоқда.

❗️ Бунда фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаси тасдиқланади.

Декларацияни тақдим этишдан бош тортиш ва нотўғри маълумот киритиш давлат хизматидан бўшатиш ва жавобгарликка тортишга асос бўлади.

🌎 Давлат хизматчиларига хорижда банк хисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/declaration/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибонлар назоратига ўтди

21 июнь куни толибонлар Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллашди, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди.

Тожикистон ва Афғонистон чегаралари линиясидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда, Шерхон-Бандар ҳудудида яраланган, ўлдирилган ва асирга олинган афғон ҳарбийларининг умумий сони 100 нафарга яқин.

Шерхон-Бандар Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-ўтиш жойи бўлиб, у орқали Тожикистоннинг Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан, шу қаторда Покистон ва Эрондан келадиган божхона импорти ўтади. 

AsiaPlus нашрининг маълум қилишича, вазият кескинлашган тақдирда Тожикистон Афғонистондан 10 мингдан ортиқ қочқинларни қабул қилишга тайёр. Аммо ҳозирча бундай эҳтиёж йўқ.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/taliban/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Лукойл» Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар учун 12 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, бу компания томонидан энергия салоҳиятини ривожлантиришга сармоя киритган 8 млрд долларга қўшимча равишда амалга оширилади.

Ўзбекистон «Лукойл» фаолиятининг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. 2018 йилда компания Қандим газни қайта ишлаш заводини очган эди.

Олдинроқ, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

Улар орасида кадастр ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши курашиш соҳасида, товар ва автомобилларни олиб ўтишда божхона операцияларини соддалаштириш тўғрисидаги битимлар мавжуд.

Томонлар қуйидагилар бўйича ўзаро келишиб олдилар:

🔸Ўзбекистондан келиб чиққан ва Россияга олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумотлар билан алмашиш;

🔸ташқи савдода шубҳали молиявий операциялар билан биргаликда курашиш;

🔸алоқа ва ахборот технологиялари, таълим, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат мамлакатлар ўртасида товарларни олиб ўтиш тартибини соддалаштиришни ва бошқаларни назарда тутади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 9,48 сўмга пасайди ва жами 10 571,88 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ўзбекнефтгаз» тизимида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланди

Бу ҳақда корхона ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мисол учун, бир корхонада фаолият олиб борадиган бош технологнинг 5 та қариндоши қўл остидаги асосий ишлаб чиқариш цехида ишлайдиган бўлса, бошқа бир энергетикнинг 4 та қариндоши қўл остидаги электр таъминот цехида фаолият юритиб келмоқда, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жамиятнинг бошқармалари (завод), корхона ва нефть базаларида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та ҳолатда манфаатлар тўқнашувининг асосий омили бўлган қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланган бўлиб, 127 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви бўйича тегишли мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/relatives/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш кутилмоқда.

Ҳужжат билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

2021 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимлари рўйхатини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш кутилмоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/anticorruption/

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган ўзбекистонликларни мамлакатга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди.

Мазкур поезд 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди. 

Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатнови амалга оширилади. Поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.

Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчилар ёки уларнинг яқинлари е-ticket.railway.uz сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
MilaWall шоурумнинг очилишида меҳмонларга ёрқин кўнгилочар дастур ва декоратив бўёқ ва сувоқнинг имкониятлари намойиш этилди (реклама ҳуқуқлари асосида).

https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/milawall/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазиятни муҳокама қилди

23 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/uzb-taj/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид тақдимот билан танишди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

ОТМга қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.

ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.

Президент белгиланган чора-тадбирларни маъқуллаб, Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/yangi-uzbekistan/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

💉Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади.

🇺🇿Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ.

🚗Январь-май ойларида Ўзбекистонга 205 та электромобиль импорт қилинган.

🧾Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар ўнлигига кирди.

🤝Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди.

👨‍👩‍👧‍👦Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.

📝Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.

📑Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/thursday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2021-2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

Ўзбекистон президенти 24 июнь куни 2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларига ўқишга қабул қилиш квотасини тасдиқлашни кўзда тутган қарорни имзолади.

Унга кўра, 2021-2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалавриат бўйича:

▪️ кундузги таълим шаклига — 113530 нафар (ўтган йили — 103575);

▪️ сиртқи таълим шаклига — 37675 нафар (31 350);

▪️ кечки таълим шаклига — 6550 нафар (5 025);

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 12 900 нафар (10 425);

в) филиаллар ва нодавлат ОТМларда давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 500 нафар этиб тасдиқланди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/qabul-kvotasi/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Венгриянинг туризм масалалари бўйича вазирлари иштирок этмоқда.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов йиғилишда еттита таклифни илгари сурди. Жумладан, у давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.

Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/tourism/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb